Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


§ 7. Бригадалар билан вақтинчалик юқори частотали алоқа



Download 297,5 Kb.
bet52/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§ 7. Бригадалар билан вақтинчалик юқори частотали алоқа

465. Кўчма юқори частотали алоқа постларини монтаж қилиш ва демонтаж қилиш икки кишидан кам бўлмаган бригада аъзолари томонидан амалга оширилади, улардан бири IV гуруҳга, бошқаси эса III гуруҳга эга бўлиши шарт.


466. Антенна 110 кВ кучланишгача бўлган ҲЛларидаги пастки симдан камида 3 метр масофада, 154 ва 220 кВ кучланишли ҲЛларидаги пастки симдан эса 4 м масофада маҳкамланиши зарур. Антенна симларини осилиши ҲЛ симларининг осилишидан бўшроқ бўлиши керак.
467. Антеннани осишдан олдин пост билан биргаликда антенна ғалтаги 1-1,5 м баландликда таянчга маҳкамланиб, ерга улаб қўйилиши зарур.
Антенна симини постга кирадиган учи ушбу пост ичидаги дроссель орқали, ҳамда дроссель билан параллел уланган ерга улагич пичоғи орқали ерга уланиши зарур. Дроссель билан параллел 1 кВ кучланишли разрядник уланиши шарт.
Антеннани эҳтиёткорлик билан, аста-секин силкитмасдан тортиш зарур.
468. Антеннани кўтариш ва тушириш жараёнида икки таянч оралиғи ўртасидаги трассанинг четида турган бир ходим антенна симини кучланиш остидаги ҲЛ симига мазкур Қоидаларининг 466 бандида кўрсатилган масофадан кам масофага яқинлашмас-лигини назорат қилиб туриши зарур. Кўтарилаётган антенна сими тагида туриш ман қилинади.
469. Антеннани тyширишдан аввал уни ерга улагич пичоғи ёки кўчма ерга улагич ёрдамида ерга улаш зарур.


§ 8. ДТБВ нинг аппарат хоналари

470. Электростанция ва подстанция электр қурилмаларининг аппарат хоналарига ўрнатилган алоқа ускуналарида ишлаш, уларни тармоққа улаш ва тармоқдан узиш ва шунингдек телефон алоқаси, радиотранс­лация аппаратларини таъмирлаш ишлари III гуруҳга эга бўлган бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин.


471. Ҳаво ва кабел алоқа тармоқлари уланган ва уларни улаш-синаш устунлари, масофадан бошқариладиган манба устунлари, кучланишни автоматик ростлаш устунлари, ток тақсимлаш устуни олдидаги ерга резинкали диэлектрик гиламча тўшалган ёки изоляцион тахта супа қўйилган бўлиши шарт.
472. Масофадан бошқариладиган манбадан электр токи олаётган ускуналар ғилофларига улар кучланиш остида эканлигини огоҳлантирувчи ҳимоя белгилари буёқ билан тyширилган бўлиши шарт.
473. Қидирув контактларини (контакт майдонларини) ва релеларни ювиш, фақат улардан кучланиш олингандан кейингина бажарилиши зарур.
474. Ускуналарни тозалашда банди металл билан ўралган чўткадан, ҳамда чанг ютгичларнинг учи металлдан қилинган шлангаларидан фойдаланиш ман қилинади.
475. Аппаратлардаги лампаларни, фақат улардан кучланиш олингандан кейингина алмаштириш керак. 250 В кучланишгача бўлган лампаларни кучланиш остида ҳимоя воситаларини қўллаб алмаштиришга рухсат этилади.
476. Кириш-синаш устунларига ёки кросснинг ҳимоя чегарасига уланган алоқа тармоқларида 42 Вдан юқори бегона кучланиш пайдо бўлса (электр узатиш тармоқлари, масофадан бошқариладиган манба аппаратураси ва ҳоказолар орқали), навбатчи ходим бундай тармоқни ҳимоя воситари ёрдамида ўчириши ва изоляция қилиб қўйиши шарт. 42 Вдан юқори бегона кучланиш найдо бўлганлиги тўғрисида yшбу корхона навбатчиси ёки у бўлмаган тақдирда юқори ташкилот навбатчиси хабардор қилиниши керак. Зарядсизлагичлар ва сақлагичлар фақат чет кучланиш бўлмагандагина алмаштирилиши мумкин.
477. Ҳаво электр узатиш линиялари ва ўзгарувчан ток билан ишлайдиган электрлаштирилган темир йўл таъсирига тушадиган алоқа тармоқлари аппаратларидаги ишлар, тармоқ ҳимоя ускуналарини алмаштириш диэлектрик қўлқопда (ёки изоляцион дастакли омбир ишлатиб) ва ҳимоя кўзойнагини тақиб, изоляцион диэлектрик гиламча тўшаб бажарилиши шарт.
478. Маҳаллий телефон станцияси коммутатори ва автоматик телефон станциясини узатиш устунидаги телефонистларни иш жойи акустик зарбадан чеклагич билан ҳимоя қилинган бўлиши зарур. Момақалдироқ пайтида телефонистлар микротелефон гарнитури ўрнига микротелефон трубкасидан фойдаланишлари керак.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish