Генераторларни ва синхрон компенсаторларни жойлаштириш ва ўрнатиш 5.2.57. Генераторлардан ва синхрон компенсаторлардан биноларнинг деворларигача бўлган масофалар ва ҳамда улар
орасидаги масофалар технологик шароитлар бўйича аниқланиши керак, лекин улар 5.1.11-5.1.13 да келтирилганлардан кам
бўлмаслиги керак.
Машина золини ўлчамлари қуйидагиларни хисобга олган ҳолда танланиши керак:
1) ишлаб турган агрегатларни тўхтатмасдан агрегатларни монтажи ва демонтажи имконини;
2) кранни юриши тўлиқ фойдаланиш имконини берувчи махсус, кўпроқ қаттиқ, ушлаб олиш мосламали кранлар
қўлланилишини;
3) айрим узун, лекин нисбатан енгил, агрегат деталларини (штанчалар, тячалар) кран ёрдамида кўтаришни ва
туширишни рад қилишни, уларнинг монтажини махсус кўтарув мосламалар билан бажарилган ҳолда;
4) агрегатга монтажи ва таъмирланиши вақтида узелларини ва деталларини жойлаштириш имконини.
5.2.58. генераторларни ва синхрон компенсторларни пойдевори ва конструкцияси шундай бажарилиши керак-ки,
ускуналар ишлаганда ускуналарни, пойдеворни ва бинони вибрацияси мейёрлар бўйича ўрнатилган қийматлардан ошмасин.
5.2.59. Гидрогенераторлар яқинида сиқилган ҳаво йиғгичларини ўрнатиш рухсат этилади.
5.2.60. Ҳаво билан совитиладиган турбогенераторлар ва синхрон компенсаторлар ва гидрогенераторлар ёнғини сув
билан ўчириш учун ускуналарга эга бўлиши керак.
Автоматлашган гидростанциялар гидрогенераторларида ва ҳамда ходимларни доимий навбатчилигисиз
нимстанцияларда ўрнатилган. Ҳаво билан совитиладиган синхрон компенсаторларида ёнғинни ўчириш автоматик равишда
амалга оширилиши керак.
Машинага сув берувчи очиб ёнадиган ускуналарни харакатга келтирилиши бевосита дифференцияал химоядан ёки
дифференциал химоя ва ёнғин ўчиришни махсус датчиклари бир вақтда ишлаб қолганида амалга оширилади.
Сувни келтирилиши шундай бажарилиши керак-ки, иш шароитларида генераторга ва синхрон компенсаторга сувни
сизиб ўтиши умуман мумкин бўлмасин.
5.2.61. Гидрогенераторни ёнғин ўчириш системаси ишлатилган сувни дренаж системасига ўтқазиб юборишни кўзда
тутиш керак.
5.2.62. Водород билан бевосита совитиладигн турбогенераторларда ва синхрон компенсаторларда очиқ ҳавода (созлаш
вақти) ишлаганида ёнғинни ўчириш учун 5.2.15 б.2 даги талабларга биноан бажарилган карбонат кислотали (азотли)
ускунадан фойдаланиш имконияти кўзда тутилган бўлиши керак.
5.2.63. Марказий карбонат ангидридли (азотли) ускунада ўрнатиладиган карбонат ангидриди газли (азотли) баллонлар
техник назорат қоидалари билан белгиланадиган шароитларда сақланиши керак.