Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Частота ва актив қувватни автоматик ростлаш (ЧААР)



Download 16 Mb.
bet162/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Частота ва актив қувватни автоматик ростлаш (ЧААР).

3.3.63. Частотани ва актав қуввати автоматик ростлаш тизимлари қуйидагилар учун мўлжалланган:


электрэнергия сифати бўйича ГОСТ талабларига кўра энерго бирлашмаларида ва алохида олинган энерготизимларда нормал холатларда частотани барқарорлигини таъминлаш учун;
энерго бирлашмаларида айирма (алмаштирилувчи) қувватни ростлаш ва назорат қилинидиган энерготизимни ички ва ташқи алоқалари бўйича қувват оқиб ўтишини чегаралаш учун;
диспетчерлик бошқаришни барча босқичларида объектлараро қувват тақсимланишини (иқтисодий жихатдан) бошқириш учун.
3.3.64. ЧААР тизимлари (керакли ростлаш оралиғи бўлганда) бошқариладиган электростанцияларда ўн минут оралиқда частотани белгиланган қийматидан ўртача оғишини  0,1 Гц атрофида сақлаб туриш хамда қувват оқиб ўтишида тебраниш амплитудасини 70 % га сўндиришни 2 мин ва ундан ортиқ давр билан таъминлаши лозим.
3.3.65. ЧААР тизимига қуйидагилар кириши керак:
- бошқариладиган электростанциялар ўртасидаги юқори ЧААР тизимларидан бошқарув таъсирларини (сигналларни) тақсимлашускуналари ва энерготизимларни диспетчерлик пунктларидаги назорат қилинадиган ички алоқалар бўйича қувват оқиб ўтишини чегараловчи ускуналар;
- қувватни автоматик бошқаришга жалб қилинадиган, электростанциялардаги актив қувватни бошқариш ускуналари;
- актив қувват оқиб ўтиши датчиклари хамда телемеханика жихозлари.
3.3.66. Диспетчерлик пунктларидаги ЧААР ускуналари хақиқий иш холатини (режимини) белгиланганидан (берилганидан) оғишини аниқлаши, паст сатхдаги бошқариш диспетчерлик пунктлари хамда қуввати автоматик бошқаришга жалб қилинадиган элетростанциялар учун бошқарув сигналларини (таъсирларини) шакллантириш ва узатишни таъминлаши лозим.
3.3.67. Элетростанцияларнинг қувватини автоматик бошқариш ускуналари қуйидагиларни таъминлаши лозим:
юқори бошқарув ташкилотларни диспетчерлик пунктларидан келаётган бошқарув сигналларини қабул қилиш ва ўзгартириш, хамда элетростанцияларни бошқариш сигналларини шакллантириш;
айрим агрегатларни (энергоблокларни) бошқарув сигналларини шакллантириш;
қабул қилинган бошқарув сигналларига мос холда агрегат (энергоблок) қувватини сақлаб қолиш.
3.3.68. Элетростанциялар қувватини бошқариш, ўзгариш чегараси 3 дан 6 % бўлган частота бўйича статизм орқали амалга оширилиши лозим.
3.3.69. Гидроэлектростанцияларда агрегатларни ишга тушишини ва тўхташини таъминловчи, лозим бўлган холларда эса агрегатларни ишлашида мавжуд бўлган чегараланишларни эътиборга олган холда уларни синхрон компенсатор ва генератор холатига ўтказувчи автоматик ускуналарга эга бўлиши керак.
3.3.70. АРЧМ (ЧАРМ) ускуналари ростлаш (созлаш) параметрларини, бошқарув объектини иш холатлари ўзгарганда, тезкор ўзгаришини таъминлаши керак, хамда ускуналар носоз бўлганда объектни нормал иш холати бузилганда сигнал берувчи, блокировка қилувчи хамда аварияга қарши автоматика ускуналарини фаолиятига халақит берувчи химоя элементлари билан жихозланган бўлиши керак.
Иссиқлик электр станцияларида АРЧМ ускуналари агрегатларга (энергоблокларга) таъсири туфайли хосил бўладиган технологик параметрларини олдини олувчи элементлар билан жихозланишлари лозим.
3.3.71. Телемеханика мосламалари алоқалари назорат қилинаётган тизимлар ичидаги хамда тизимлараро энергия оқимидан бошқарувчи сигналларни, хамда керакли информацияни юқори поғонадаги бошқарувчи узатилишини таъминлаши керак.
Телемеханика воситаларида ва АРЧМ ускуналарида сигналларини умумий кеч қолиши 5 с.дан ошмаслиги лозим.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish