Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


§ 2 Электр станциялари ва подстанциялар электр курилмаларда



Download 0,92 Mb.
bet59/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

§ 2 Электр станциялари ва подстанциялар электр курилмаларда
ишлашга рухсат бериш

538. КМТлари ишлаши учун ажратилган иш зонаси ходимларни ишлаб турган электр ускуналари кисмига киришига карши яхлит ёки тўр тўсикларга эга бœлиши лозим.


539. КМТларининг ходимлари, машина ва механизмларини ўтишлари учун ажратилган йўл ва йўлкалар ишлаб турган электр ускуналари худуди ёки хоналарини кесиб ўтмаслиги лозим.
КМТ учун ажратилган иш зонасига катнайдиган йўл ишлаб турган таксимловчи электр курилмалари худуди ёки хоналари оркали ўтca, эксплуатация ки­лувчи корхона-нинг таксимловчи электр курилмаларини якка ўзи назорат килиш хукукига эга бўлган вакили КМТ ходимларини иш зонасигача кузатиб кириши ёки иш майдонидан кузатиб чикариши (одамлар, машина ва механизмларни ушбу зонадан олиб ўтиши) шарт.
540. Агар КМТ учун аж­ратилган зона тўсилмаган бўлса, у ердаги ишлар эксплуатация корхонасининг III гурухга эга бўлган вакили­-назоратчиси назорати остида бажарилиши ва бу хaкдa нарядда кайд килиниши зарур. Бундай холлар­да эксплуатация килувчи корхонанинг вакили ишлашга рухсат­ни хap куни бериши шарт.
Созлаш ишларини олиб боришда назоратчи тайин­ланмайди. КМТ ходимлари бу ишларни хизмат сафаридаги ходим сифатида бажа­ришлари мумкин.
541. Назоратчи КМТ нинг жавобгар иш бажарувчиси билан бир кaтopдa вактин­чалик тўсиклар, огохлантириш плакатларининг бутлиги ва кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи кисмларгача бўлган хавфсиз масофа бригада аъзолари томонидан сакланиб турилиши учун жавоб беради.
542. Эксплуацация килувчи корхона КМТ ходимларининг ишлашига рухсат берилган жойга кучланиш берилишига йўл кўйилмаслиги учун жавоб беради.


§ 3. Электр узатиш линияларининг химоя зоналарида
ишлашга рухсат бериш

543. КЛни химоя зоналарида иш бажариш учун берилган рухсатномада (далолатно­ма-рухсатда) кабел тармогининг жойлашиши ва œтказилган чукурлиги кўpсатилиши зарур.


544. Эксплуатация корхонасининг ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи кучланиш остида бўлган электр узатиш тармогининг химоя зонасидаги, хамда ишлаб турган электр узатиш тармоги таянчлари оралиrидаги ишларга КМТнинг хap бир бригадасидаги жавобгар иш бажарувчини ишлашига алохида рухсат бериши шарт. Узиб кўйилган электр узатиш тармогинин химоя зонасидаги бошка ишларга КМТнинг жавобгар иш рахбарини иш­лашига рухсат бериши зарур. Колган ходимларни ишлашларига эса жавобгар иш рахбарининг ўзи рухсат бериши керак.
545. ХЛларида жавоб­гар иш бажарувчиларни ишлашларига рухсат беришда ишлашга рухсат берувчи хар бир бригада ишлаётган участкага биттадан ерга улагич кўйиши зарур, жавобгар иш рахбарини ишлашига рухсат беришда эса иш бажарили-ши керак бўлган жойга иложи борича якин килиб битта ерга улагич кўйиши лозим.
546. КМТ ишлаётган ХЛ участкасига ерга улагични ўрнатиш ва олиб ташлаш-ни, эксплуатация корхона­си томонидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи шахс наряд бœйича бажариши шарт. Ерга улагични олиб ташлаш учун, уни ўpнатиш хакидаги топширик киритилмаган, алохида наряд берилиши мумкин. Бунда бригада аъзоси сифатида КМТнинг III гурухли ходими жалб килиниши мумкин.
547. Кўп занжирли ХЛларида эксплуатация килувчи корхона томонидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи шахс иш жойини тайёрлашда мазкур Коида-ларнинг 354-бандига асосан ерга улагич ўрнатилган таянчларга бир йўла байрокчалар хам кўйиши шарт. Байрокчалар ерга улагич би­лан бирга олиниши лозим.
548. Кабел тармокларининг химоя зоналарида ер казиш ишларини бошлашдан олдин кабел тармокларини эксплуатация килувчи ходим назорати остида кабелларнинг жойлашиши ва чукурлигини аниклаш учун текшириб кўриш максадида ер юзасини очиш (шурф казиш), хамда ер казиш машиналарини ишлаш майдонини белгилаб кўйиш учун вактинчалик тўсиклар ўрнатилиши зарур.
549. Кабел трассаларидан 5 м дан кам масофада уриб ишлайдиган машина ва механизмлардан фойдаланишга, кабел трассасининг химоя зонаси чегарасида эса ер казиш машиналарини ишлашига рухсат берилмайди. Урувчи болга билан кабел трассаси устидаги тупрокни 0,3 метр чукурликгача юмша­тишга рухсат этилади.
550. Кабелларни тешиш зарур бўлганда, бу иш эксплуатация килувчи корхона ходимларидан бœлган ишлашга рухсат берувчи томонидан наряд бœйича бажарилади. Бригада аъзоси сифатида КМТ нинг IV гурухли ходими жалб килиниши мумкин.
551. Ер казиш ишлари жараёнида ушбу ишни бажаришга берилган хужжатлар-да кўрсатилмаган кабель кўриниб колса, иш дархол тўхтатилиши ва уни саклаб колиш чоралари кўрилиб, бу хакда ер казишга рухсат (далолатнома-рухсат) берган корхонага хабар берилиши зарур.
552. Авария холатларида КЛнинг химоя зоналарида ер казиш ишларини бажариш учун рухсатни эксплуатация килувчи корхонанинг иш ба­жариш ва ишлашга рухсат бериш хукукига эга бўлган навбатчи ходими бериши мумкин. Бу холда ер казиш ишлари эксплуатация килувчи корхона вакили назорати остида олиб борилади.
553. Эксплуатация килувчи корхона КМТ ходимларининг ишлашларига рухсат берилган участкага кучланиш бериб юборилмаслиги учун жавоб беради.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish