Электр таъминоти ва электр тармоšлари


-боб. Иккиламчи занжирлар



Download 16 Mb.
bet167/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

3.4-боб. Иккиламчи занжирлар.

3.4.1. Қоидаларни ушбу боби электр ускуналарини (бошқарув, сигнализация, назорат, автоматика ва реле ҳимояси занжирлари) иккиламчи занжирларига тегишлидир.


3.4.2. Бошқа бирикмалар билан алоқаси бўлмаган ва аппаратлари бошқа бирикмалар аппаратларидан узоқда жойлашган иккиламчи занжир бирикмаларини ишчи кучланиши 1 кВ дан юқори бўлмаслиги керак. Қолган ҳамма ҳолларда эса иккиламчи занжирларни ишчи кучланишлари 500 В дан юқори бўлмаслиги лозим.
Бириктирилаётган (ўрнатилаётган) аппаратлар атроф – муҳит шароитларига ҳамда хавфсизлик талабларига мос келиши керак.
3.4.3. Электростанциялар ва нимстанцияларда иккиламчи занжирлар учун ярим қаттиқ алюминий симли назорат кабелларидан фойдаланиш керак.
Мис симли назорат кабеллари эса фақат қуйидагаларни иккиламчи занжирларида қўлланлиши мумкин:

  1. Генераторнинг қуввати 100 МВт дан юқори бўлган электростанцияларда; бунда электростанцияларни кимёвий тозалаш ускуналарини ёритиш, тозалаш, мухандис – маиший ва ёрдамчи ускуналар, механик устахона ва қозонхоналарни ишга туширгичларни иккиламчи коммутациялари учун алюминий симли назорат кабеллари ишлатилиши керак;

  2. Юқори кучланиши 330 кВ ва ундан юқори бўлган подстанциялар, ҳамда тизимлараро транзит электр узатиш тармоқларига уланадиган подстанцияларга;

  3. 110 – 220 кВ ли узгичларни инкор этишини захираловчи ускуналар ва дифференциал ҳимоя шиналар учун, ҳамда аварияга қарши автоматика тизими воситаларида;

  4. Иссиқлик электростанцияларни технологик ҳимояси учун;

  5. Ишчи кучланиши 60 В ва ундан юқори бўлган кабел симлари ва ўтказгичларни диаметр 1 мм2 гача бўлганда (3.4.4. га қаранг);

  6. Электростанция ва подстанцияларни портлашлашдан хавфли В-1 ва В-1а синфларига жойлаштириладиганлари учун.

Саноат корхоналарида иккиламчи занжирлар учун алюминий мисли ёки ярим қаттиқ алюминийли назорат кабелларидан фойдаланиш лозим. Мис симли назорат кабелларини эса фақат портлашдан хавфли В-1 ва В-1а синф зоналарига жойлаштирилган иккиламчи занжирларда, домна ва конвертор цехлари механизмларини иккиламчи занжирларида, сиқувчи ва юқори унумдорликка эга бўлган прокат станларини асосий тизимида, алоҳида гурухли I категорияли электр қабуллагичлар учун ҳамда ишчи кучланиш 60 В бўлган ва кабель симлари ва ўтказгичлар диаметри 1 мм2 гача бўлган иккиламчи занжирлар учун (3.4.4. га қаранг).
3.4.4. Механик мустаҳкамлик шартлари бўйича:

  1. панел ва аппаратларни қисмларига винт ёрдамида бириктириладиган назорат кабелларининг симларини кўндаланг кесими, мис сим учун 1,5 мм2 дан кам бўлмаслиги керак. (махсус қисқичлар қўлланилганда эса 1,0 мм2 дан кам бўлмаслиги лозим), алюминий учун эса 2,5 мм2 ; токли занжирлар учун – 2,5 мм2 мисда ва 4 мм2 алюминий учун; аҳамиятли бўлмаган иккиламчи занжирлар учун, яъни назорат ва сигнализация занжирлари учун кўндаланг кесими 1 мм2 ли мис симли кабелларни винт билан бириктиришга рухсат этилади;

  2. ишчи кучланиши 100 В ва ундан юқори бўлган занжирларда кавшарлаб бириктириладиган кабел мис симининг кўндаланг кесими 0,5 мм2 дан кам бўлмаслиги керак;

  3. ишчи кучланиши 60 В ва ундан кам бўлган занжирларда кавшарлаб бириктириладиган кабелларнинг мис симининг диаметри 0,5 мм2 дан кам бўлмаслиги керак. Алоқа, телемеханика ускуналарининг ва шунга ўхшаш чизиқли занжирларни қисмларга винт билан бирикмаган бўлиши кеарак.

Якка симли ўтказгичларни (винт ёрдамида ёки кавшарлаб) фақат аппаратларни қўзғалмас қисмларига бириктирилишига рухсат этилади. Аппаратларни қўзғалувчи ёки ажратиб олинадиган элементларига (тиқма бирикмалар, ажратиб олинадиган блоклар), ҳамда тебранишларга берилувчи панелларга ва аппаратларга симларни бириктиришни эгилувчан (кўп симли) симлар ёрдамида бажарилиши керак.
3.4.5. Кабел ва симларни кўндаланг кесими сабр вақтисиз қисқа туташувлардан, 1.3. боб бўйича узоқ муддатли токлардан, термик барқарорлик бўйича (токлар трансформаторларидан келувчи занжирлар учун) ҳамда аппаратларни берилган аниқлик синфи бўйича ишлашини таъминлаш талабларини қондириши керак. Бунинг учун қуйидаги шартларга амал илиниши керак:
-Токлар трансформатори электр занжирлари билан биргаликда қуйидаги аниқлик синфлари бўйича ишлаши керак:
-хисоблаш счетчиклари учун – 1.5. боб бўйича маълумотларни хисоблаш ускуналарига киритиш учун ишлатиладиган қувватни ўзгартирувчи ўлчагичлар учун – 1.5. боб бўйича техник хисоблагич счетчиклар учун;
-барча ўлчашларда қўлланиладиган қит асбобларига ток ва қувват ўлчагичларини ўзгартиргичлари учун – аниқлик синфи 3 дан кам бўлмаслиги;
-химоя учун, одатда 10 % хатолик оралиғида (яъни 3.2. бобга қаранг)
-Кучланиш занжирлари учун кучланиш трансформаторларидан кучланишни йўқолиши барча ҳимоя ва асбоблар уланган тақдирда қуйидагиларни ташкил этиши керак:
-ҳисоблаш ускуналарига информацияларни (маълумотларни киритишда қўлланиладиган ҳисоблаш счетчиклари ва қувват ўзгартиргирчларини ўлчагичларигача 0,5 % дан кўп бўлмаслиги;
-тизимлараро электр узатиш тармоқларидаги хисоблаш счетчикларигача 0,25 % дан кўп бўлмаслиги;
-техник ҳисобга олиш счетчикларигача – 1,5 % дан кўп бўлмаслиги;
-барча ўлчаш турларида ишлатиладиган қувват датчиклари ва қит асбобларигача – 1,5 % дан кўп бўлмаслиги;
-ҳимоя ва автоматика панелларигача – 3 % дан кўп бўлмаслиги (яъни 3.2. га қаранг) керак;
-кўрсатилган юкламаларни умумий уловчи симлар орқали электр энергия билан таъминланганда уларни кўндаланг кесими кучланиш йўқолишини йўл қўйилиши мумкин бўлган меъёрини энг минимал қиймати бўйича танланган бўлиши керак.

  1. Оператив (тезкор) ток занжири учун таъминот манбаидан кучланиш йўқолиши қуйидагини ташкил этиши керак:

-ускунани панелигача ёки форсировкаси (тезлаштиргичи) бўлмаган бошқарув электромагнитигача - юклама токининг энг катта қийматидан 10 % ошмаслиги;
-уч каррали ва ундан юқори тезлаштиргичга эга бўлган бошқарув электромагнитигача – тезлаштирувчи токни қийматида 25 % дан ошмаслиги.

  1. АРВ (УАР) ускуналарида кучланиш занжири учун кучланишлар трансформаторидан ўлчаш қисмигача кучланиш йўқолиши 1 % дан кўп бўлмаслиги керак.

3.4.6. Битта назорат кабели бўйича бошқариш, ўлчаш, ҳимоя ва ўзгармас ва ўзгарувчан ток сигнализацияси занжирларини, ҳамда қуввати катта бўлмаган электр таъминловчи куч занжирларини бирлаштиришга рухсат этилади.
Кабел симларини индуктив қаршилигини ошиб кетишини олдини олиш мақсадида токлар ва кучланишлар трансформаторалирн иккиламчи занжирларини тақсимланишини шундай бажариш лозимки, бунда ушбу занжирларни токларини йи\индиси ҳар қандай ҳолатда (режимда) ҳам ҳар бир кабелда нолга тенг бўлиши керак.
Турли бирикмаларни занжирлари учун умумий кебелларни қўллашга рухсат этилади, бунда ўзаро захираланадиганлар мустасно.
3.4.7. Кабелларни одатда қисмлари йиғмаларини бириктириш лозим. Иккита мис симли кабелларни битта битта винт остида бирлаштириш тавсия этилмайди, иккита алюминий симларга эса рухсат этилмайди.
ўлчаш трансорматорлари ёки алоҳида аппаратларнинг қисмларига кабелларни тўғридан-тўғри бриктиришга рухсат этилади.
Қисмларнинг бажарилиши кабел симининг материалига ва кўндаланг кесимига мос келиши керак.
3.4.8. Агар трассани узунлиги кабелни қурилишдаги узунлигидан ортиқ (кўп) бўлсак назорат кабелларини узайтириш мақсадида бирлаштиришга рухсат этилади. Металл қобиғларга эга бўлган кабелларни бирлаштириш герметик муфталарни ўрнатиш орқали амалга оширилади.
Нометал қобиғли ёки алюминий симларга бирлаштириш қисмларини оралиқ қаторларида амалга оширилиши ёки шу турдаги кабеллар учун мўлжалланган махсус муфталар ёрдамида амалга оширилиши керак.
3.4.9. Аппаратларга ёки қисмларни йиғмаларига бириктириладиган иккиламчи занжир кабеллари, кабел ва ўтказгичларни ... ...лари белгиланган бўлиши керак.
3.4.10. Иккиламчи занжирлар учун кабеллар ва ўтказгичларни турлари, уларни жойлаштирилиши ва ҳимояси қисмлари бўйича танланган бўлиши керак. Қайноқ (иссиқ) сиртлар бўйича ёки изоляциясига мой ёки бошқа агрессив муҳит таъсир этиши мумкин бўлганда кабелларни жойлаштиришда махсус симлардан ва кабеллардан фойдаланиш лозим. (2.1. бобни қаранг).
Изоляциясига ёруғлик нури таъсир этувчи кабеллар ёруғлик нуридан ҳимояланган булиши керак.
3.4.11. Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган трансформаторларни Шитдан кучланиш трансформаторигача жойлаштириладиган иккиламчи занжирларининг кабели икки томонлама заминланган металл қобиғли ёки бронли бўлиши керак. Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган трансформаторларни асосий ва қўшимча чўлғам кабелларининг бутун трасса бўйлаб ёнма-ён жойлаштирилиши лозим. Бошқа ускуналар ва ёнидан (яқинидан) ўтувчи электр занжирлардан бўладиган (таъсирларни) таъсирланишларни сезувчи асбоблар ва ускуналар занжирлари учун экранли ўтказгичлар ҳамда умумий экранли назорат кабеллари ёки экранли симлари бўган кабеллардан фойдаланиш лозим.
3.4.12. Шит (ускуналарини) қурилмаларини ичида ўзгарувчан ва ўзгармас ток занжирларини монтажи (панеллар, пультлар, шкафлар, қутилор в.х.), ҳамда узгичлр, ажратгичлар ва бошқа ускуналарни ички бириктириш схемалари механик мустаҳкамлий шарти бўйича кўндаланг кесимлари қуйидагилардан кам бўлмаган симлар ёки мис симли кабеллар ёрдамида бажарилиши лозим;
- винт ёрдамида бириктирилган якка симлар учун 1,5 мм2;
- кавшарлаб бириктириладиган якка симлилар учун 0,5 мм2;
- кавшарлаб бириктириладиган ёки махсус қисм кўп симларни учун 0,35 мм2;
- техник жиҳатдан асосланган алоҳида ҳолларда кавшарлаб бириктириладиган кўп симли симларни кесими 0,35 мм2 0,2 мм2 гача бўлиши мумкин;
- кучланиши 60 Вдан юқори бўлган занжирларда кавшарланадиган бириктиргичлар симлари (диспетчер Шитлари ва пультлари, телемеханика қурилмалари) –0,197 мм2 (диаметрли 0,5 мм дан кам бўлмаслиги) бўлиши керак.
Якка симли бриктиргичларни (винти ёки кавшарлаб) аппаратларни фақат қўзғалмас элементларига (ажратилувчи бирикмалар, ажратиб олинадиган блоклар в.б)эгилувчан (кўп симли) симларни қўллаш керак.
ўтказгичларни кавшарланган жойларига механик юк таъсир этмаслиги керак.
Ускуналарни эшикларига ўтиш жойларида кўп симли кесими 0,5 мм2 дан кам бўлмаган симлар ишлатилиши керак; агар ўтказгични жгути фақат айланишга (бурилишга) ишлаган тақдирда кесим юзаси 1,5 мм2 кам бўлмаган якка симли ўтказгични ўллашга руҳсат этилади.
Шит ускуналари ва завод томонидан тайёрланган турли хил буюмларни бирлаштирувчи (уловчи) симларга қўйиладиган талаблар, уларни сабр вақтсиз +Тдан, йўл қўйилиши мумкин бўлган юклама токларидан токлар трансформаторидан келаётган электр занжирлар учун эса бундан ташқари термик барқарорлик талабларидан келиб чиққан ҳолда 1.3 бобга мувофиқ сақлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Монтаж учун изоляцияси (ҳимоя қатлами) ёнишга мойил бўмаган ўтказгичларни ва кабелларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Шит ускуналарини ички монтаж ишлари учун алюминий симли ўтказгичлардан (симлардан) кабеллардан фойдаланишга руҳсат этилмайди.
3.4.13. Битта панелда жойлаштирилган аппаратларни ўзаро бирлаштиришни (улашда) одатда оралиқ қисмлар орқали бириктирувчи симларсиз бажариш лозим.
Қисмларга ёки снов блокларига синов ва текширув аппарат ва асбобларни улайдиган занжирлар чиқарилган бўлиши керак.
Қайта уланиши ускунанинг иш режимларини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган занжир қисқичлари чиқариб қўйилиши тавсия этилади.
3.4.14. Оралиқ қисқичларни фақат қуйидаги жойларга ўрнатиш керак:
-ўтказгич (сим) кабел билан алмашганда;
-бир номли занжирлар бирлаштирилганда (узиб қўйиладиган занжир қисқичларининг йиғмаси в.х);
-кўчма синаш ва ўлчаш аппаратлари уланиши талаб эталса, агар шундай ускуналар ва синов блоклари бўлмаган тақдирда;
-бир қанча кабеллар битта кабел билан алмаштирилса ёки турли кабел занжирлари қайта тақсимланганда (бундан ташқари 3.4.8.га қаранг).
3.4.15. Турли қўшилмаларга ёки ускуналарга тегишли бўлган қисқичлар алоҳида қисқич йиғмаларига чиқарилган бўлиши керак.
Агар бевосита ёнма-ён жойлашган қисқичларни беҳосдан ўзаро тегиб кетиши тезкор ток занжирида ёки магнитлаш (уйғотиш) занжирларида қўшилмаларда +Т уланиб қолишига ёки узилиб қолишига саба бўадиган бўса, бундай қисқичлар ёнма-ён жойлаштирилмаслиги лозим.
Турли ҳимоя турларига шу носиб бўлган аппаратлари ёки бошқа ускуналарнинг қўшилмалари панелларга (шкаф ичида) жойлаштирилган бўлса, уларга қисқичлар йиғмаси орқали тезкор ток қутбларига улаш ёки ушбу занжирларни панел бўйича тақсимланиши ҳар бир ҳимоя ва ускуна учун ўзаро боғлиқ бўлмаган қилиб бажарилган бўлиши керак. Алоҳида ҳимоя комплектларининг узиш қўйиш занжирларида қопламалар кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда ушбу занжирларни чиқиш ҳимоя релесига ёки узгични узиб қўйиш занжирига қисқич йиғмаларининг алоҳида қисқичлари орқали амалга ошириш лозим; бундай ҳолларда панеллар бўйича кўрсатилган занжирларни бирлаштириш ҳимоя туридан атий назар мустақил бажарилиши лозим.
3.4.16. Иш вақтида ҳимоя ва автоматика занжирларида текширишлар ва синовлар ўтказиш учун синов блоклари ёки ўчаш қисқичлари кўзда тутилган бўиши керак, улар (3.4.7. да келтирилганлар бундан мустасно) симларни ва кабелларни тезкор токдан кучланишлар ва токлар трансформаторидан узиб қўйилмасдан туриб ток занжирларининг қисқа туташтиришга; синаш аппаратларини ускунани созлаш ва текшириш учун бириктириш имкониятига эга бўлади.
Тармоқ режимининг (ҳолатининг) селективлик (танлаб) ёки бошқа талаблари бўйича даврий равишда узиб қўйилиши кўзда тутилган автоматика ва реле ҳимояси ускуналари уларни тезкор ходимлар ишдан чиқариш (узиб қўйиш) учун махсус мосламага эга бўлишлари керак.
3.4.17. Қисқичлар йиғмаси, узгичларни, ажратгичларни ёрдамчи ва аппаратлар ўрнатилиши, заминловчи симлар монтаж қилинади, чунки кучланиши 1 кВ дан юқори бўлган бирламчи занжирларда кучланишниузиб қўймасдан аппаратларга ва йиғмаларга хизмат кўрсатишда ҳавфсизлик таъминланади.
3.4.18. Иккиламчи занжирларда қўлланиладиган аппаратларни изоляцияси, ушбу занжирларни таъминловчи манбанинг ажратувчи трансформаторнинг ишчи кучланиши бўйича аниқланадиган меъёрлари мос келиши керак.
Тезкор ўзгарувчан ва ўзгармас ток занжирларини изоляциясини назорати, заминлагичга эга бўлмаган ҳар бир мустақил манба (ажратувчи трансформаторларни ҳам ҳисоблаганда) учун кўзда тутилган бўлиши керак.
Изоляцияни назорат қилиш ускунаси изоляция ўрнатилган қийматдан пасайган тақдирда сигнат берилишини, доимий токда эса - қутбларни изоляция қаршилиги қийматини ўлчаш таъминлаши лозим. Агар тезкор ток тармоғи тармоқланмаган бўлса, изоляцияни назорат қилмасликга руҳсат этилади.
3.4.19. Ҳар бир алоҳида бирикмаларни иккиламчи занжирларни тезкор ток билан таъминлаш алоҳида сақлагичлар ёки автоматик узгичлар (охиргиси мақсадга мувофиқ) орқали амалга оширилади.
Ҳар бир бирикмани реле химояси ва бошқарув узгичлари занжирларини тезкор ток билан таъминлаш одатда алоҳида автоматик узгичлар ёки бошқа занжирлар билан боғланган сақлагичлар (сигнализация, электромагнит блокировка в.х.) орқали бажарилиши кўзда тутилган бўлиши керак. Бошқарув аппаратининг ҳолати бўйича сигнал лампаси ва бошқарув занжирини биргаликда электр энергия билан таъминланишига йўл қўйилади.
Кучланиши 220 кВ ва ундан юқори бўлган бирикмалар учун, ҳамда қуввати 60 мВт ва ундан юқори бўлган генераторлар (блоклар) учун тезкор ток билан асосан ва асосий ва заҳирадаги ҳимоя алоҳида (турли сақлагичлардан, автоматик узгичлардан) таъминланиши кўзда тутилган бўлиши керак.
Агар автоматик узгич ва сақлагич кетма-кет уланган тақдирда сақлагич автоматик узгичдан (таъминот манбаи томонидан) олдин ўрнатилган бўлиши керак.
3.4.20. Муҳим элементларни реле ҳимояси, автоматика ва бошқарув ускуналари тезкор ток билан таъминланадиган занжирни ҳолатлари доимий назорат остида бўлиши керак. Назорат алоҳида релелар ва лампалар ёрдамида ёки занжирни ишга лойиқ эканлигини назорат қилишда масофадан бошқариладиган коммутация аппаратларини операциялари кўзда тутилиши лозим.
Унчалик муҳим бўлмаган ускуналарда тезкор ток занжиридаги автоматик узгични узилиб қолиш ҳолати бўйича сигнал бериш билан электр таъминоти амалга оширилиши мумкин.
Навбатдаги оперициялар занжиридаги носозлиларни назорати ундаги коммутацион аппаратни ёрдамчи контакти бор бўлгандагина бажарилиши мумкин. Бундай ҳолларда узиб қўйиш занжирининг созлигини назорати ҳар қандай ҳолларда ҳам бажарилиши керак, улаб қўйиш занжирининг созлигини назорати захрини автоматик критиш ёки телебошқарув ускуналарини таъсирида уланадиган маъсул элементларни, қисқа туташтиргичларни ва аппапаратларни узгичларида бажарилиши лозим.
Агар уланиш юритмаларни занжирларининг параметрлари ушбу занжирлар созликлари назорати имкониятини таъминлай олмаса, назорат бажарилмайди.
3.4.21. Электр ускуналарда одатда нормал иш ҳолатлари (режимлари) бузилганда, ҳамда ҳар қандай носозликлар пайдо бўлганда сигнални автоматик узатилиши таъминланиши керак.
Ушбу сигнал узатилиши созлигини текшириш даврий равишда уни синба кўриш билан амалга оширилиши керак.
Доимий навбатчи ходимлари бўлмаган электр ускуналарда сигнални ходимлари бор бўлган пунктга (манзилга) узатилиши таъминланиши керак.
3.4.22. Электромагнит уланишлар туфайли ҳосил бўладиган ўта кучланишлардан ёлғондан ишлаб кетиши мумкин бўлган турли хил ускуналар ва бошқа аппаратлар, ҳамда заминланишдан (ерга уланиб қолишдан) тезкор ток занжирлари ҳимояланган бўлишлари керак.
3.4.23. Токлар трансформаторини иккиламчи занжирдаги заминланиш токлар трансформатори яқинидаги йиғма қисқичларда ёки токлар трансформаторининг қисқичларида кўзда тутилиши лозим.
Бир нечта токлар трансформатор комплектларини бирлаштирувчи ҳимоя учун заминланиш битта нуқтада кўзда тутилиши керак; бундай холларда заминланиш тешиб ўтиш кучланиши 1 кВ дан юқори бўлмаган, статик зарядларни оқиб чиқиб кетиши учун шунтловчи қаршилик 100 Ом бўлганда заминланишга рухсат этилади.
Оралиқ ажиратувчи токлар трансформаторларининг иккиламчи чулғамини заминламасликка рухсат этилади.
3.4.24. Кучланишлар трансформаторларини иккиламичи чулғамлари нейтрал нуқтани ёки чулғамларини қисмларидан бирини заминловчи ускуна билан бирлаштириш орқали заминланиши керак.
Кучланишлар трансформаторни иккиламчи чулғамлари одатда кучланишлар трансформаторига яқин бўлган қисмлар йиғмасида ёки кучланишлар трансформатори қисмларида заминланиши керак. Битта тақсимлаш қурилмасини бир нечта кучланишлар трансформаторларини заминланаётган иккиламчи занжирлари умумий заминловчи ишини билан алмаштиришигат рухсат этилади. Агар кўрсатилган шиналар турли тақсимлаш қурилмасига тегишли бўлиб ҳар хил хоналарда жойлашган бўлса (масалан, турли кучланишли тақсимлаш қурилмаларини релейли шитлари) у холда ушбу шиналарни одатда ўзаро бирлаштириб бўлмайди.
Агар тезкор ўзгарувчи ток манбаи сифатида ишлатиладиган кучланиш тарнсформаторлари учун тезкор ток тармоғи қутиблардан бири учун ишчи заминлаш кўзда тутилмаган бўлса, у холда кучланиш трансформаторларини иккиламчи чулғам ҳимоя замнлагичи тешиб ўтилувчи сақлагич орқали амалга оширилиши керак.
3.4.25. Кучланишлар трансформаторлари иккиламчи занжири +Т лардан автоматик узгичлар билан ҳимояланган бўлиши керак. Автоматик узгичларини барча заминланмаган ўтказгичларда (симларда) қисмлар йиғмаларидан кейин ўрнатилиши лозим, бундан заминланиш токи юқори бўлган тармоқлардаги кучланишлар трансформаторларини нолинчи кетма-кетликдаги занжири (очиқ учбурчак) истиснодир.
Тармоқланмаган занжирларда автоматик узгичлар учун кучланиш белгиланмаса ҳам бўлади.
Кучланишлар трансформаторларини иккиламчи занжирларини кўринарли узилиш ҳосил қилиниҳш имконияти (кескичлар, ажиратилувчи бирикмалар в.х.) таминланган бўлиши керак.
Кучланишлар трансформаторлари билан заминланиш жойи оралиғига, симларни узулишини ҳосил қилиши мумкин бўлган ускуналар ўрнатилишига рухсат этилмайди.
3.4.26. Сиғим токлари компенсацияланмаган, заминланиш токлари кичик бўлган тармоқларга ўрнатилган кучланишлар трансформаторларида (масалан, генератор-трансформатор блокининг генератор кучланишида, станция ва подстанцияларни ўз эҳтиёж кучланишларида ) лозим бўлганда нейтрални ўз-ўзидан силжиши натижасидаги ўша кучланишларидан ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак. Ҳимоя очиқ учбурчак занжирига актив қаршилик улаш билан амалга оширилиши мумкин.
3.4.27. 220 кВ ва ундан юқори бўлган чизиқли кучланиш трансформаторларини иккиламчи занжирларида бошқа трансформаторлардан захираланиш кўзда тутилган бўлиши керак.
Чизиқли кучланишлар трансформаторларини иккиламчи юклама қувватлари етарли бўлган тақдирда ўзаро захираланишлари бажарилишларига рухсат этилади.
3.4.28. Кучланишлар трансформаторида кучланиш занжирини созлиги назорати бўлиши керак.
Кучланишлар трансформаторлардан таъминланаётган реле ҳимоясини иккиламчи занжирлари 3.2.8 да кўрсатилган ускуналар билан жихозланган бўлишлари керак.
Ҳимоя занжирларида кўрсатилган учкуналарни бор ёки йўқлигидан қатий назар сигналлар кўзда тутилган бўлиши керак:
-автоматик узгичлар узилганда-ёрдамчи кантактлар ёрдамида;
-шина ажираткичларни такрорловчи релеларни ишлаш бузилганда-бошқариш ва такрорловчи реле занжирларини узилиб қолишини назорат қилувчи ускуна ёрдамида;
-кучланишлар трансформаторлари учун, юқори кучланиш чулғам занжирига ўрнатилган сақ-лагичларни бутунлиги бузилганда-марказий учкуналар ёрдамида.
3.4.29. Вибрация ва силкинишлар туфайли шикастланган жойларида симларни контакт бирикмаларини бузилишидан, релени ёлғондан ишлаб кетишидан, ҳамда аппаратларни ва асбобларни муддатидан аввал емирилишига қарши чора- тадбирлар кўрилган бўлиши керак.
3.4.30. Панелларни хизмат кўрсатиладиган томонида панелни қайси бирикмага тегишли эканлигини кўрсатувчи, уни қандай вазифа бажариши, шитдаги тартиб рақами хақида ёзувлар бўлиши, панелга ўрнатилган аппаратлар схема бўйича ёзувларга ёки белгиланишларга эга бўлиши керак.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish