Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


ХXI боб. Хавоза, сўри, конструкция ва



Download 0,92 Mb.
bet55/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

ХXI боб. Хавоза, сўри, конструкция ва
ускуналарга чикиб бажариладиган ишлар

505. Конструкция, таянч ва хоказоларга химоя камарини махкамлаб ишлашнинг иложи бўлмаган холларда, конструкциялар, таянч деталлари ва х.к. оркали ўраб ўтказилган сугурта арконидан фойдаланиш зарур. Бу ишларни икки ходим бажариши, улардан бири сугурта арконини секин, керак бўлганда бўшатиши ёки тортиши керак.


506. Хавозалар асбоб ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизликнинг умумий коидаларига мувофик бажарилиши лозим.
507. Хавозалар, сўрилар ва осма кажавалар тўшамаси ердан ёки томдан 1,3 м ва ундан юкорида ўрнатилган бўлса, панжара билан ўралган бўлиши шарт.
Панжара билан ўралган ва тўшамали хавоза ва сўрилар ўрнатишнинг иложи бўлмаса ёки умуман максадга мувофик келмаса, хамда ускуналар устида иш олиб борилганда, хар бир алохида холат учун хавфсизлик чоралари технологик карта, ИБЛси ёки бошка хужжатлар билан аникланади.
508. Тагида кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи кисмлар жойлашган конструкцияларда иш олиб борилганда таъмирлаш мосламалари ва асбобларининг тушиб кетмаслиги учун уларни бойлаб кўйиш талаб килинади.
509. Электр ва газ пайвандчилар металл занжирлардан килинган осма химоя камарларидан фойдаланиши зарур.
Агар иш жойи ва унга келадиган йўл, атрофи тўсиклар билан ўралмаган кучланиш остидаги ток ўтказувчи кисмлар тепасида жойлашган бўлса, хамда юкорида ишлаётган ходимнинг химоя камарини осма металл занжири ходим эгилган пайтда занжир билан ток ўтказувчи кисм орасидаги масофа мазкур Коидаларнинг 2–иловасида кўрсатилган масофадан кам бўлса, иш ток ўтказувчи кисмлардан кучланиш олингандан кейингина бажарилиши керак.
510. Конструкция ва ускуналар юкорисига деталларни тугамайдиган аркон ёки чийратма ип ёрдамида чикариб бериш лозим. Пастда турган ишчи арконни тебраниб кетишининг ва ток ўтказувчи кисмга якинлашишининг олдини олиш учун ушлаб туриши зарур.
511. Пештоклар, конструкциялар, таянчлар ва хоказоларда ишлаётган ходимлар ишга халакит бермайдиган кийимлардан фойдаланишлари керак. Шахсий асбоблар махсус сумкада туриши лозим.
512. Кўприкли кран аравачасида туриб машина зали ва козонхона шифтларидаги ёритиш арматурала­рида олиб бориладиган ишлар икки навбатчи ходим ёки наряд бœйича таъмирлаш ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим. Ходимнинг бири ишлаётган ишчининг якинида ту­риб, унинг хавфсизлик техникаси коидаларига етарли­ча риоя килиб ишлашини кузатиб туриши зарур.
Аравачага вактинчалик хавоза, нарвон ва хоказо­лар ўpнатиш ман килинади. Аравача ичида бевосита тўшама устида туриб ёки доимий ўpнатилган сўpида туриб ишлаш лозим.
Аравачага кўтарилишдан олдин унинг троллей симидан кучланиш олиб кўйи­лиши зарур. Иш жараёнида химоя камаридан фойда­ланиш лозим.
Кран хайдовчиси кран кўпригини ёки аравачасини факат ишбоши­нинг буйруги билан юргизиши ке­рак. Кўприк крани харакатоанганда ишчилар кранчи кабинасида ёки кўnрик тўшамасида туришла­ри лозим. Ишчилар аравачада турган пайтда кўп­рик кранини ва аравачани бир жойдан иккинчи жой­га юргизиш ман килинади.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish