§ 25. Контакт тармоғи режаларини тузиш
Электрлаштирилаётган линия контакт тармоғи станция ва перегонларидаги режаларини ишлаб чиқиш тармоқни барпо этиш аввал келадиган муҳим босқич ҳисобланади. Контакт тармоғининг режаларини одатда ҳар бир станция, разъезд ва ошиб ўтиш пункти, перегон учун алоҳида тузадилар. Режалардан ҳар бирида контакт тармоғини барпо этиш учун зарур барча маълумотларни келтириб, анкер участкалари, таъминловчи, сўриб олувчи ва бошқа симлар (уларнинг русуми кўрсатилади), шунингдек таянчлар, консоллар, фундаментлар, таянч плиталари, лежнялар ва анкерлар (уларнинг русуми кўрсатилади) спецификациялари (контакт осмаси симининг русуми) кўрсатилади. Бундан ташқари, режалар ёки алоҳида далолатномаларда қурилиш ва монтаж (йиғиш) ишларининг ҳажмини келтирадилар.
Контакт тармоғининг режасини ишлаб чиқишда қуйидаги асосий қоидалардан келиб чиқадилар. Контакт тармоғининг таянчлари ораси оралиқлари узунлигини мазкур жой ва мазкур шарт-шароитда йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал даражада қабул қиладилар. Симлар ўз-ўзидан тебраниши мумкин бўлган жойларда перегонлардаги таянчлар оралиғи масофаси турлича бажарилиб, ўта узун пролетли оралиқлар 7-8 м га калталаштирилгани билан бирга қўлланган.
Анкер участкалари ўзаро тегиб туришининг олдини оладиган, изоляциялайдиган ўтиш таянчлари оралиқларини одатдагига нисбатан ўзгача жойлашиши туфайли максималга нисбатан камайтирадилар. Пролетда контакт симининг ўрта анкеровкаси жойлашган ҳолда, қўшимча симлар мавжудлиги сабабли шамол юкламасининг ортиши оқибатида пролет узунлигини максимал узунликка нисбатан 10% га камайтирадилар. Шунингдек таянчлар ер кўтарилишга мойил, янги ётқизилган кўтармаларда, ҳамда йўл ҳисобда кўрсатилганига номувофиқ, қийшайиши мумкин бўлган ўзга ҳолатларда ҳам пролетларнинг максимал узунлигини 10% га камайтирадилар. Ярим компенсацияланган осмаларда, изоляторлар жиддий четлашиши ҳамда симлар осилмаси ўзгаришининг олдини олиш мақсадида икки қўшни пролет узунлигида 25% дан ортиқ (улардан узунроғининг узунлигидан) фарқ бўлишига йўл қўйилмайди. Анкер участкалари узунлиги йўлнинг муайян режасидан келиб чиқиб белгиланади. Анкер участкаларининг уланиш жойини йўлнинг текис (тўғри) қисмида жойлаштиришга ҳаракат қиладилар. Трассада эгри жойлар мавжуд бўлган шароитда анкер таянчлари имкон қадар йўлнинг ана шу эгри қисми анкер участкасининг ўртасига яқинроқ жойлаштирилиб, бу компенсация шароитларини яхшилайди. Занжирлик осма симлари жойлашиши анкер участкалари бирлашган ерда схемага мувофиқ қабул қилинади. Ўрта анкеровкалар анкер участкасининг ҳар иккала ярми учун бирдай компенсация шароити таъминланадиган қилиб жойлаштирадилар. Жойлаштириш шартларига кўра максимал йўл қўйиладиган масофанинг ярмига тенг, ёки шу ерда ундан калта бўлган анкер участкалари ўрта анкеровкасиз, бир томонлама компенсацияли қилиб бажарилади.
Йўлнинг тўғри участкаларида одатда таянчлар 3100 мм га тенг, нормал габаритли қабул қилинади. Йўлнинг эгри қисмидаги таянчлар габаритлари эса уларнинг радиуси ва таянчнинг жойлашган жойига (эгри чизиқнинг ташқи ёки ички тарафида) боғлиқ равишда катталаштирилади. Изоляцияланган эгилувчан кўндаланг тўсинлар таянчларини ўрнатиш габаритлари жадвалларда келтирилган. Йўл (из) оралиқларида габарити 2450 мм ли таянчлар ўрнатилиши мумкин (асосий йўллардан ташқари). Ўймаларда таянчлар, одатда, кюветлар ортида ўрнатилади. Ер полотноси кенглиги кюветнинг фойдали кесимини бузмаган ҳолда зарур габаритни таъминлаш имконини берганда таянчлар кювет олдида ўрнатилиши мумкин. Электрлаштирилаётган линияни (машина) ўтиш жойлари кесиб ўтганида тортмаларнинг таянч ва анкерлари икки изли участкаларнинг асосий йўллари олдида ўтиш жойи чеккасидан, поезд ҳаракатининг нормал йўналиши томонига, бир изли участкаларда эса ўтиш жойининг ҳар иккала томонидан - камида 25 м масофада жойлаштирилади. Иккинчи даражали йўллар ва станция ҳаво стрелкалари олдида жойлашган таянч ва анкерлар учун икки изли участкаларда нормал йўналишга қарама-қарши томонга, шунингдек ишлаб турган линияларда ўтиш жойининг олдинги чеккасигача камида 5 м қолдирилиши керак. Таянчларни йўловчилар платформаларида жойлаштирганда платформа чеккаси ва таянчнинг энг яқин қирраси орасида камида 2 м масофа ташлаб кетилади.
Сигналлар қаршисида ушбу сигналлар олдини тўсиб қолмайдиган габаритли таянчлар ўрнатилади. Бошқа йўлларнинг контакт осмалари 100 м давомида илинадиган боши берк йўл бўйлаб жойлашадиган таянчлар йўлак ўқидан 5 м габарити билан ўрнатилади. Боши берк йўлак охирида, тиргак ортида ўрнатиладиган анкер таянчлари ва тортмалар таянчлари тиргак тўсинидан таянч ёки тортманинг энг яқин қиррасига қадар камида 20 м масофа қолдирилиб ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |