§ 2. Кабель алоқа линиялари
422. КАЛларини юқори кучланиш билан синаш жараёнида синалаёган участка чекланган бўлиши зарур. КАЛларининг синалмаётган участкаларида синаш кучланиши пайдо бўлишининг олдини олиш учун синалаётган участка билан синалмаётган участка орасидаги ҳамма уловчи симлар синов жараёнида олиб қўйилган бўлиши шарт.
423. Изоляцияни электр мустаҳкамлигини синаш мобайнида КАЛларининг ҳар иккала томонида турган ходимлар орасида ўзаро алоқа бўлиши зарур.
424. КАЛнинг узрқдаги томонига ўpнатилган телефон аппарати синаш ишларини бошлашдан олдин, ажратгич конденсаторлари (сиғими 0,1 мкФ ва ишчи кучланиши 5-6 кВ) орқали алоқа учун мўлжалланган жуфт алоқа симининг ҳар бирига уланган бўлиши керак. Телефон аппарати ва конденсаторларни қудуқ ёки чуқур ташқарисидаги диэлектрик резинали гиламча тўшалган тахта супада жойлаштириш лозим. Телефон орқали гаплашишни, фақат иш раҳбаридан чақириқ олинган тақдирдагина кабелда синаш кучланиши бўлмаган вақтда амалга ошириш керак. Кабел алоқа тармоғини синаш жараёнида телефон аппарати ва унга уланган симларга тегиш ман қилинади.
425. Синаш жараёнида иш раҳбарининг телефон аппарати алоқа тармоғидан узилган бўлиши керак, уни улаш эса, синаш ишлари тамом бўлиб, кабелдан электр заряди олингандан кейингина бажарилиши лозим.
426. Кабелга синаш кучланишини беришдан олдин, иш раҳбари телефон орқали бригада аъзоларини синаш ишлари бошланганлиги тўғрисида огоҳлантириши зарур.
427. Синаш жараёнида боксда ва кабелнинг ажратилган учларидаги симларда қайта улаш ишларини бажариш ва кабелга тегиш ман қилинади.
428. КАЛларида кўчма ўлчов асбоблари билан ўлчаш ишлари камида икки-бири IV гуруҳли, бошқаси III гуруҳли ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим.
429. Электр узатиш линиялари ва ўзгарувчан электр токи билан электрлаштирилган темир йўлнинг хавфли таъсирига учрайдиган кабел электр узатиш тармоқларидаги электр ўлчаш ишларини ҳимоя воситаларини қўллаб бажариш зарур.
430. Кабелларни занглашига қарши ҳимоя қурилмаларига ва дайди ток манбаларига ҳимоя қилувчи қурилмаларни улаш, ҳамда катод ускуналарида кучланишни олмай бажариладиган ишлар электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажарилиши зарур.
Дренаж қурилмаларидаги таъмирлаш ишларини, бу қурилма контакт тармоғи тарафидан ва кабель ўчирилганидан кейин, ҳaмдa дренаж кабели электрлаштирилган темир йўл ёки трамвай контакт тармоғи томонидан ерга улангандан кейингина бажаришга рухсат этилади.
431. Кабелни ўзгармас ҳаво босими остида сақлаб турувчи компрессор-сигнал қурилмаларини (бундан кейин КСҚ) эксплуатация қилиш босим остида ишлаётган идишларни тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ олиб борилади.
432. КСҚни эксплуа тация қилиш учун Ш гуруҳга эга бўлган ходимларга рухсат этилади.
433. КСҚларидаги ҳамма ишлар қурилмани ўчириб, кучланиш олингандан кейин фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.
434. КСҚларини қуритиш ва автоматика блокларини олди, орқа ва ён томонидаги панелларни олиб иш бошлаш учун, қурилмадан кучланиш олингандан сўнг 15 минут кейин рухсат этилади.
Қуритиш ва автоматика блоклари олдидаги ишларда резинкали диэлектрик гиламчадан фойдаланиш зарур.
435. Қуйидаги ишларни бажаришда КАЛларида масофадан бошқариладиган НКПларнинг ўзгармас ва ўзгарувчан ток манбалари ўчирилади:
кабелларни бошқа ерга кўчириш, алмаштириш ва янгисини осишда;
бузилган телефон алоқа тармоғини таъмирлашда;
кабелни ўлчаш ишларида.
436. НКПни масофадан бошқариш манбаи, ДТБВлари хизмати навбатчисининг кучайтиргич пyнкти хизмати (бундан кейин КПХ) бошлиғи ёки навбатчиси номига берилrан талабномасига асосан ўчирилади. Талабномада кабел номи, иш жойининг тавсифи ва участкаси, ишни бошлаш ва тутатиш вақти, масофадан бошқариш манбаининг тури, иш раҳбарининг фамилияси кўрсатилади.
437. НКПларини масофадан бошқариш манбаи, навбатчиси бўлган кучайтиргич пункти бошлиги ёки навбатчиси томонидан шунга ваколатли шахснинг рухсати билан кучайтиргич пункт манбаидан ўчирилади.
Масофадан бошқариш манбаини ўчириш учун хизмсат қилган калит ва тугмачаларига «Уланмасин! Тармоқда иш бажарилмоқда» деган плакат осилиши шарт.
Масофадан бошқариш манбаи занжирида аппаратура конструкциясига қараб, ушбу тармоққа тааллуқли ёйсимон эгилган сим, сақлагич ёки бошқа элементлар олиб узилиш жойлари ҳосил қилиниши керак. Бу ишларни бажаришда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур.
438. Масофадан бошқариш манбаини ўчириш билан бирга кабелдан телебошқарув ва сигнализация қурилмаларига берилаётган кучланиш ҳам олиниши ва уларнинг платасига «Уланмасин! Тармоқда иш бажарилмоқда» деган плакат осилиши зарур.
439. НКПларида иш бажаришга рухсат олингандан кейин иш раҳбари таъмирлаш учун мўлжалланган кабелни аниқлаши, унда кучланиш йўқлигини текшириши ва электр зарядини олиши керак. Бу ишлар ҳимоя кўзойнаги ва диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиб бажарилиши зарур.
440. НКПдаги кабелларда хавфсиз ишлашни таъминлаш учун масофадан бошқариш манбаидан келаётган занжирда қўшимча узилиш жойларини ташкил қилиш керак. Симметрик кабелни масофадан бошқариш манбаидан кўзга кўринарли узилиш ҳосил қилиб, ўчириш учун бокслардан икки жуфтли вилка олиниши зарур. Коаксиал жуфтлардан иборат кабелларда кўзга кўринарли узилиш ҳосил қилиш учун фильтр ва автотрансформатор оралиғидаги платадан тегишли ёйсимон эгилган симлар олиниши, симметрик жуфтларда эса, қўшимча таянчларда жойлашган бокслардаги ёйсимон эгилган симлар ҳам олиниши керак. Олишга мўлжалланган ёйсимон эгилган сим ва вилкалар фарқланадиган рангга бўялган бўлиши керак.
441. НКПдаги кабелларда бригадани ишлашига рухсат бериш, мазкур Қоидаларнинг 440 бандидаги тадбирлар бажарилгандан кейин иш раҳбари томонидан амалга оширилади.
Корхоналарда масофадан бошқариш манбаидан ишловчи қурилмалар рўйхати бўлиши шарт. Қурилмаларни эксплуатация қилувчи ҳамма ходимлар рўйхат билан таништириб чиқилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |