Электр энергия сифатини таъминлашнинг усул ва техник воситалари


Уларнинг билдиришларича, шундай



Download 131,7 Kb.
bet4/4
Sana31.05.2022
Hajmi131,7 Kb.
#622489
1   2   3   4
Bog'liq
leksiy tarjimasi

Уларнинг билдиришларича, шундай:
- иссиқлик электр станциялари энергия қурилмаларини модернизация қилиш (40 фоиз), электр энергиясини етказиб бериш ва тақсимлашга мўлжалланган элект тизимлари (57 фоиз), трансформатор пунктлари (52 фоиз) ва нимстанциялар (21 фоиз)ни янгилаш;
- янги генератор қувватларини ишга тушириш (бу электр энергияси ишлаб чиқаришни 20-40 фоиз оширади);
- амалдаги энергия қурилмаларини ишга лаёқатли ҳолатда сақлаб туриш учун вақти-вақти билан режали таъмирлаш...
Мазкур хайрли ва муҳим ишлар ўз-ўзидан, осонликча бажарилиб қолмаслиги аниқ. Яъни бунинг учун катта пул, қатъий ирода, тинимсиз меҳнат ва халқнинг қўллаб-қувватлаши керак бўлади. Шунинг учун ҳам ҳукуматнинг тегишли қарорида республика энергия тизимларини замонавийлаштириш, кўп харажат қурилмалар ўрнига янги, тежамкорларини ўрнатиш учун “Ўзбекэнерго” АЖнинг ўз маблағларидан ташқари халқаро молия институтлари ҳамда Ўзбекистон тараққиёт ва тикланиш жамғармасининг заёмлари ҳам йўналтирилиши белгилаб қўйилди.
Яна бир ҳал этилиши сув ва ҳаводек зарур масала. Электр энергияси ишлаб чиқаришга кетадиган харажатларнинг асосий қисмини ёқилғи-энергетика ресурслари (табиий газ, ёнишдан ҳосил бўлган мазут, кўмир) қиймати ташкил этмоқда. Мазкур кўрсаткич ҳозирда 43 фоизга тенг ва уларнинг нархи дунё бозорида қимматлашиб бораётгани инобатга олинса электр энергияси учун амалдаги тарифларни сақлаб қолиш нақадар тўғри?! Чунки ресурслар нархига фойдаланиш харажатлари ва тўловлар бўйича қарздорликларни қўшиб ҳисоблаганда, муаммонинг оғриқли манзараси ҳосил бўлади. Бундай муаммолар электр таъминоти ишончлилиги ва сифатига салбий таъсир ўтказиши мумкин.
Гап шундаки, “Ўзбекэнерго” АЖга ўз маблағлари ҳисобидан маънан эскирган қурилмаларни модернизация қилиш учун инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, қарз маблағларини ёпиш учун 1398,2 млрд. сўм керак. Бунинг натижасида эса 2018 йил якунига келиб “Ўзбекэнерго” АЖда молиявий ресурслар дефицити 864 млрд. сўмни ташкил этади.
Шундай экан, республикамизда энергетиканинг пишиқ-пухта ривожланиши, истеъмолчиларга электр энергиясини барқарор етказиб бериш, экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбалари (қуёш, шамол қурилмалари)ни ҳаётга татбиқ этишга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Зеро, бундай неъматларни ўзлаштириш табиий ресурсларни келажак авлод учун асраб-авайлаш, атмосферага ёқилғи ёнишидан ҳосил бўлган зарарли моддалар чиқаришни камайтиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Яшил энергетикани ривожлантириш учун эса катта миқдорда молиявий сармоя талаб этилади. Бу борадаги лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун салоҳиятли инвесторларни жалб этиш электр энергиясига иқтисодий жиҳатдан жозибадор тарифларни жорий этиш эвазигагина мумкин бўлади. Бироқ мамлакатимизда бу кўрсаткич ростдан ҳам жозибадорми, сармоядорлар учун мақбулми?
Экспертларнинг айтишича, ундай эмас, яъни Ўзбекистонда электр энергияси учун ўрнатилган тарифлар яқин ва узоқ хориждаги давлатларга нисбатан анча пастдир. Масалан, 1 кВт/соат электр энергияси нархи Қозоғистонда 5,1 цент, Россияда 5,8 цент, Ҳиндистонда 5 цент, Хитойда 5,6 цент, Европа Иттифоқи мамлакатларида 9-14 евроцент бўлгани ҳолда юртимизда 2,8 центдир.
Паст тарифлар қатори электр энергиясидан нооқилона, кўр-кўрона фойдаланганлик учун иқтисодий санкцияларни қўллаш амалиёти қонунчиликда белгилаб қўйилмагани бебаҳо неъматнинг истеъмолчилар томонидан ҳуда-беҳуда, самарасиз ишлатилишига олиб келаяпти. Кундузи чироқ ёқиб қўйиш, телевизорнинг кўрилса-кўрилмаса мунтазам ёниқ туриши ва ҳоказо...
Аҳолининг бу борадаги дунёқарашини қандай қилиб ўзгартириш мумкин? Нима қилинса, истеъмолчилар электр энергиясидан тежамкорлик билан, иқтисод қилган ҳолда ва оқилона фойдаланади? Бунинг йўли борми? Қаловини топсанг қор ҳам ёнади. Қарс эса икки қўлдан чиқади. Давлат ва кенг жамоатчилик биргаликда тарифларни белгилаш тизимини қайта кўриб чиқиши, электр энергиясидан фойдаланишнинг ижтимоий нормаларисининг қатъий миқдорини хориж тажрибасини инобатга олган ҳолда ўрнатиши бу масалага ягона рационал ечимдир.
Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши (ёзда жазирама иссиқ мавсумидаги ёки қаҳратон қиш мавсумидаги совуқ об-ҳавода) кузатилган пайтда ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолмоқда, дея электр энергияси тизимидаги узилишларга Ўзбекистон Энергетика вазирлиги изоҳ берди.

Маълумотда техника фанлари номзоди Эсо Садуллаев томонидан баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тасарруфида фаолият юритаётган электр энергияси тизимига қуйидаги: 1) электр энергияси ишлаб чиқарадиган станциялар (“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва “Ўзбекгидроэнергия” АЖ), 2) уларни узатиш учун юқори кучланишли магистраль тармоқлари (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ), 3) электр энергиясини тақсимлаш тармоқлари (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ) ва ниҳоят 4) электр энергияси истеъмолчилари киради.


Бундай тизимнинг асосий мақсади истеъмолчиларни сифатли ва ишончли электр энергияси билан узлуксиз таъминлашдир. Бунда асосий мезонлардан бири электр энергияси нархини техник ва иқтисодий талаблардан келиб чиққан ҳолда максимал камайтиришдир.


Мазкур тизимнинг бошқа ишлаб чиқариш соҳа ва йўналишларда фарқи ҳамда ўзига хос хусусияти шундаки, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш — бир пайтнинг ўзида амалга оширилиши лозим бўлган ягона технологик жараён бўлиб, ҳар лаҳзада улар ўртасида тенглик (мувозанат) ўрнатиш ниҳоятда муҳим вазифа. Соҳанинг ушбу жиҳати бутун дунё электр энергия тизимларига хос хусусиятдир.


Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши (ёзда жазирама иссиқ мавсумидаги ёки қаҳратон қиш мавсумидаги совуқ об-ҳавода) кузатилган пайтда ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолмоқда. Бунда катта аварияларни ва бутун мамлакатда ҳамма истеъмолчиларни ўчишини олдини олиш учун электр энергияси таъминотида чекловлар жорий этилишига мажбуран олиб келади. Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш жараёни ўз вақтида таъминламаса, тизимдаги “зўриқиш” турли йирик аварияларга сабаб бўлиб, катта-катта ҳудудларда узоқ вақт электр энергия бўлмаслигига сабаб бўлади. 


Электр энергия таъминоти тизимидаги номутаносиблик ҳамда юқори истеъмол туфайли содир бўладиган аварияларнинг типик сабаблари қуйидагича бўлиши мумкин: 


● ишлаб чиқарувчи қувватининг пасайиши ёки энергия тизимида истеъмолнинг кўпайиши, яъни истеъмолчи юкламасининг ортиши туфайли электр токи частотасининг кескин пасайиши. Частотани 46-47 Гц га тушиши (нормал частота 50 Гц) кучланишнинг кескин пасайиши билан бирга содир бўлади, бунинг натижасида авария (нонормал) ҳолатида ишлаётган жиҳоз ва ускуналар носоз ҳолга келади; 


● электр энергия тизимининг асосий тугунларида (автотрансформаторларда) кучланиш даражасининг пасайиши туфайли генератор ва синхрон компенсаторлар фаолиятида реактив қувват юкламасининг етишмаслиги (ёки ҳаддан ташқари юкланиши), генератор ва синхрон компенсаторларнинг актив ва реактив кучлари нотўғри тақсимланиши, электр энергияси истеъмолчиларининг тармоққа ҳаддан ташқари кўп уланиши, энергоузелларда қувват оқимлари кўпайиши; 


● энергия истеъмолининг интенсив ўсиши туфайли тизимлараро транзит қуввати ошиши туфайли энергия тизимининг айрим қисмларини генераторларида асинхрон режим пайдо бўлиши; 


● тармоқлараро тизим ва тармоқ ичидаги транзит электр узатиш линиялари ва ускуналарида қувват оқимларининг максимал қийматидан ошиб кетиши ва энерготизимда пайдо бўладиган бошқа беқарорликлар туфайли йирик авариялар содир бўлишидир.


Маълумот берилишича, Ҳукуматимиз томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу, ўз навбатида, аҳоли ва юридик истеъмолчиларини электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва келгусида мавсумий истеъмол ҳажмини олдиндан аниқлаш имкониятини яратади.


Агар истеъмолчилар электр энергия тизимидаги барча ресурслардан оқилона фойдаланмаса ва бу орқали энерготизимда мувозанат таъминланмаса, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташкилотларининг диспетчерлари ўз фаолиятидаги тартибга мувофиқ чекловлар ўрнатади. Агар бу мувозанат ҳудудий назоратчилар томонидан амалга оширилмаса, яъни маълум жадвалга асосан чекловлар ўрнатиш орқали мувозанат сақлай олинмаса ёки улар томонидан марказий диспетчерлик бошқаруви кўрсатмаларига амал қилинмаса, энерготизим хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан юқори кучланишли электр линиялари тармоқдан вақтинча узиб қўйилади. Аниқроғи, бундай амалиёт қўлланилишига мажбур бўлинади. Агар ҳудудий диспетчерлар маълум жадвал тартибига асосан, тегишли техник-муҳандислик қоидаларига биноан паст кучланишли электр тармоқларида энерготизим балансини таъминласа (0,4 кВ, 6-10 кВ), марказий диспетчерлик бошқарувида фавқулодда қарор қабул қилинишига ҳожат бўлмайди. 


Белгиланган чекловлар ҳудудий электр тармоқлари томонидан бажарилмаган тақдирда тизимдаги йирик аварияларнинг олдини олиш учун (35 кВ ва 110 кВ) “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги Миллий диспетчерлик маркази томонидан катта ҳудудлар электр таъминотидан узиб қўйилади. Бу амалиёт ҳукумат томонидан тасдиқланган электр энергия хавфсизлиги қоидаларига биноан амалга оширилади. Натижада, йирик талафот келтириши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳамда жиддий иқтисодий зарарларнинг олди олинади.


Демак, чеклов киритилиши, энергобалансни зудлик билан тиклаш ва тармоққа уланган истеъмолчиларни талабини қондириш учун қўшимча қувватларни ишга тушириш учун зарур бўлади. 


Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, электр энергия тизими узоқ муддатли комплекс ривожланиши, барча турдаги таъмирлаш ишлари ўз вақтида, сифатли бажарилиши зарур. Ёзги мавсумнинг юқори даража истеъмоли ҳамда куз-қиш мавсумини муваффақиятли ўтказиш учун барча зарур чоралар кўрилиши талаб этилади. Кундалик диспетчерлик бошқаруви истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш тизимида ўзига хос назоратчи вазифасини ўтамоғи лозим. Юқори истеъмол даражаси пайдо бўлиб, ускуналарда ҳаддан зиёд юкланиш пайдо бўлиши оқибатида тизимнинг ишдан чиқиш хавфи вужудга келса, истеъмолчилар кичик бир қисмини таъминотдан узиш орқали кўпсонли истеъмолчиларнинг таъминоти таъминланиши — ўша назоратчилар зиммасидаги муҳим вазифа. 


Истеъмолчиларнинг маълум тўлов эвазига электр энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқидан ташқари энергиятежамкорлик ва энергия-самарадорлик масаласида маълум мажбуриятлари ҳам бор. Айнан шу нарса истеъмолчилар томонидан унутиб қўйилмоқда. Тежамкорлик ва самарадорлик истеъмолчининг экотизимга кўрсатаётган саъй-ҳаракатидан ташқари ўзи учун иқтисодий манфаат эканлигини ҳам унутмаслик лозим. Аммо беҳуда сарфланадиган энергия кони зарар: кеч тушгандан эрталабгача ҳовлидаги бир нечта чироқ ёниқ туради, кўп қаватли биноларнинг кириш қисмида ҳам нечта ёриткич бўлса, барчаси ёқилган туради. Фойдаланилмаган пайтларда ҳам телевизор, радио, компьютер, батарея қувватлагич ва бошқа электр жиҳозларини истеъмолга уланган ҳолда қолдирамиз.


Энергия тежамкор бўлмаган электр жиҳозларидан фойдаланиш ҳамда эскирган технологиялардан фойдаланиш оқибатида иқтисодиётимизга зарар келтирамиз. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш, аниқроғи уни ўғирлаш орқали истеъмолни бошқариш ва назорат қилиш тизимидан ташқари қанча-қанча электр энергияси сарф қилинади. Натижада истеъмол асоссиз равишда ошади, қувват блоклари, магистрал ҳаво линиялари, трансформатор подстанциялари ва электр узатиш тармоқларининг ортиқча юкланиши кузатилади. Бу, ўз навбатида, тизимдаги аварияларнинг пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароит яратиши турган гап. 


Бундай исрофгарчилик, ортиқча ҳаражат ва меҳнатни камайтиришнинг ягона йўли шу — истеъмол маданияти даражасини юксалтириш, энергия тежамкорлиги ва самарадорлигига боғлиқ амалиёт ва тушунчаларни кундалик ҳаётимизга олиб кириш. Бу ҳақда кўп ва хўп гапириш, жамоатчилик эътиборини тортиш, давлат томонидан тегишли қарор ва мажбуриятларни жорий этиш бугунги кун талабидир.


Shaklda ko'rsatilgan muqarrar vaqtinchalik jarayonlarni hisobga olmasdan. 10.7, shuni ta'kidlaymizki, ta'minot zo'riqishida uzoq muddatli o'sish yoki pasayish motorlar va quvvat manbalarining xizmat qilish muddatini qisqartirishga olib keladi. Joriy iste'molning sezilarli darajada oshishi, elektronika va kompyuter texnologiyalarining buzilishi va ishdan chiqishi tufayli kuchlanishni pasaytirish kamroq istaydi. Salbiy ta'sir - ta'minot kuchlanishining to'liq yo'qolishi. Qisqa muddatli ko'tarilishlar va kuchlanishning pasayishi elektr tizimidagi yuqori chastotali shovqinlar bilan birga bo'lgan vaqtinchalik jarayonlardan kelib chiqadi, bu esa elektron jihozlarning ishdan chiqishiga olib keladi. Agar kommutatsiya va ayniqsa himoya vositalari tezlik va selektivlik talablariga javob bermasa, kuchlanishning oshishi iste'molchining ishdan chiqishiga olib kelishi mumkin.
Tarkib
Elektr ta'minoti sifatiga nima ta'sir qiladi
Elektr energiyasi sifatini oshirish usullari
Sinusoidal bo'lmagan kuchlanishni qanday kamaytirish mumkin
Elektr ta'minoti sifatiga nima ta'sir qiladi
Kuchlanish egri chizig'ining uzoq muddatli buzilishi quvvat elektr jihozlari va o'lchash asboblariga salbiy ta'sir ko'rsatadi, ayniqsa kuchli buzilish manbalarida quvvat tiristorlari va diodlarni almashtirish natijasida kelib chiqqan "chetiklar" xarakteriga ega bo'lgan kuchlanish buzilishlari. Eng xavfli kuchlanish egri chizig'ining nolga teng buzilishlari. Ushbu buzilishlar kam quvvatli quvvat manbalarining qo'shimcha kommutatsiya diodlarini keltirib chiqarishi, kondansatörlarning qarishini tezlashtirishi, kompyuterlar va printerlar va boshqa jihozlarning ishdan chiqishiga olib kelishi mumkin.
Mahalliy elektr tarmoqlarida sifat muammosi juda aniq.Barcha sanoati rivojlangan mamlakatlarda elektr tarmog'ining oqim va kuchlanish egri chizig'ining shaklini buzadigan kuchli chiziqli bo'lmagan yuklarni ulash faqat elektr energiyasi sifatini ta'minlash talablari kuzatilgan taqdirdagina va tegishli tuzatuvchi qurilmalar mavjud bo'lganda ruxsat etiladi. Bunday holda, yangi kiritilgan chiziqli bo'lmagan yukning umumiy quvvati energiya kompaniyasining butun yukining kuchining 3 ... 5% dan oshmasligi kerak. Bunday iste'molchilar ancha tartibsiz bog'langan mamlakatimizda boshqacha manzara kuzatilmoqda.
Ulanish uchun texnik shartlarni berish, asosan, "kim aybdor" ni tuzatadigan aniq usullar va ommaviy sertifikatlangan qurilmalarning yo'qligi sababli rasmiy hisoblanadi. Shu bilan birga, sanoat zarur filtr-kompensatsiya, muvozanatlash, ko'p funktsiyali optimallashtirish qurilmalari va boshqalarni deyarli ishlab chiqarmadi.
Natijada, Rossiyaning elektr tarmoqlari buzuvchi uskunalar bilan to'ldirilgan edi.
Ba'zi hududlarda o'zining quvvati va oqim va kuchlanish egri chizig'ining buzilish darajasi bo'yicha noyob bo'lgan energiya tizimlari va iste'molchilarning taqsimlash tarmoqlarining elektr tarmoqlari majmualari shakllandi, bu iste'molchilarni yuqori sifatli elektr energiyasi bilan ta'minlash muammosini sezilarli darajada kuchaytirdi.
Energiya sifatining o'lchangan ko'rsatkichlari qiymatlarining standart standartlariga muvofiqligini aniqlash uchun kuchlanish pasayish muddati, impuls kuchlanishi, vaqtinchalik ortiqcha kuchlanish koeffitsienti bundan mustasno, minimal o'lchash vaqti oralig'i o'rnatiladi. Hisoblash davriga to'g'ri keladigan 24 soat.SQI o'lchovlarining umumiy davomiyligi o'lchangan SQI uchun xarakterli ish kunlari va dam olish kunlarini majburiy kiritishni hisobga olgan holda tanlanishi kerak. Tavsiya etilgan umumiy o'lchov davomiyligi 7 kun. SCEni standart normalari bilan taqqoslash o'lchovlarning umumiy davomiyligining har bir kuni uchun har bir SCE uchun alohida amalga oshirilishi kerak. Bundan tashqari, SQI o'lchovlari elektr ta'minoti tashkiloti yoki iste'molchining iltimosiga binoan, shuningdek, yangi iste'molchini ulashdan oldin va keyin amalga oshirilishi kerak.
Elektr energiyasi sifatini oshirish usullari
Elektr sifatini yaxshilash usullarining uchta asosiy guruhi mavjud:
elektr ta'minotini ratsionalizatsiya qilish, xususan, tarmoq quvvatini oshirish, chiziqli bo'lmagan iste'molchilarni kuchlanishni oshirish;
IUR strukturasini takomillashtirish, masalan, dvigatellarning nominal yukini ta'minlash, ko'p fazali rektifikatsiya sxemalarini qo'llash, iste'molchiga tuzatuvchi qurilmalarni kiritish;
sifatni to'g'rilash moslamalaridan foydalanish - bir yoki bir nechta quvvat sifati ko'rsatkichlarining regulyatorlari yoki tegishli energiya iste'moli parametrlari.
Iqtisodiy jihatdan uchinchi guruh eng maqbuldir, chunki tarmoq va iste'molchilarning tuzilishini o'zgartirish katta xarajatlarga olib keladi.
Yangi iste'molchi tarmoqlarini loyihalash zamonaviy sifat talablarini hisobga olgan holda, rivojlanishga e'tibor qaratgan holda amalga oshirilishi kerak
Download 131,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish