260
6. Сувли совутиш системаси нормал иш тартибидан оғишида харакатланувчи огоҳлантирадиган сигнализация ва ҳимоя
билан.
7. Сувли совутиш системасини назорат қилиш ва бошқариш учун назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика релелари
Билан.
8. Статор чўлғамларини сувли совутиш йўлига водород чиқиб кетганлигини топиш ускуналари билан.
9. Дистиллят билан тўлғазиш пайтида статор чўлғамларини сувли совутиш системасидан ҳавони чиқариб ташлаш учун
дистиллятли чиқариб ташлайдиган ва босим коллекторларининг энг юқори нуқталаридан ташқарига чиқарилган жумракли
назорат трубкалари билан.
5.2.17. Газ совутгичларга, иссиқлик алмашгичларга ва мой совутгичларга сув келтирувчи ҳар бир трубопроводлар
системасида фильтрлар ўрнатиш керак, бунда генератор ва синхрон компенсаторни нормал ишини бузмасдан уларни
тозалаш ва ювиш имконияти кўзда тутилган бўлиши керак.
5.2.18. Газ совутгичларни ва иссиқлик алмашгичларни ҳар бир секцияси уни босим коллекторидан ва чиқариб ташловчи
коллектордан узиш учун ва сувни айрим секцияларга тақсимлаш учун сурма клапанларга эга бўлиши керак.
Ҳар бир генератор сувутгичларининг ҳамма секциясидан сувни олиб кетувчи умумий трубопроводда совутгичли ҳамма
секцияси бўйлаб сувни сарфини ростлаш учун сурма клапан ўрнатилиши керак. Турбогенераторлар учун бу сурма
клапаннинг штурвал юритмасини машина залини пол сатҳига чиқазиш тавсия этилади.
5.2.19. Газ совутгичларни ва иссиқлик алмашгичларни ҳар бир секцияси энг юқори нуқтада ҳавони чиқариш учун
жўмракларга эга бўлиши керак.
5.2.20. Турбогенераторлар ва синхрон компенсаторларни газ ёки ҳаво совутиш системасида рециркуляция ускуналари
ёрдамида совутувчи сув ҳароратини ростлаш кўзда тутилиши керак.
5.2.21. Совутиш сувини етказиб бериш схемасида ишлаб турган насосни ўчирилишида ва ҳамда совитувчи сувни
босими пасайганида захираланган насосни автоматик ишга туширилиши кўзда тутилган бўлиши керак. Синхрон
компенсаторларда совитувчи сувни доимо ишлаб турувчи ишончли манбадан (техник суви системаси, баклар ва ҳ.к.)
захираланган таъминланиши кўзда тутилиши керак.
5.2.22. Генераторларни техник суви таъминлаш трубопроводларида расходомерлар ўрнатилиши керак.
5.2.23. Сувли ёки водородли совутишга эга бўлган турбогенератор турбина билан қўшилган айдончасида қуйидагилар
ўрнатилиши керак: босим коллекторида совитиш суви босимини, турбогенератор корпусида водород босимини, генераторга
бўлган газопровода карбонат ангидрид газа (азот) босимини кўрсатувчи манометрлар; босим коллекторида сув
хўжаликларини бошқариш шчитлари.
5.2.24. Газ совуитгичларини, иссиқлик алмашгичларини ва мой совутгичларини насослари ўрнатилган жойда босим
коллекторида ва насосларда манометрлар ўрнатилиши керак.
5.2.25. Газ совитгичларини, иссиқлик алмашгичларини ва мой совитгичларини босим ва чиқариб ташловчи
трубопроводларида симоп термометрлари учун гильзалар ўрнатилган бўлиши керак.
5.2.26. Очиқ ҳавода ўрнатилаётган синхрон компенсаторлар учун совитиш системасидан агрегат тўхтаганида сувни
чиқариб ташлаш имкони кўзда тутилиши керак.
5.2.27. Газ системаси водородли совитишни нормал эксплуатацияси алмаштириш бўйича операцияларни ўтқазиш
талабларига жавоб бериши керак.
5.2.28. Газ тармоғи газ чиқишидан маҳкам зичланган арматура қўлланиши билан яхлит ишлаб чиқарилган трубалардан
бажарилиши керак. Газопроводлар текшириш ва таъминлаш учун қулай бўлиши керак ва механик шикастланишлардан
ҳимояга эга бўлиши керак.
5.2.29. Мойлаш циркуляция системаларини ва водородли совитишга эга турбогенераторларнинг ва синхрон
коменсаторларнинг водород зичлагичларини трубопроводлари яхлит ишлаб чиқарилган трубалардан бажарилиши керак.
5.2.30. Қуввати 3 мВт ва ундан кўп бўлган турбогенераторларда турбинага қарши тарафдаги подшипниклар,
қўзғавтгичнитушишликлари ва водород зичлагичлари корпусдан ва мой ўтказгичлардан электр изоляция қилинган бўлиши
керак.
Изоляция этилган подшипникни ва водород зичлагичларни конструкцияси уларнниг изоляцияси бўйича агрегатнинг
иши пайтида мунтазам равишда назорат ўтқазишни таъминлаши керак. Синхрон компенсаторда подшипниклар компенсатор
корпусидан ва мой ўтқазгичлардан электр изоляцияланган бўлиши керак. Бевосита қўшилган қўзғатгичли синхрон
компенсаторда фақат битта подшипникни (қўзғатгичга қарши тарафдан) изоляция этиш рухсат этилади.
Гидрогенераторларда ротор устида жойлашган поднятниклар ва подшипниклар корпусдан электр изоляцияланган
бўлиши керак.
5.2.31. Турбогенераторларни, синхрон компенсаторларни ва горизонтал гидрогенераторларни электр изоляцияланган
ҳар бир мой ўтқазгичида иккита кетма-кет электр изоляцияланган гардишли бирикиш жойини ўқрнатиш керак.
5.2.32. Турбогенераторларни, синхрон компенсаторларни ва уларнинг қўзғатгичларини подшипниклари ва ҳамда
водород зичлагичлари, гидрогенераторларнинг подшипникларини ва подпятникларини мой мой ванналари шундай
бажарилиши керак-ки, мой сачраши, чўлғамларга, контакт ҳалқаларига ва коллекторларга мойни тушиб қолиш имкониятига
йўл қўймаслик керак.
Циркуляцион мойлашли подшипникларни ва водород зичлагичларни чиқиш патрубкалари чиқаётган мойнинг оқимини
назорат қилиш учун кузатув ойналарга эга бўлиши керак. Кузатув ойналарни ёритиш учун авария ёритув тармоғига уланган
лампалар қўлланиши керак.
5.2.33. Бевосита водород билан совитиладиган чўлғамли турбогенераторлар учун подшипниклар картерларида ва ёпиқ
ток ўтқазгичларда водород мавжудлигини назорат қилувчи автоматик газ аналидаторлари ўрнатилиши керак.
5.2.34. Генеравторларни ва синхрон компенсаторларни аралаш совитиш системалари 5.2.13-5.2.15 ни талабларига мос
келиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: