Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


ХX боб. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари



Download 0,92 Mb.
bet54/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

ХX боб. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари,
механизмлар ва нарвонларни кўллаб бажарадиган ишлар
491. Ишлаб турган электр курилмаларда юк кўтариш кранлари ёрдамида иш бажарилганда, юкларни кранлар билан кўчиришда ишни хавфсиз ташкил килиниши учун жавобгар шахс - IV гурухга эга бўлган мухандис-техник ходим бўлиши шарт Бу шахснинг вазифа­си наряд берувчига ёки иш рахбарига юклатилиши мумкин. Юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришга жавобгар шахсни тайин­лаш тартиби ва уларнинг вазифалари юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз эксплуатация килиш коидаларида белгиланади.
Айрим холларда «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг махаллий идоралари билан келишилган холда юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришни назорат килиш наряд бœйича ишбошига топши­рилиши мумкин. Бундай шахс тайинланганлиги тўгрисидаги ёзув наряднинг «Алохида кўрсатмалар» сатрида кайд килиниши шарт.
492. Энергетика корхоналари штатида бўлган ва ишлаб турган электр курилмаларда ишлайдиган хайдовчи ва машинистлар электр хавфсизлиги бўйича II гурухга эга бўлишлари зарур.
Чет ташкилотларнинг кранчилари «Юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз эксплуатация килиш коидалари»нинг умумий талабларига мувофик ишга кўйилишлари керак.
493. Очик таксимловчи электр курилмалари ва ХЛнинг кўрикланадиган майдонларида автомо­биллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар хa­ракати учун, 491 бандда кайд этилган шахслардан бирининг ёки V гурухга эга бўлган маъмурий-техник ходим кузатуви остида рухсат этилади. ОТК бўйлаб автомобил­лар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар хаpaкa­ти учун навбатчининг ёки IV гурухга эга бўлган тезкор ­таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга ижо­зат берувчининг кузатуви остида хам рухсат этилади.
494. ОТК бўйлаб ва ХЛ остидан ўтaётгaнда юк кў­тариш машиналари ва механизм-ларнинг юкни кўта­рувчи ва кўзгалувчи кисмлари йигиштирилган транс­порт холатида бўлиши зарур. Иш жойи чегарасида текис жойда юк кўтарувчи машиналарни ишчи органларини юксиз, кўзгалувчи ва юкорига кўтapyв­чи кисмлари кўтарилган холда ва ичида одамсиз юри­шига рухсат этилади, агар бундай юриш ушбу механизмни ишлаб чикарган корхона йўрикно­масида кайд килинган ва бу механизм кучла­ниш остида бўлган шиналар хaмда ХЛ остидан ўтмайдиган бўлса.
ОТКда механизм­ларни хapaкaт тезлиги махаллий шароитга караб аникланади, аммо тезлик 10 км/соатдан ош­маслиги шарт.
Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва меха­низмлар ХЛ симлари энг кам халкоб жойидан (устунга якин ердан) ўтишлари лозим.
495. Стрелали юк кўтариш механизмларини бево­сита кучланиш остидаги ХЛ остига ўрнатиш ва ишлатиш ман килинади.
Юк кўтариш машиналарини (механизмларини) чи­карилган таянчларга ўрнатиш ва уни ишчи органини транспорт холатидан ишчи холатига ўтказишни ушбу механизмни бошкарувчи машинисг бажариши зарур. Ушбу макcадлap учун бошка ишчиларни жалб килиш ман этилади.
496. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни ўтказишда, ўрнатишда ва ишлатишда уларнинг кўтарувчи ва тортиб чикариладиган кисмлари, строплар, юк илувчи мосламалар, юклар билан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи кисмлар ўртасидаги масофа мазкур Коидаларнинг 2–иловасида келтирилган масофадан кам бўлмаслиги шарт.
497. Телескопик миноралар ва гидроподъемник ёрдамида иш бошлашдан олдин уларни кўтариш ва тортиб чикариладиган кисмлари текширилиши, телеско­пик минораларда эса, бундан ташкари механизмни кўтариш кисми вертикал холатда ўрнатилиши ва мус­тахкамланиши зарур.
498. Бурилиш таянчларида ўрнатилган изолятор ва симларни алмаштириш, хамда арматураларни таъмирлаш жараёнида телескопик минорани (гидроподъемникни) ушбу таянчгa келган симлардан хосил бўлган бурчак ичига ўрнатиш ман килинади.
499. ОТКдаги ва ХЛ химоя зоналаридаги барча ишларда пневмогилдиракда юрадиган автомобилларнинг ва механизмларнинг корпуси ерга уланиши шарт. Ерга улагич ўрнатилмагунча автомобилнинг (юк кўтариш машиналари ва механизмларнинг) корпусига тегиш, уларнинг ишчи органларини жойидан кўзгатиш, юк иладиган асбобларида ва бошка асосий деталларида бирон-бир иш бажариш ман этилади.
Œрмаловчи (тасма занжирли) юк кўтариш машиналари ва механизмлар бевосита ерда турганда, уларни ерга улаш талаб килинмайди.
500. Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ишлаш жараёнида кўтарилаётган юк, телескопик миноранинг саватчаси тагида, хамда тортилаётган симлар (трослар), махкамловчи козиклар, тирговичлар, ишлаб тур­ган механизмларнинг бевосита якиинида (5 м.дан кам масофада) одамларнинг туриши ман килинади.
­501. Телескопик минорада (гидроподъемникда) туриб ишлаганда машина хайдовчиси билан телеско­пик минора саватчасидаги (люлькадаги) бригада аъзоси бир-бирини кўриб туриши лозим. Улар бир-бирини кўролмаган такдирда телескопик минора якинида саватча­ни (люлькани) юкорига кўтариш ёки пастга тушириш тўгрисида­ги буйрукни хайдовчига етказиб турувчи ходим туриши шарт.
Телескопик минорада (гидроподъемникда) ходим саватча тубида туриб, саклагич камари тасмаси билан саватчага махкамланган холда ишлаши зарур.
Саватчадан (люлькадан) таянчга ёки ускуналарга ўтиш, факат иш бошловчининг рухсати билан бажарилади.
502. Краннинг стреласи ёки кўтарувчи механизмнинг саватчаси кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи кисмларга теккан холларда, машинист дархол юзага келган контактни ажратиш чораларини кўриши ва механизмнинг харакатланувчи кисми ток ўтказувчи кисмдан мазкур Коидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган масофадан кам бўлмаган масофага узоклаштириш чораларини кўриши зарур.
Механизм (машина) кучланиш остида бўлган такдирда, механизмдан ерга тушиш ёки унинг устига чикиш, хамда ерда туриб унга тегиш ман килинади.
Машинист атрофдаги ишчиларни механизм кучланиш остида эканлиги тўгрисида дархол огохлантириши шарт.
Кучланиш остидаги автомобиль, юк кўтариш машиналари ёки маханизмлар ёнган такдирда хайдовчи (машинист) машинани кўли билан ушламасдан, оёкларини жуфтлаб ерга сакраши зарур. Сўнг оёкларини бир биридан ажратмаган холда, товони билан юриб машинадан 8 м масофагача узоклашиши керак.
503. 220 кВ ва ундан паст кучланишли ТКда кўчма металл нарвонларни кўллаш ман килинади.
504. 220 кВдан юкори кучланиши ОТКда куйидаги шартлар бажарилганда кўчма металл нарвонларни кўллаш учун рухсат берилади:
нарвон горизонтал холатда ишбошини, навбатчини ёки IV гурухга эга бўлган тезкор таъмирлаш ходимининг узлуксиз назорати остида бир жойдан иккинчи жойга олиб борилиши;
ишлаб турган электр ускунанинг таъсири остида нарвонда хосил бўлган кучланишни йўкотиш максадида нарвонга ерга тегиб турувчи металл занжир махкамлаб осиб кўйилиши зарур.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish