Электр моторларни танлаш
5.3.9. Электр моторларни электр ва механик параметрлари (номинал қувват, кучланиш, айланиш частотаси, иш вақтини
нисбий давомлилиги, ишга тушириш, минимал, максимал моментлар, айланиш частотасини ростлаш чегаралари ва ҳ.к) ушбу
ускунада улар юритаётган механизмларни ҳажми иш тартибидаги параметрларига мос келиши керак.
5.3.10. Қисқа туташувни (ҚТ) ўчириш билан, автоматик қайта улаш (АҚУ) ёки АЗУ ускуналарини харакати билан
боғланган қисқа вақтли таъминот узилишидан ёки кучланиш пасайиб кетишидан кейин ишда сақланиб қолиши технологик
шароитлар бўйича зарур ва хавфсизлик техникаси бўйича мумкин бўлган механизмлар учун уларнинг электр моторларини
ўз-ўзидан ишга тушиши таъминланган бўлиши керак.
Ўз-ўзидан ишга тушириладиган механизмлар учун нормал давомли ишга керак бўлган қувватдан каттароқ қувватли
электр моторларни ва трансформаторларни, қоидадагидек, қўллаш талаб этилмайди.
5.3.11. Айланиш частота ростланишини талаб этмайдиган механизмларни юритиш учун уларнинг қувватидан қатъий
назар синхрон ёки қисқа туташган роторли асинхрон электр моторларини қўллаш тавсия этилади.
Оғир ишга тушириш ёки иш шароитларига эга бўлган ёки айланиш частотаси ўзгартирилишини талаб қилувчи
механизмларни юритиш учун ушбу ускунада мумкин бўлган ишга тушириш ёки айланиш частотасини ростлаш бўйича энг
содда ва иқтисодий усуллик электр моторларини қўллаш керак.
5.3.12. Синхрон электр моторлар, қоидадагидек, қўзғатишни жадаллаштириш ёки компаундлаш ускуналарга эга бўлиши
керак.
5.3.13. Синхрон электр моторлар ўзини қуввати бўйича шу юклама тугунида (узелида) кучланиш ростланишини ёки
реактив қувват ростланишини таъминлаши мумкин бўлган ҳолларда, улар 3.3.39 га мувофиқ АЗУ га эга бўлиши керак.
5.3.14. Ўзгарувчан ток электр моторлари механизмнинг керакли характеристикаларни таъминлаолмаса ёки иқтисодий
бўлмаса, фақатгина шу ҳолларда ўзгармас ток электр моторларини қўллаш рухсат этилади.
5.3.15. Нормал муҳитли хоналарда ўрнатилаётган электр моторлар, қоидагидек, IPOO ёки IP20 бажарилишига эга
бўлиши керак.
5.3.16. Очиқ ҳавода ўрнатилаётган электр моторлар IP44 дан паст эмас ёки уларни иш шароитларига (масалан, очиқ
Киме ускуналари учун, ўта паст ҳароратлар учун) мос махсус бажарилишига эга бўлиши керак.
5.3.17. Табиий совитиш шароитларини бузувчи чанг ёки бошқа моддалар ўтириши мумкин бўлган хоналарда
ўрнатилаётган электр мготорлар IP44 дан паст эмас ёки тоза ҳаво билан шамолланувчи бажарилишга эга бўлиши керак.
Шамоллантирадиган электр моторни корпуси ҳаво ўзгартгичлари ва ҳамма бирикиш жойлари вентиляция системасига
ҳаво сўрилишини йўл қўймаслик учун пухталик билан зичланган бўлиши керак.
Электр моторларни шамоллантирадиган қилиб бижарилишида электр моторлар тўхтаганида атроф ҳавони сўрилишига
қарши сурма клапанларини кўзда тутиш тавсия этилади. Ташқи (совуқ) ҳавони иситиш талаб этилмайди.
5.3.18. Зах ва ўта зах жойларда ўрнатиладиган электр моторлар IP43 дан кам бўлмаган бажарилишга ва намгарчилик ҳам
чангни таъсирига мўлжалланган изоляцияга (махсус материал билан чекланган, намга бардош берувчи ва ҳ.к.) эга бўлиши
керак.
5.3.19. Кимёвий актив бўғли ёки Газли жойларда ўронатиладиган электр моторлар IP44 дан кам бўлмаган бажарилишга
ёки 5.3.17. да келтирилган талабларга риоя қилган ҳолда тоза ҳаво билан шамоллантирадиган бажарилишга эга бўлиши
керак. Бажарилиши IP33 дан кам бўлмаган, лекин кимёвий бардошли изоляциялик ва очиқ, изоляция этилмаган, тогк
ўтқазувчи қисмлари қалпоқлар ёки бошқа йўл билан ёпилган электр моторларни қўллаш рухсат этилади.
5.3.20. Ҳаво харорати плюс 40
0
С дан юқори бўлган хоналарда ўрнатилаётган электр моторлар учун уларни мумкин
бўлмаган даражагача қизиш имкониятини йўл қўймайдиган чораларни бажариш керак (масалан, совитиш ҳавосини олиб
келувчи мажбурий вентиляция, ташқи шамоллантириш).
5.3.21. Электр моторларни ёпиқ мажбурий вентиляция системаси учун ҳаво ва совитиш суви харорати назорат
асбобларини кўзда тутиши керак.
5.3.22. Чўлғамларга ёки магнит ўзакларга ётқизилган иссиқлик индикаторлари билан таъминланган электр моторлари
мунтазам равишда ўлчовлар ўтқазиш қулайлигини таъминлайдиган электр моторлардан махсус шитларгача чиқиш
кулоқларга эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |