Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари



Download 0,92 Mb.
bet58/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

§ 1. Умумий талаблар
527. КМТ ишлаб тур­ган электр курилмалари ва электр узатиш тармоклари­ни кўрикланадиган майдонларида курилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун эксплуатация килувчи корхонадан ёзма рухсатнома олиниши лозим.
528. Иш олиб бориш учун берилган рухсатномада куйидагилар кўpсатилган бўлиши керак: ишлаб турган электр курилмаларниинг ишлаш учун ажратилган участкаси (ТК, электр узатиш тармоги, занжири, таянчлар); ишни бажариш муддати (бошланиши ва тамом бўлиши); эксплуатация килувчи корхонанинг иш тамом бўлганлиги хакидаги хабар етказиладиган жавобгар шахс; агар бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг, агар улар мавжуд бœлса, (ишлаб турган электр тармокларининг якинлиги, электр майдони, ишлаб турган электр узатиш тармоги таъсиридан хосил бўлган кучланиш) борлиги.
КМТ учун махсус тўсиклар билан ўралган иш майдони ажратилган бўлса, рухсатнома ўрнига «Курилишда хавфсизлик техникаси» КМКга мувофик ишлашга рухсат-далолотнома расмийлаштирилиши керак.
529. Ишлаш учун рухсат-далолатномада куйидагилар кўрсатилиши керак: иш зонаси ўралган тўсикнинг тури, ушбу зонага кириш ва чикиш жойлари (шу жумладан, транспорт ва механизмлар билан хам), агар мавжуд бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг (ишлаб турган электр тармокларининг якинлиги, электр майдони, ишлаб турган электр узатиш тармоги таъсиридан хосил бўлган кучланиш) борлиги.
530. КМТ иш бошлашдан олдин эксплуатация корхонасига наряд берувчи, жавобгар иш рахбари ва жавобгар иш бажарувчи (жавобгар иш рахбари ва жавобгар иш бажарувчи, «Курилишда хавфсизлик техникаси» КМКга мувофик аталган) хукуки берилган ходимларнинг, хамда улар орасидан эксплуатация корхонасининг вакили шахсан кимга ишлашга рухсат бериши кўрсатилган ходимлар (ишга ижозат этувчи) рўйхатини такдим килиши керак. Рўйхатда ходимларнинг лавозими, исми-фамилияси ва электр хавфсизлиги бўйича гурухи кўрсатилган бўлиши керак.
531. Курилиш-монтаж ташкилотларининг ходимлари эксплуатация корхоналарига келиши билан иш бажаришлари керак бўлган электр ускуналарининг хусусиятини хисобга олган холда электр хавфсизлиги бўйича йўрикнома олишлари, наряд берувчи, жавобгар иш рахбари ва жавобгар иш бажарувчи хукуки берилган ходимлар эса бундан ташкари чизмалар бўйича хам йўрикнома олишлари шарт.
Ходимлар билан ўтказилган йўрикнома эксплуатация килувчи корхонадаги йўрикномаларни рўйхатга олиш журналида кайд килиниши лозим.
532. КМТларининг ходимлари ишлаб турган электр курилмалари ва электр узатиш тармокларининг химоя зоналаридаги курилиш ишларини ушбу ташкилот ходимлари томонидан бериладиган «Курилишда хавфсизлик техникаси» КМКда белгиланган шаклдаги наряд-рухсат бœйича бажаришлари лозим.
533. Электр курилмаларни ўчириб беришни талаб киладиган, хамда кучланиш остидаги электр узатиш тармокларининг химоя зоналаридаги ишларда биринчи бор ишлашга рухсат бериш, эксплуатация корхонаси томонидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи томонидан амалга оширилади. У мазкур Коидаларнинг 80 ва 545 бандлари талабларига асосан КМТларининг жавобгар иш рахбарини ёки жавобгар иш бажарувчини ишлашига рухсат беради.
534. КМТнинг жавобгар иш рахбари ёки жавобгар иш бажарувчисига биринчи бор ишлашга рухсат беришда, унда берилган наряднинг 2 нусхаси бўлиши зарур. Ишлашга рухсат бериш наряднинг иккала нусхасида расмийлаштирилгандан сўнг, унинг бири ишлашга рухсат берувчида электр тармокларининг жавобгар ходимига иш тамом бўлгандан сўнг ишлашга рухсат олган КМТнинг ходими бу тўгрида хабар бериши учун колдирилади.
535. КМТ ишни тамом килганлиги тўгрисидаги ахборот ёзма равишда шахсан ёки чопар оркали топширилиши, хамда телефон ёки радио оркали берилиши мумкин.
Ахборотда нарядда кўрсатилган ишлар батамом тугатилганлиги, бригада (бригадалар) иш жойидан чикарилганлиги, иш жойи текширилганлиги (материаллар, асбоб ускуналар ва хоказолар йигиштириб олинганлиги, КМТ ходими кўйган ерга улагичлар, тўсиклар, химоя плакатлари ва белгилари олинганлиги) кўрсатилиши шарт.
536. Эксплуатация килувчи корхона ишни тўлик бажарилганлиги тўгрисидаги хабарни олганидан сўнг, ишлашга рухсат берувчи томонидан кўйилган ерга улагичлар, тўсиклар, хавфсизлик белгиларини (плакатларини) олиб, электр ускунасини тармокга улаш хукукига эга бœлади.
537. КМТ ўз ходимига берилган хукукларга ва электр хавфсизлиги бўйича малака гурухига мос эканлиги, ишни бажариш шартлари ва муддатига риоя этилиши, иш жараёнида КМТ ходимлари томонидан хавфсизлик чораларини ва ишлашга рухсат берувчининг йўрикномаларини бажарилиши учун жавобгардир.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish