Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 14,19 Mb.
bet49/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Ўлчов трансформаторлари

1.8.17. Ўлчов трансформаторлари Қоидаларнинг мазкур бандида кўрсатилган ҳажмда синовдан ўтказиладилар.


1. Изоляция қаршилигини ўлчаш:
а) бирламчи чулғамларини. Кучланиши 2500 В мегаомметр билан амалга оширилади. Изоляция қаршилигининг миқдори меъёрланмайди.
б) иккиламчи чулғамларини. Кучланиши 500 ёки 1000 В мегаомметр билан амалга оширилади.
Иккиламчи чулғамларнинг изоляция қаршилиги, уларга уланган занжирлар билан бирга, 1 МОм дан кичик бўлмаслиги шарт.
2. Изоляциянинг диэлектрик йўқолишлар бурчаги тангенсини ўлчаш. 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ток трансформаторлари учун амалга оширилади.
Ток трансформаторлари изоляциясининг диэлектрик йўқолишлар бурчаги тангенси +20°С ҳароратда 1.8.12-жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) кўрсатилган қийматлардан ошиб кетмаслиги шарт.
3. Саноат частотасидаги юқори кучланиш билан синаш:
а) бирламчи чулғамлар изоляцияси. Кучланиши 35 кВ гача бўлган ток трансформаторлари ва кучланиш трансформаторлари учун ушбу синов ўтказилиши мажбурий (чиқармаларининг бирини изоляцияси заифлаштирилган кучланиш трансформатори бундан истисно).
Ўлчов трансформаторлари учун синов кучланишларининг қийматлари 1.8.13- жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) келтирилган.
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги: кучланиш трансформаторлари учун — 1 дақиқа; керамик, суюқ ва қоғоз-мой изоляцияли ток трансформаторлари учун — 1 дақиқа; қаттиқ органик материал ёки кабель массасидан бўлган изоляцияли ток трансформаторлари учун — 5 дақиқа;
б) иккиламчи чулғамлар изоляцияси. Иккиламчи чулғамлар, уларга уланган занжирлар билан бирга, изоляциясининг синов кучланишини қиймати 1000 В ни ташкил этади. Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги 1 дақиқа.
4. Салт юриш токини ўлчаш. Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган каскад бўлиб уланган трансформаторлар учун иккиламчи чулғамда, номинал кучланишда ўтказилади. Салт юриш токининг қиймати меъёрланмайди.
5. Ток трансформаторлари магнит ўтказгичини магнитланиш тавсифларини олиш. Агар бунинг учун 380 В дан юқори кучланиш талаб этилмаса, токни нолдан номиналгача ўзгаришида амалга ошириш тавсия этилади. Релели ҳимоя қурилмалар, автоматик авариявий осциллографлар, қайд қилувчи асбоблари ва ш.ў.ларни таъминлайдиган ток трансформаторлари учун хатоликларни, нобаланслик токларини ва рухсат этилган юкламани номиналдан юқори ток ўтиш шароитларига қўллаган холда ҳисоблаш зарур бўлганида тавсифларни олиш, токнинг нолдан то магнит ўтказгичнинг тўйиниши бошланадиган қийматигача ўзгаришида амалга оширилади.
Чулғамларда шахобчалар мавжуд бўлганда, тавсифларни ишчи шахобча учун олиш лозим.
Олинган тавсифлар намунавий магнитланиш тавсифлари ёки бошқа бир хил турдаги яроқли ток трансформаторларининг магнитланиш тавсифлари билан таққосланадилар.
6.Ўлчов трансформаторларининг чиқирмалари қутбларини (бир фазаликларда) ёки уланиш группасини (уч фазаликларда) текшириш. Агар паспорт маълумотлари мавжуд бўлмаганида ёки ушбу маълумотларга шубҳа бўлганида, монтаж қилинаётганда амалга оширилади. Қутбланиш ва уланишлар гурухи паспорт маълумотларига мос келиши керак.
7. Барча шахобчалардаги трансформация коэффициентини ўлчаш. Бириктирилган ток трансформаторлари ва алмашлаб улаш қурилмаси мавжуд бўлган трансформаторлар учун (қайта улагичнинг барча ҳолатларида) амалга оширилади. Топилган коэффициент қийматини паспортдагидан фарқи ўлчашнинг аниқлик даражасида бўлиши керак.
8. Чулғамларни ўзгармас токга қаршилигини ўлчаш. Кучланиши 10 кВ ва ундан юқори бўлган алмашлаб улаш қурилмаси мавжуд бўлган ток трансформаторларининг бирламчи чулғамларида ва каскад бўлиб уланган кучланиш трансформаторларнинг боғловчи чулғамларида амалга оширилади. Чулғамда ўлчанган қаршилик қийматини паспортдагидан ёки бошқа фазадаги чулғам қаршилиги қийматидан фарқи 2% дан ортмаслиги шарт.
9. Трансформатор мойини синаш. 35 кВ ва ундан юқори кучланишли ўлчов трансформаторларида мазкур Қоидаларнинг 1.8.33бандига мувофиқ амалга оширилади.
Изоляциянинг диэлектрик йўқолишлар бурчаги тангенсининг қиймати юқори бўлган ўлчов трансформаторлари учун мойни синаш 1.8.38-жадвалнинг (мазкур Қоидаларга 4-илова) 12- бандига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Каскад бўлиб уланган мой тўлдирилган ўлчов трансформаторларининг алоҳида поғоналарида мой ҳолатини баҳолаш, поғонанинг (каскаднинг) номинал ишчи кучланишига мос меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.
10. КСБ (кучланишни сиғимли бўлувчи) турдаги сиғимли кучланиш трансформаторларини синаш. Ишлаб чиқарган заводнинг йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилади.
11. КСБ турдаги кучланиш трансформаторларининг вентилли разрядлагичларини синаш. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.28-бандига мувофиқ амалга оширилади.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish