Ўтказгичларни ва изоляторларни танлаш, кўтариб турувчи конструкцияларни қисқа туташув токларининг
динамик таъсири шартлари бўйича текшириш
1.4.14. Қаттиқ шиналарга таъсир этувчи ва улар орқали изоляторларга ва кўтариб турувчи қаттиқ конструкцияларга берилаётган кучлар, шина конструкциясининг тебранишлари инобатга олинмаган ва фазалардаги токлар орасидаги сурилиш инобатга олинган холда, уч фазали ҚТ токининг энг катта оний миқдори ik, бўйича ҳисобланиши керак. Алоҳида ҳолларда (масалан, ҳисобланган чегаравий механик кучланишларда) шиналарни ва шиналар конструкцияларини механик тебранишлари ҳисобга олиниши мумкин.
Эгилувчан ўтказгичларга ва уларни кўтариб турувчи изоляторларга, чиқармаларга ва конструкцияларга таъсир этувчи куч импульслари, қўшни икки фаза орасидаги икки фазали туташувнинг ўрта квадратик (ўтиш вақти бўйича) токи бўйича ҳисобланадилар. Ажратилган ўтказгичлар ва эгилувчан ток ўтказгичлар бўлганда, битта фаза ўтказгичларидаги ҚТ токларининг ўзаро таъсири, уч фазали ҚТ нинг амалдаги миқдори бўйича аниқланади.
Эгилувчан ток ўтказгичлар ўзаро чирмашиб кетишга текширилиши керак.
1.4.15. Мазкур Қоидаларнинг 1.4.14-бандига мувофиқ ҳисоблаб топилган, ҚТ да қаттиқ шиналар томонидан таянч ва ўтиш изоляторларига берилаётган механик кучлар, битталик изоляторлар қўлланилганда энг кичик бузувчи кучнинг кафолатланган миқдорини 60% дан кўп бўлмаган миқдорини, жуфт таянч изоляторларида – битта изолятор бузилиш кучининг 100% дан кўп бўлмаган миқдорини ташкил этиши керак.
Таркибий профилли шиналар (кўп тасмали, иккита швеллердан ва х.к.) қўлланилганда механик кучланишлар, фазаларнинг ўзаро таъсири ва ҳар бир шина элементларининг ўзаро таъсири кучланишларининг арифметик йиғиндиси сифатида топилади.
Қаттиқ шиналар материалидаги энг катта механик кучланишлар, ГОСТ бўйича вақтинчалик узилиш қаршилигининг 0,7 дан ортмаслиги керак.
Ўтказгичларни қисқа туташувда қизиши шартлари бўйича танлаш
1.4.16. ҚТ да ўтказгичларнинг қизиш температураси қуйидаги рухсат этилган чегаравий қийматлардан катта бўлмаслиги керак, ОС:
Шиналар:
|
|
мис
|
300
|
алюминий
|
200
|
пўлат, аппаратларга тўғридан-тўғри уланиши мавжуд бўлмаган
|
400
|
пўлат, аппаратга тўғридан–тўғри уланиши мавжуд бўлган
|
300
|
Қуйидаги кучланишдаги шимдирилган қоғоз изоляцияли кабеллар, кВ:
|
|
10 гача
|
200
|
20 - 220
|
125
|
Кабеллар ва изоляцияланган мис ва алюминий толали симлар, изоляцияси қуйидагича бўлганда:
|
|
поливинилхлорид ва резина
|
150
|
полиэтилен
|
200
|
Изоляцияланмаган мис симлар, тортилиши, Н/мм2 бўлганда:
|
|
20 дан кам
|
250
|
20 ва ундан юқори
|
200
|
Изоляцияланмаган алюминий симлар, тортилиши, Н/мм2 бўлганда:
|
|
10 дан кам
|
200
|
10 ва ундан юқори
|
160
|
Пўлаталюминий симларнинг алюминий қисми
|
200
|
Вулканизацияланган полиэтилен изоляцияли мис ва алюминий толали кабеллар
|
250
|
1.4.17. Талаб этилганда мазкур Қоидаларнинг 1.4.2 ва 1.4.3-бандларига мувофиқ ҚТ билан кабелларни қизишга текшириш қуйидагилар учун амалга оширилиши керак:
1) кабелнинг бошидаги ҚТ дан келиб чиқиб, битта қурилиш узунлигига эга бўлган, битталик кабеллар;
2) ҳар бир янги кесим юза бошланишидаги ҚТ дан келиб чиқиб, узунаси бўйича поғоналик кесим юзага эга бўлган, битталик кабеллар;
3) параллель уланган икки ва ундан ортиқ кабеллар дастаси, бевосита дастадан кейинги ҚТ дан келиб чиқиб (ҚТ ўтиш токи бўйича).
1.4.18. Тез ишлайдиган АҚУ қурилмалари билан жихозланган линияларнинг аппаратлари ва ўтказгичларини термик барқарорликка текширишда, бундай линиялардан ҚТ токи ўтишининг умумий давомийлиги узайиши ҳисобига қизишнинг ортиши ҳисобга олиниши керак.
ҚТ шароитларида қизишга текширишда ХЛ нинг ажралган симлари умумий кесим юзали битта сим деб қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |