Жихозларни ўта юкланишини автоматик олдини олиш
3.3.87. Жиҳозлар ўта юкланишни автоматик олдини олувчи ускуналар линиялардаги, трансформаторлардаги, бўйлама компенсацияловчи ускуналардаги токнинг давомийлигини, агар у энг катта йўл қўйилиши мумкин бўлган давомийликдан катта бўлса 10 - 20 мин камга қўллашга рухсат этилади.
Ушбу ускуналар элетростанцияларни юксизлантиришга, истеъмолчиларни узиб қўйишга, тизимни бўлишга, охирги босқичда эса ўта юкланган жиҳозни узиб қўйишга таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолларда барқарорликни бузилишини ва бошқа кўнгилсиз оқибатларни олдини олувчи тадбирлар кўзда тутилиши керак.
Телемеханика
3.3.88. Телемеханика анжомлари (телебошқарув, телесигнализация, телеўлчагичлар, телеростлашлар) умумий иш холатлари (режим) билан ўзаро боғланган худудий тарқоқ электр ускуналарини назорат қилишда ва уларни диспетчерлик бошқарувида қўлланилиши лозим. Телемеханика анжомларини қўлланишдаги асосий шартлардан бири техник иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидир (диспетчерлик бошқарувини самарадорлигини ошириш, яъни холатларни (режимларни) ва ишлаб чиқариш жараёнларини яхшилаш, авария ва носозликларни тезда бартараф қилиш, электроускуналарини иқтисодий кўрсаткичларини, ишончли ишлашини ошириш, ишчи ходимларни сонини камайтириш ва ходимларни доимий навбатчилигидан кечиш, ишлаб чиқариш хоналарини қисқартириш ва телемеханика анжомлари АРУМ, аварияга қарши автоматика ва бошқа ростлаш ва бошқарув тизим сигналларини телеузатиш учун хам қўллаш мумкин.
3.3.89. Электр ускуналарини телемеханизациялаш хажми тармоқ ёки корхона низомларидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши ва автоматлаштириш хажми билан ибргаликда белгиланади. Бундай холларда телемеханизация анжомлари биринчи навбатда иш холатлари (режимлари) ҳақида, асосий коммутация жиҳозларини холати хақида, авария режимлари пайдо бўлгандаги ўзгаришлар ҳақида ҳамда қайта улаш (режалаштирилган, таъмирлаш учун, тезкор) ўтказиш ҳақидаги фармойишнинг бажарилишини назорати ҳақида маълумотлар олиш учун ишлатилиши лозим.
Доимий навбатчи ходимлари бўлмаган холлада электр ускуналарни телемеханизация ҳажмини белгилашда биринчи навбатда энг содда телесигнализацияни қўллашни кўриб чиқилиши лозим (икки ва ундан ортиқ сигналли авария – огоҳлантирувчи телесигнализацияни).
3.3.90. Мураккаб электр тармоқларда ишлаётган электр ускуналарнинг иш холатларини (режимларини) иқтисодий жиҳатдан қулай ва ишончли бўлишини автоматика воситалари билан марказлашган ҳолда ҳал этиш мумкин бўлмагнада телебошқарув керакли ҳажмда кўзда тутилиши лозим.
Телебошқарув доимий навбатчиси бўлмаган объектларда, доимий навбатчиси бўлган тақдирда тез-тез ва самарали қўлланиладиган объектларда кўзда тутилиши керак.
Телебошқариладиган электр ускуналарида телебошқарув амали, (операцияси) автоматика ва ҳимоя ускуналари каби жойларда қўшимча тезкор қайта улашларни талаб қилмаслиги керак (тезкор ходимларни чақирилиши ва иштирок этиши билан).
Агарда тезкор-иқтисодий кўрсаткичлар ва сарф харажатлари бир хил бўлган тақдирда телебошқарув олдида автоматлаштиришга имконият берилиши керак.
3.3.91. Телесигнализациялаш қуйидагиларни кўзда тутиши лозим:
диспетчерлик пункларида, электртаъминоти тизимларида иш режалари (холатлари) учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, бевосита тезкор бошқарувда бўлган ёки диспетчерлик пункти ихтиёрида бўлган электр ускуналарининг асосий коммутация жиҳозларнинг холати ҳақида маълумотларни қайд этиши;
маълумотларни қайта ишловчи ускуналарга ёки хисоблаш машиналарга информацияларни ( маълумотларни) киритиш учун;
авария ҳақида ва огоҳлантирувчи сигналларни узатиш учун.
Бир нечта диспетчерлик пунктларини тезкор бошқарувида бўлган электрускуналаридаги телесигнализация, одатда юқори диспетчерлик пунктларига ретранслация усули билан ёки қуйи диспетчерлик пунктларидан олинган сигналларни узатиши лозим.
Одатда информацияни узатиш тизими бир босқичли ретрансляция кўринишда бажарилиши лозим.
Электр ускуналарнинг ҳолатини телесигнализациялаш учун одатда датчик сифатида реле-такрорлагични контакти ёки ёрдамчи контакти ишлатилиши керак.
3.3.92. Телеўлчашлар электр таъминоти тизимини оптимал ҳолатларини назорат қилиш ва барқарорлаштириш, ҳамда мукмин бўлган авария жараёнларини олднини олиш ва бартараф қилишдаги асосий электрик ва технологик параметраларини (кўрсаткичларни, алоҳида электр ускуналарни иш режаларини белгиловчи) узатилишини таъминлаши керак.
Энг муҳим параметраларни (кўрсаткичларни), ҳамда кейинчалик узатиш, йиғиш ёки қайд этиш учун керак бўладиган параметрларни (кўрсаткичларни) телеўлчашлар одатда узлуксиз бажарилиши лозим.
Юқори диспетчерлик пунктларига телеўлчашларни узатиш тизими одатда ретрансляция (узатиш) қилишни бир босқичли қилиб бажарилиш керак.
Доимий назорат қилишни талаб қилмайдиган параметраларни (кўрсаткичларни) телеўлчашлар даврий ёки талаб қилинганда бажарилиш лозим.
Назорат қилинадиган пунктларда телеўлчашлар бажарилганда параметраларни жойларда ҳисобга олишлар ҳам эътиборга олиниши лозим.
Жойлардаги кўрсаткичлар (параметрлар) ҳисгоботини таъминловчи ўлчаш ўзгартиргичлари (телеўлчашлар датчикларни) одатда ўлчашларни аниқлик синфи сақланиб қолган ҳолда қитларда ўлчов асбоблари ўрнига ўрнатилиши лозим (1.6 бобга қаранг).
3.3.93. Бирлашган энеготизимларда электр ускуналарни телемеханизациялаш ҳажми, телеростлаш мақсадида телемеханика воситаларини ишлатишда телемеханика ускуналарига ва алоқа йўлларига қўйиладиган талаблар аниқликка нисбатан, ишончлилигига ва частота ва қувват оқимини автоматик ростлашда информацияни кеч қолишига қараб белгиланади.
Частота ва қувват оқимини автоматик ростлаш тизимлари учун параметрларни телеўлчашлар узлуксиз бажарилиши керак.
қувват оқимини ўлчаш учун, ҳамда асосий ёки бир гуруҳ ростловчи электростанцияларга телеростлаш сигналларни узатишда фойдаланиладиган телеузатиш йўллари одатда икки мустақил каналлардан иборат бўлган такрорланувчи телемеханика каналидан иборат бўлиши керак.
Телемеханика жиҳозларида, ускуналардаги ва телемеханика каналларидаги (йўлларидаги) турли шикастларда автоматик ростлаш тизимларига таъсир этувчи ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.
3.3.94. Электр, газ, сув, иссиқлик тизимларида хаво таъминоти, кўчаларни ёритиш, ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш ва бошқаришда, телемеханизация масалалари (телемеханика каналлари ва диспетчерлик пунктлари бажарилганда алоҳида) мақсадга мувофиқлиги алоҳида ҳар бир ҳол учун кўриб чиқилиши лозим.
3.3.95. Генераторлар сони кўп бўлган ва подстанция ва электростанциялар учун ва машина залидан, юксалтирувчи подстанция ҳамда электростанцияни бошқа қурилмалари билан марказий бошқарув пункти орасидаги масофа етарли даражада узоқ бўлган тақдирда объектлар ўртасидаги телемеханизация кўзда тутилган бўлиши керак. Объектлар ўртасидаги телемеханизация ҳажми ва воситалари электрстанцияларни бошқарув технологиясидан, ҳамда ҳҳар бир алоҳида лойиҳалашни техник – иқтисодий кўрсаткичлардан келиб чиқиб танланиши лозим.
3.3.96. Турли телемеханика тизимлари биргаликда қўлланилган тақдирда битта диспетчерлик пунктларида диспетчер томонидан бажариладиган операциялар (амаллар) одатда бир хил бўлиши керак.
3.3.97. Телемеханика ускуналари қўлланилган такдирда ,жойларда қуйидаги узиб куйишлар ( ўчиришлар) кўзда тутилган бўлиши керак:
-барча телебошқарув ва телесигнализация занжирларни одатда занжирда кўринарли узилиш ҳосил қиладиган ускуналар ёрдамида бир вақтнинг ўзида узиб қўйиш;
-ҳар бир объектни телебошқарув ва телесигнализация занжирларини занжирда кўринарли узилиш ҳосил қиладиган махсус қисқичлар, синов блоклари ва бошқа ускуналар ёрдамида узиб қўйиш.
3.3.98. Телемеханика ускуналарини ташқи алоқаси 3.4. боб талаблари асосида бажарилиши лозим.
3.3.99. Электр ўлчаш асбоблари - ўзгартиргичлари (телеўлчашлар датчиклари) барқарор (доимий) электр ўлчов асбоблари ҳисобланиб 1.6. боб талаблари асосида ўрнатилган бўлиши керак.
3.3.100. Телемеханика каналлари сифатида, бошқа маққсадларда қўлланаладиган ёки мустақил (кабелли, ҳаво орқали, зичлаштирилган ва зичлаштирилмаган) ўтказувчи каналлар, ХЛ даги юқори частотали каналлар ҳамда тақсимлаш тармоқлари, радио ва радиорелейли алоқа каналлари ишлатилиши (қўлланилиши) мумкин.
Телемеханика каналларини танлаш ва ташкил қилиш, мавжудларидан фойдаланиш ёки мустақил каналларни ташкил этиш, захиралаштириш техник-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқллигидан ва етарли ишончлилигидан келиб чиққан ҳолда аниҳланади.
3.3.101. Телемеханика аппаратларини ва алоқа каналларини етарли даражада ишончлиликни ва узатилаётган информацияни ишончлилигини таъминлаган тақдирда рационал ишлатиш мақсадида қуйидагиларга рухсат этилади:
Бир хил кучланишли бир нечта параллел тармоқларда қувватни телеўлчашлар йиғинди қувватни битта телеўлчаш каби бажарилишига;
Чақириш бўйича телеўлчашлар ўтказилганда назорат қилинадиган пунктларда бир турдаги ўлчашлар учун умумий ускуналар қўлланилиши, диспетчерлик пунктларда эса турли назорат пунктлардан келаётган сигналларни ўлчашда ўлчаш учун умумий ўлчаш асбобларидан фойдаланилади; бундай ҳолларда бир вақтнинг ўзида улчашларни узатиш ва қабул қилиш имконияти бўлмаслиги (бартараф этилган) таъминланган бўлишига;
Телеўлчашлар ҳажмини камайтириш учун уларни назорат қилинаётган параметрлари қийматларини телесигнализация қилиш билан алмаштириш ёки параметрларни белгиланган меъёрлардан бўлишини қайд этувчи ва сигнал берувчи ускуналар билан алмаштириш кўриб чиқилишига;
Бир вақтнинг ўзида узлуксиз телеўлчашлар ва телесигналларни узатиш учун телемеханикани комплекс ускуналаридан фойдаланишга;
Битта телемеханикани узатиш қурилмасини бир нечта диспетчерлик пунктларида ишлашига, ҳамда диспетчерлик пунктининг битта телемеханик қурилмаси, жумладан шахардаги ва қишлоқ жойлардаги тақсимлаш тармоққларидан информацияларни (маълумотларни) йиғиш учун, бир неча назорат қилинаётган пунктларда ишлашига;
Электрлаштирилган темир йўл участкаларини диспетчерлик пунктларидан, корхона электртармоқларининг диспетчерлик пунктлари тяговой нимстанциялардан телесигнализацияни ретрансляция (узатишга) қилишга.
3.3.102. Диспетчерлик ва назорат пунктларидаги телемеханика ускуналарини (асосий ҳамда захирадаги) таъминоти (электр таъминоти) алоқа ва телемеханика каналлари билан биргаликда амалга оширилган бўлиши керак.
Тезкор (оператив) ўзгарувчи токли назорат этилувчи пунктларда телемеханика ускуналарининг захирадаги электр таъминоти захиралаш манбалари (шиналар тизимини бошққа секциялари, захирадаги киришлар), алоқа канали ускуналарининг аккумулятор батареялари, кириш қисмларидаги кучланишалр трансформаторлари, алоқа конденсаторларидан чиқишлар в ш.ў.) бўлган тақдирдагина амалга оширилган бўлиши керак. Агарда захирадаги таъминот манбалари бошқа мақсадлар учун кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда телемеханика ускуналарининг таъминотини захиралаш кўзда тутилмайди. Агар назорат қилувчи пунктларда тезкор (оператив) токли аккумулятор батареялари бўлган тақдирда телемеханика ускуналарини захирадаги манбалари ўзгартиргичлар орқали амалга оширилиши лозим. Бирлашган энерготизм ва корхона электр тармоқларини диспечерлик пунктларига ўрнатилган телемеханика ускуналарини захирадаги манбалари алоқа ва телемеханика каналлари билан биргаликда мустақил манбалар (ўзгармас токни ўзгарувчан токка алмаштирувчи ўзгартиргичли аккумулятор батареялар, ички ёнув двигател – генераторлар) орқали амалга оширилиши лозим.
Электр таъминотининг асосий манбаларида носозликлар пайдо бўлган тақдирда, захирадаги манбалар билан ишлашга ўтиш автоматлаштирилган бўлиши керак.
Саноат корхоналарини диспетчерлик пунктларида манбаларини захиралаштиришнинг лозимлиги, электр таъминотини ишончлигини таъминловчи талаблардан келиб чиққан ҳолда аниқланиши лозим.
3.3.103. Телемеханикани барча аппаратлари ва панеллари белгиларга (маркировкаларга) эга бўлиши керак ва уларни ишлатиш учун қулай жойларга ўрнатилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |