Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди


§ 22. Осма симларининг шамол таъсирида жойлашуви



Download 9,67 Mb.
bet25/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 22. Осма симларининг шамол таъсирида жойлашуви


Контакт сим ва ушлаб турувчи трос шамол таъсирида оғиши мумкин. Улардан ҳар бирининг дастлабки вазиятидан оғиши иккинчисининг оғишига боғлиқ. Бошқача айтганда, тор симнинг оғишлари ўзаро боғлиқ бўлиб, алоҳида кўриб чиқилиши мумкин эмас. Контакт симининг оғишини кўриб чиқиш керак дейлик. Ҳисоб схемаси(осма ишининг модели)ни тузишдан аввал симларнинг шамол таъсирида ўзаро таъсирини аниқлаш лозим. Аввало эркин осилган симнинг шамол таъсиридаги ҳолатини кўриб чиқамиз. Симга олдинроқ таъсир қилган бир текис тақсимланган вертикал юкланма ўрнига унга q ва горизонтал юкланмага q = √g22 тенг. Агар аввал осилиш стреласини қуйидаги



формула бўйича ҳисобланган бўлса, энди 1=ql2/8h орқали топилади. Сим яссиликда эгилган вертикал мавзулар остида бурчак билан жойлашади, ва юклама q муносабат бўйича g . Тарозида кам келишнинг ўқнинг вертикал проекцияни учбурчаклардан ўхшашликдан топамиз:

Бунда

Шундай қилиб, симнинг вертикал ёки горизонтал сатҳда осилиш стреласини ана шу сатҳда амал қилаётган тарангланиш ва юкланмадан келиб чиқиб аниқлаш мумкин. Агар сим илиниш нуқталарида қўзғалмас қилиб маҳкамланган бўлса (узунасига ҳаракатланмайдиган тарзда), у ҳолда юкланма q>g бўлгани сабабли, симнинг тортилиши ортиб, яъни Н1>H, ва, ўз навбатида, стреланинг вертикал проекцияси камаяди, f’1< f.
f’1 ва f ни t1-t1=0 деб қабул қилиб, юкородаги ҳолат тенгламасидан топиш мумкин. Симнинг, у анкер таянчларида қўзғалмас қилиб маҳкамланган илиниш жойларида, ҳаракатчан маҳкамланиш ҳоллари учун ҳам, бир хил кучдаги шамол анкер участкасининг барча оралиқларига таъсир кўрсатади деб қабул қилинганида ҳам ана шу натижага эга бўламиз.
Худди шу режимларда сим таранглиги доимий бўлса (компенсацияланган осма), юкори берган формулалардан кўриниб турибдики, осилиш стреласи вертикал проекцияси ҳам доимий бўлиб қолади. Бунда сим шамол таъсирида аввалги ҳолатдагига нисбатан кўпроқ оғади.
Агар ушлаб турувчи тросга контакт симининг таъсирини ҳисобга олмаса, ўзини эркин осилган сим каби тутади. Ҳисоб-китобларда энг катта шамол кўрсаткичини муайян ҳароратда, одатда tв = + 5°C деб олинади. Осилмасиз контакт симининг ҳарорати бироз пастроқ деб олинади. Шу сабабли tв =+ 5°C да сим мусбат осилма стреласига эга бўлади.
Вертикал компенсацияланган занжирли осма симлар ҳолатини кўриб чиқамиз. Шамол эсмай турганида трос ва сим F ва f стрелалари билан жойлашадилар. Шамол таъсирида трос ва сим бир хил кўрсаткичга оғиб, торлар вертикал ҳолатини сақлаб, ушлаб турувчи тросга контакт сими оғирлиги юкламасининг бир қисминигина узатади. Бунда ушлаб турувчи тросга вертикал gэк = gт+gкт ва горизонтал рт юкланмалар, контакт симига эса вертикал gкк ва горизонтал рк юкланмалари таъсир ўтказади. Ушлаб турувчи трос ва контакт сими осилма стреласининг вертикал проекциялари ўзгармайди, яъни F’1 = F; f’1= f. Контакт сими оғиши тросга нисбатан кўпроқ бўлса, у ҳолда торлар орқали ушлаб турувчи трос қўшимча юкланиб, унинг осилиш стреласи F1 кўпайиб, аммо унинг вертикал проекцияси ўз кўрсаткичини сақлаб қолади. Ҳақиқатда оралиқ ўртасидаги контакт симикўриб чиқилган ҳолдагига нисбатан бироз кўтарилиб, ушлаб турувчи тросга қўшимча юк туширади. Аммо ушбу юкланманинг осилиш стреласи F1 га таъсири кўпинча ҳисобга олинмайди. Торлар таранглигининг горизонтал таркибий қисми контакт симининг оғишини бир мунча озайтириб, ушлаб турувчи трос оғишини эса аксинча кўпайтиради. Бунга тескари, яъни трос контакт симининг оғишини орттирадиган ҳолатлар ҳам юз бериши мумкин.
Ярим компенсацияланган осма ушлаб турувчи тросининг таранглиги шамолда бироз кучайиб, мос равишда унинг осилиш стреласи компенсацияланган осма ушлаб турувчи троси осилиш стреласига нисбатан камроқ кўпаяди. Ушлаб турувчи трос шамол таъсирида –расмда кўрсатилган штрихли АС’В, контакт сими эса А1С’1В1, ҳолатни эгаллайди. Эндиликда F’1 < F; f’1< f. Контакт сими осилиш стреласининг вертикал проекцияси камайиб, демак, унинг ушлаб турувчи тросга тушадиган оғирлиги улуши кўпаяди. Торлар орқали ушлаб турувчи тросга вертикал ва ярим ётиқ занжирли осмаларни ҳисоблашда, унинг таранглигига узатиладиган горизонтал юкланмалар таъсири, одатда, ҳисобга олинмайди.

68-расм. Эркин осилган симнинг осилиш масофасини аниқлаш схемаси

69-расм. Компенсацияланган осма занжирли тармоқларнинг ўзаро таъсир схемаси

Контакт сими оғиши трос оғишига тенг (ундан катта ёки кичикроқ) бўлган уч ҳолат учун схема 69-расм, б, в, г да кўрсатилган кўриниш ҳосил қилади.





Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish