5-Маъруза. Buyurtmachi tomonidan loyihalash uchun kerak boladigan texnik shartlarni yigish. РЕЖА. 1.suv ta'minoti. 2.okova tizimi ta'minoti, 3.elektr ta'minoti, 3.gaz ta'minoti,
Буюртмачи томонидан лойиҳаланаѐтган бинога керак бўладиган комуникацион тизимларни лойиҳалаш ва улаш учун техник шартларни олиш талаб этилади. Бу техник шартлар ҳозирги кунда буюртмачи давлат хизматларини кўрсатиш марказига мурожаат қилади. Давлат хизматларини кўрсатиш маркази техник шартларни маълум муддат ичида тайѐрлаб беради. Техник шартларни тайѐрлашда буюртмачи томонидан қурилиш объектининг номи, қурилиш жойи манзили, техник шарт қайси тармоқ учун олиниши, эксплуатация даврида талаб этиладиган сарф (истеъмол ҳажми) га доир маълумотлар давлат хизматларини кўрсатиш марказига тақдим этилиши керак. Лойиҳанинг асосий биринчи қисми тайѐр бўлганда, яъни бинонинг ҳажмий режавий ечими архитектура ѐки технология қисми тайѐр бўлгандан кейин лойиҳаланаѐтган бинога талаб этиладиган сарф (истеъмол ҳажми) аниқлаш имкони бўлади. Шунинг учун техник шартни олиш учун лойиҳанинг бир қисми тайѐр бўлгандан кейин давлат хизматларини кўрсатиш марказига мурожаат қилса бўлади.
Ичимлик сувига уланиш учун техник шарт. Ичимлик сувига уланиш учун махсус талаб этадиган шартлари мавжуд. Давлат хизматларини кўрсатиш марказига мурожат қилган буюртмачи томонидан тақдим этилган маълумотлар Давлат сувоқава корхонасига онлайн тарзда юборилади. Онлайн қабул қилинган маълумотлар Давлат сувоқава корхонаси томонидан кўриб чиқилади. Лойиҳаланаѐтган бинога талаб этилган ичимлик суви сарфи (истеъмол ҳажмидан) келиб чиқиб техник шарт ишлаб чиқилади. Ва бу техник шарт онлайн тарзда Давлат хизматларини кўрсатиш марказига юборилади (5.1-расм). Юборилган техник шарт буюртмачига тақдим этилади. Бу техник шарт қуйидаги бандлардан иборат: 1. Қурилиш объектининг манзили; 2. Ичимлик сувининг уланиш нуқтаси аниқ манзили ва ўша тармоқ трубасининг диаметри. 3. Ичимлик сувини улаш учун талаб этиладиган труба диаметри 4. Тармоқга уланиш жойидаги босим. 5. Ичимлик сувини тармоғи учун трубанинг материали ва у ГОСТ талабларига жавоб бериши 6. ҚМҚ талабларига жавоб берадиган кузатув қудуқларини ўрнитиш талаблари 7. Сув ўлчаш асбобини ўрнитиш талаби 8. “Сувоқава” корхонаси томонидан тасдиқланган схема асосида ичимлик сувини тармоғини ўрнатиш талаби. 9. Тармоқда фақат ичимлик суви учун фойдаланиши, суғориш ва ободонлаштириш учун бу тармоқдан фойдаланиш ман этилиши талаби 10. Лойиҳа ҳужжатлари шаҳар ѐки вилоят Архитектура ва Қурилиш ташкилотлари билан келишилган ҳолатда ишлаб чиқиш талаблари. 11. Ичимлик сувини тармоғи ўрнатиш учун кўча ва йўлларни ковлашдан олдин ободонлаштириш департаменти, ИИБ ва ЙХХБ дан рухсат олиш талаби 12. Қазилган кўча ва йўлларни тиклаш, қайта кўмиш ишлари қурилиш бош пудратчиси томонидан сифатли бажарилиши. 13. Ер қазиш ишларини олиб бориш жараѐнида Сувоқава корхонаси муттахасисини чақирилиши. 14. Сув қувурларига уланиш ишлариистеъмолчи маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши 15. Шахар ичимлик сув тармоғига уланиш ишлари бажарилгандан сўнг уланиш ишларининг тўғри бажарилганлиги тўғрисида Буюртмачи, Сувоқова корхонаси ва техник ишлаб чиқариш бўлими ходими иштирокида жойига чиқиб, шаҳар ичимлик суви тармоғига уланиш Далолатномаси тузиш талаби 16. Буюртмачи ичимлик суви тармоғига уланиш далолатномасини тузилгандан кейин ичимлик сув тармоғидан фойдаланиш мумкинлиги 17. Шаҳар ичимлик суви тармоғига уланиш Далолатномаси тузилгандан кейин Буюртмачи, яъни мижоз 3 кун муддат ичида Сувоқова корхонаси “Мижозлар” бўлимида рўйхатда туриши 18. Техник шарт бандларида келтирилган шартларни бажармаслик ҳолатларида Техник шарт ўз кучини йўқотади ва “Мижоз” иштирокида икки томонлама далолатнома тузилиб “Мижоз” га нисбатан қонунларда белгиланган тартибда чоралар кўрилади. Ушбу ичимлик сув тармоғига уланиш бўйича техник шарт Сувоқова корхонаси директори ва бош муҳандиси томонидан тасдиқланади (имзо ва муҳр қўйилади) ва 2 йил муддатгача ҳақиқий ҳисобланади