Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Ўзгарувчан ток электр двигателлари



Download 14,19 Mb.
bet47/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Ўзгарувчан ток электр двигателлари

1.8.15. 1000 В гача ўзгарувчан ток электр двигателлари Қоидалар ушбу бандининг 2, 4, 6, 10, 11-кичик бандларига мувофиқ синаладилар.


1000 В дан юқори ўзгарувчан ток электр двигателлари Қоидалар ушбу бандининг 1-4, 7, 9-11 кичик бандларига мувофиқ синаладилар.
Қисмларга ажратилган холда монтажга келтирилган электр двигателлар Қоидалар мазкур бандининг 5, 6, 8-кичик бандларига мувофиқ синаладилар.
1. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр двигателларни қуритмасдан улаш имкониятини аниқлаш. «Электротехник қурилмалар» ҚМҚ 3.05.06-97 нинг кўрсатмаларига мувофиқ амалга ошириш лозим.
2. Изоляция қаршилигини ўлчаш. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр двигателларнинг изоляция қаршилигини рухсат этилган қиймати Қоидалар мазкур бандининг 1-кичик бандида кўрсатилган йўриқнома талабларига мос келиши шарт. Қолган ҳолатларда изоляция қаршилиги 1.8.8-жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) келтирилган меъёрларга мос келиши керак.
3. Саноат частотасидаги юқори кучланишида синаш. Тўлиқ йиғилган электр двигателларда бажарилади.
Статор чулғамини синаш корпусга нисбатан ҳар бир фаза учун алоҳида, қолган икки фаза корпус билан уланган ҳолда, амалга оширилади. Ҳар бир фазаси алоҳида чиқишга эга бўлмаган двигателларда барча чулғамларни корпусга нисбатан синовдан ўтказиш руҳсат этилади.
Синовдан ўтказиш кучланишларининг қийматлари 1.8.9-жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) келтирилган.
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги-1 дақиқа.
4. Ўзгармас токка қаршиликни ўлчаш:
а) статор ва ротор чулғамларини. Қуввати 300 кВт ва ундан ортиқ бўлган электр двигателлар учун амалга оширилади.
Турли фазалар чулғамларини ўлчанган қаршиликларининг бир-биридан ёки завод маълумотларидан фарқи 2% дан ортмаслиги керак;
б) реостатларни ва ишга тушириш-ростлаш резисторларини.
Умумий қаршилик ўлчанади ва шахобчаларнинг бутлиги текширилади. Қаршилик қийматини паспорт маълумотларидагидан фарқи 10% дан ортмаслиги шарт.
5. Статор ва ротор пўлатлари оралиқларини ўлчаш. Ҳаво оралиқларининг ўлчамлари диаметриал қарама-қарши нуқталардаги ёки ротор ўқига нисбатан 90° га бурилган нуқталардаги фарқи ўртача ўлчамнинг 10% идан ортмаслиги шарт.
6. Сирпаниш подшипникларидаги оралиқларни ўлчаш.
Оралиқларнинг катталиклари 1.8.10-жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) келтирилган.
7. Электр двигатель подшипникларининг титрашини ўлчаш.
Ҳар бир подшипникда ўлчанган титрашни қиймати қуйида келтирилган қийматлардан ортмаслиги шарт:
Электр двигателнинг синхрон айланиш



частотаси, Гц

50

16,7

16,7

12,5 ва ундан кичик

руҳсат этилган титраш, мкм

50

100

130

160

8. Роторнинг ўқ бўйича силжишини ўлчаш.


Сирпаниш подшипникларига эга бўлган электр двигателлар учун ўтказилади.
Ўқ бўйича силжиш 2—4 мм дан ортмаслиги шарт.
9. Ҳаво совитгични гидравлик босим билан синаш.
0,2—0,25 МПа (2—2,5 кгс/см2) гидравлик босим билан амалга оширилади. Синаш давомийлиги — 10 дақиқа. Бунда синовдан ўтказишда қўлланилаётган суюқлик босимини тушиб кетиши ёки йўқотилиши кўзатилмаслиги керак.
10. Электр двигателни салт юришдаги ёки юкланмаган механизм билан ишлашини текшириш. Текшириш давомийлиги – 1 с дан ортиқ.
11. Электр двигателни юклама остида ишлашини текшириш. Технологик ускуна таъминлаётган юкламада, эксплутацияга топшириш вақтида ўтказилади. Бунда айланиш частотаси ростланадиган электр двигателлар учун ростлаш чегаралари аниқланади.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish