Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


XXII боб. Хизмат сафаридаги ходимлар бажарадиган ишлар



Download 297,5 Kb.
bet56/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

XXII боб. Хизмат сафаридаги ходимлар бажарадиган ишлар

513. Туман энергетика бошқармасининг (бирлашмаси) хизмати ва бўлимлари, «Ўздавэнергоназорат» Давлат инспекцияси, энергетика тизимининг эксплуатация, таъмирлаш ва созлаш корхоналари (электр cтанциялари, электр ва иссиққлик тармоқлари, таъмирлаш заводлари, электр созлаш корхоналари), таъминловчи заводлар, илмий-текшириш инсти­тутлари, «Ўзбекэнерго» ДАКнинг таъмирловчи ва созловчи ташкилотлари, бошқа муассаса ва истеъмолчиларнинг (кейинги матнда хизмат сафарига юбораётган корхона деб юритилади) электр станцияси, электр ёки иссиқлик корхона­ларининг ишлаб турган электр қурилмаларида иш ба­жариш учун юборилган ва ушбу корхонанинг штат рўйха­тига киритилмаган ходимлар - хизмат сафаридаги ходимлар деб ҳисобланади.


Ишлаб турган электр қурилмаларда ишлаш учун юборилган қурилиш-монтаж ташкилотларининг (бундан кейин ҚМТ) хо­димлари ҳам хизмат сафаридаги ходимлар қаторига кири­тилади. Бу ходимларни хизмат сафаридаги ходимга тенглаштириш тўғрисидаги қарор, электр қурилмала­рини эксплуатация қилувчи корхонанинг раҳбарияти билан келишган ҳолда, қурилиш-монтаж ташки­лотининг бош муҳандиси томонидан қабул қилинади.
514. Хизмат сафаридаги ходимнинг электр қурилмаларда ишлашиши учун рухсат бериш мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Хизмат сафаридаги ходимларда хизмат сафарига юборган корхона (ташкилот) томонидан берилган мазкур Қоидалар бўйича билими текширилган ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳига эга бўлганлиги ҳақида расмий шаклдаги гувоҳнома бўлиши шарт.
515. Хизмат сафарига юбораётган корхона иш раҳбари, ишбоши, назорат қилувчи ва бригада аъзолари қилиб тайинланиши мумкин бўлган ходимларни, шунингдек узоқ муддатли ишларга наряд бериш ҳуқуқи берилган ходимларни ёзма равишда кўpсатиши зарур.
516. Ишлаб турган электр қурилмаларда хизмат сафаридаги ходимларга иш раҳбари, ишбоши ва бригада аъзолари сифатида ишлаш ҳуқуқининг тақдим этилиши, электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхона раҳбария­ти хизмат сафарига юборган корхонанинг хатига қўйган кўрсатмаси ёки махсус ёзма кўрсатма билан рас­мийлаштирилиши мумкин. Наряд ва фармойиш бериш ҳуқуқи эса электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхона раҳбариятининг ёзма кўрсатмаси билан расмийлаштирилиши шарт.
517. Хизмат сафаридаги ходим, хизмат сафарига келган корхонадаги иш бажариш керак бўлган жойдаги электр қурилмаларнинг хусусиятларини ҳисобга ол­ган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича йўpиқнома олиши шapт. Наряд берувчи, иш раҳбари ва ишбоши вазифасини бажариш ҳуқуқи тақдим этилган ходимлар ушбу электр қурилмаларининг чизмалари бўйича ҳам йўpиқнома олишлари зарур.
Йўpиқнома, йўриқномаларни қайд қилиш журналида йўриқнома олган ва йўл-йўpиқ берган ходим­нинг имзолари билан расмийлаштирилади.
518. Хизмат сафаридаги ходимларга йўpиқномани эксплуатация корхонасининг V гуруҳига эга бўлган маъмурий техник ходими ёки IV гуруҳга эга бўлган нав­батчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими бериши лозим.
Йўpиқноманинг мазмуни бажарилиши керак бўлган ишнинг тавсифи, электр қурилмаларини чизма­си, ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига қараб йўл-йўpиқ берувчи ходим томонидан белгиланади.
519. Хизмат сафарига юборган корхона хизмат сафаридаги ходимларнинг электр хавфсизлиги гуруҳига ва уларга берилган ҳуқуқларга лойиқ эканли­гига ва ходимлар мазкур Қоидаларни бажаришлари учун жа­вобгардир.
520. Хизмат сафаридаги ходимлар электр қурилмаларида ишлаётган корхона ходимларнинг ишчи электр то­кидан ва ишлаб турган электр қурилмалари таъсиридан ҳосил бўладиган кучланиш­дан ҳимоясини таъминловчи хавфсизлик чораларининг бажарилиши учун жавобгардир.
521. Электр қурилмалари ихтисослаштирилган таъмирлаш ташкилотларининг участкалари томонидан доимо эксплуатация қилина­диган корхона, бу ташкилотлар билан келишган ҳолда, участка ходимлари «Энер­гетика корхоналари ва ташкилотларида ходимлар би­лан ишни ташкил қилиш бўйича раҳбарий кўрсатма»га асосан тайёрлан-ганидан сўнг, уларга тезкор-таъмирлаш ходими хуқуқини тақдим этиши мумкин.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish