Захирадаги манбани ва жихозларни автоматик улаш (ЗАУ)
3.3.30. ЗАУ ускуналари, ишчи манбани узилиши истеъмолчилар электр ускуналарини токсизланишига сабаб бўлганда истеъмолчиларни электр энергия таъминоти қайта тиклаш кўзда тутилиши лозим. ЗАУ ускуналари, ишчи жихозларнинг узилиши технологик жараёнларни бузилишига олиб келиши мумкин бўлганда захирадаги жихозларни автоматик тарзда улаши кўзда тутилиши керак.
ЗАУ ускуналарининг қўлланилиши, реле ҳимоясини соддалаштирилишига, ҚТ токининг пасайишига ҳамда айланма тармоқлари радиал – секцияли ва ҳаказоларга алмаштирилиши ҳисобига аппаратуралари арзонлашишига сабаб бўлса, кўзда тутилиши тавсия этилади.
ЗАУ ускуналари, трансформаторларда, линияларда, секциялардаги ва шиналарни бирлаштирувчи узгичларда, электродвигателларда ўрнатилиши мумкин.
3.3.31. Одатда ЗАУ ускуналари, шиналар электр энергияси билан таъминланаётган элементларда турли сабаблар туфайли, жумладан ушбу шиналардаги ҚТларда (шиналарда АҚУ бўлмаганда, бундан ташқари 3.3.42. га қаранг) ишлаб кетишини (таъсир этишини) таъминланиши керак.
3.3.32. Одатда ЗАУ ускуналари ишчи манбанинг узгичи узилиб қолганда ҳеч қандай қўшимча сабр вақтисиз захирадаги таъминот манбаининг узгичини улаши лозим (яъни 3.3.41. га қаранг). Бундай ҳолларда ускунани бир каррали ишлаши, таъминланиши керак.
3.3.33. Таъминланаётган элемент, ишчи манба томонидан кучланишни йўқолиши туфайли, токсизланиб қолганда, ҳамда қабул қилиш томонидаги узгич узилиб қолганда (масалан, қабул қилиш томонидан ишчи элементнинг реле ҳимояси фақат узгичнинг узилишига таъсир кўрсатганда) ЗАУ схемасида 3.3.32 даги кўрсатмаларга қўшимча равишда кучланишни улаб юбориш бўлаги (қисми, ускунаси) кўзда тутилган бўлиши керак. Кўрсатилаган улаб юбориш бўлаги (қисми, ускунаси), таъминланаётган элементда кучланиш йўқолган ва захирадаги таъминот манбаи томонида кучланиш бўлган тақдирда, сабр вақти билан таъминлаш томонидаги ишчи таъминот манбаи узгичини узилишига таъсир кўрсатиши керак. Агар ишчи ва захира элементи битта манбага эга бўлган тақдирда кучланишни улаб юбориш қисми ЗАУ да кўзда тутилмаган бўлиши керак.
3.3.34. Кичик масофали линиялар ҳамда трансформаторлар учун ЗАУ тезлаштириш мақсадида реле ҳимоясини на фақат таъминлаш томонидаги узгични узиб қўйишига таъсир этадиган қилиб балки, қабул қилиш томонидаги узгичга ҳам таъсир этадиган қилиб бажарилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шу мақсадда энг маъсулиятли ҳолларда (масалан, электростанциялапрни ўз эҳтиёжлари учун) узгич қандайдир сабабларга кўра узилиб қолган тақдирда тезлик билан қабул қилиш томонидаги блокировка занжиридаги узгич ҳам узилиши керак бўлади.
3.3.35. Ишчи манба кучланишини йўқолишига таъсир кўрсатувчи ЗАУ ни ишга тушириш қисмининг энг кам (минимал) элементлари кучланиши, узоқдаги ҚТ туфайли кучланишни камайишидан ва электродвигателлари ўз-ўзидан ишлаб кетиш ҳолатига қарши ўрнатилган бўлиши керак.
АЗУ ишга тушириш органининг захира манба шиналаридаги назорат элементини ишлаб кетиш кучланиши имконият борича электродвигателни ўз-ўзидан ишлаб кетиш шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланиши керак. ЗАУ ишга тушириш органини таъсир вақти ташқи ҚТларни узилиш вақтидан катта бўлиши керак, чунки кучланишнинг пасайиши ишга тушириш органи минимал кучланиш элементини ишлаб кетишига сабаб бўлиши мумкин, чунки таъминланиш томонидаги АҚУ таъсир вақтидан каттадир. ЗҚУни ишга тушириш органининг (қисмининг) минимал кучланиш элементи одатда кучланиш трансформаторини паст ёки юқори кучланиш томонидаги сақлагичлардан бирортаси куйиб кетганда уни ёлғондан ишлаб кетишини олдини оладиган қилиб бажарилади; паст кучланиш чўлғами автоматик узгич билан ҳимояланганда ишга тушириш органи таъсир этиши блокировкаланиши керак.
6-10 кВли тақсимланиш тармоқларида ЗАҚУ бажариламётганда махсус кучланишлар трансформатори ўрнатилиши талаб қилинса ушбу талабларини ҳисобга олмаслик ҳам мумкин.
3.3.36. Агар кучланиш бўйича ЗҚУдан фойдаланганда, унинг таъсир этиш вақти ҳаддан ташқари катта бўлиши мумкин (масалан, юкламалар ичида синхрон электродвигателларнинг улуши кўп бўлганда) ишга тушириш кучланиш органига қўшимча равишда бошқа турдаги ишга тушириш органларини қўллаш тавсия этилади (масалан, токни йўқолишини, частотани пасайишини, қувват йўналишини ва ҳоказо сезувчи).
Ишчи манба томонидан частота белгиланган қийматигага ҳамда захирадаги манба томонида, частота бўйича ишга тушириш органи ишчи манба органи узгичининг сабр вақти билан узилиш керак.
Технология бўйича лозим бўлганда захирадаги жиҳозлар ишга туширишини автоматик уловчи қурилмалари турли махсус датчиклар (босим, сатх в.ҳ.з) орқали бажарилиши мумкин.
3.3.37. Электр станциялари ўз эҳтиёж таъминот манбаларини ЗҚУ қурилмаларини схемалари узиб қўйилаётган ишчи манбаларидан бирортасини ўрнига захирадаги манба улангандан сўнг, қолган ишчи манбалар узиб қўйилганда ҳам таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлиши керак.
3.3.38. ЗҚУ қурилмаларини бажаришда, захира таъминот манбаини ўта юкланиш шароитларини, электродвигателларни ўз-ўзидан ишга тушиб кетишини ҳамда ҳаддан ташқари ўта юкланиш бўлган тақдирда ёки ўз-ўзидан ишга тушиб кетиш таъминланган тақдирда, (масалан, номаъсулиятли айрим ҳолларда эса бир қанча маъсулиятли двигателлар узиб қўйилганда; маъсулиятлар учун АҚУ қўлланиши тавсия этилади) текшириб кўриш лозим.
3.3.39. ЗҚУ бажарилганда унинг таъсири, АҚУ қурилмалари билан узиб қўйилган ускуналар учун мумкин эмаслиги ҳисобга олиниши лозим. Шу мақсадда махсус тадбирилар кўзда тутилиши керак (масалан, частота бўйича блокировкалаш); айрим ҳолларда эса кўрсатиб ўтилган тадбирларни бажариш имконияти йўқлиги махсус асослаб берилган тақдирда ЗҚУ кўзда тутилмаса ҳам бўлади.
Таъминланган тақдирда, (масалан, номаъсулиятли айрим ҳолларда эса бир қанча маъсулиятли двигателлар узиб қўйилганда; маъсулиятлар учун АҚУ қўлланиши тавсия этилади) текшириб кўриш лозим.
3.3.40. ЗҚУ қурилмалари таъсирида ҚТ узгичини улаб қўйиш имкони бўлган тақдирда, одатда, ушбу узгични тезкор ҳимояси кўзда тутилган бўлиши керак (3.3.4. га қаранг).
Бундай ҳолларда тезкор ҳимоя занжири бўйича токни кескин ошиб кетиши ҳисобга, захирадаги манбани узилиб қолишини олдини олувчи чора-тадбирлар қўлланиши керак.
Ушбу мақсадда электр станцияларининг ўз эҳтиёж захира манбалари узгичларида тезкор ҳимоя фақат уни сақланиб туриш вақти 11,2 с дан ошмаган тақдирдагини кўзда тутилади; бундай ҳолларда тезкор занжирга 0,5 с.дан кўп бўлмаган сақланиб туриш вақти киритилиши лозим. Қолган электр ускуналари учун эса сақланиб туриш вақтининг қиймати маълум шарт-шароитлардан келиб чиқиб қабул қилинади.
3.3.41. Қуйидаги ҳолларда, агар ЗҚУ таъсири натижасида синхрон компенсаторларни ёки синхрон двигателларни носинхрон уланиш мумкин бўлиб қолса ва бунга йўл қўйилиши мумкин бўлмаган ҳолларда, ҳамда ушбу машиналардан шикастланаган жойларни қўшимча таъминлаш имконияти бўлмаса, таъминлаш йўқолганда синхрон машиналарни автоматик тарзда узиб қўйилиши ёки МАС (майдон автоматик сўндириш) ни узиб қўйиб, кейинчалик автоматик улаш билан ёки мувафаққиятли ЗҚУ натижасида кучланиш қайта тиклангандан кейин ресинхронизация ёрдамида асинхрон режимга ўтказилади.
ЗҚУ дан захирадаги манбани уланиб қолишини олдини олиш мақсадида синхрон машинани узиб қўйишдан олдин суст ЗҚУ қўллаш мумкин. Агар бундай ҳол қолган истеъмолчилар учун мумкин бўлмаса, махсус асослаб ЗҚУни ишга тушириш органидан синхрон электр двигателлари бўлган, юкланган ишчи манба шиналарини бирлаштирувчи линияни узиб қўйишга рухсат этилади.
Синхрон компенсаторлари ёки синхрон электродвигателлари бўлган подстанциялар учун ЗҚУ таъсири натижасида АУРни нотўғри ишлаб кетишини олдини олувчи чора тадбирлар кўрилиши керак (3.3.79 га қаранг).
3.3.42. Мавхум захирали ҚТда захирадаги таъминот манбаини улашини олдини олиш, ўта юкланишни ўз-ўзидан ишга тушиб кетишини бартараф этиш, ҳамда авариядан сўнгра электр ускуналарни меъёрдаги схемаларини оддий воситалар билан тиклаш мақсадида ЗҚУ ҳамда АҚУ қурилмаларини биргаликда қўллаш тавсия этилади. ЗҚУ қурилмалари ишчи манбаини ички шикастланишларида, АҚУ эса қолган барча шикастланишларда таъсир этиши керак.
Одатда ЗҚУ ва АҚУ қурилмалари муваффақиятли таъсир этганда сўнг схемани авариядан олдинги (шикастланишдан олдинги) ҳолати тўлиқ ҳолда автоматик қайта тикланиш имконияти бўлади (масалан, электр бирлаштиришлар схемалари соддалаштирилган нимстанциялар учун – таъминловчи линиядаги муваффақиятли АҚУ дан кейин секцияни узгичларни паст кучланиш томонида ЗҚУ таъсири натижасида уланган узгични улашда).
Do'stlaringiz bilan baham: |