Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


§ 2 Электр станциялари ва подстанциялар электр қурилмаларда



Download 297,5 Kb.
bet59/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§ 2 Электр станциялари ва подстанциялар электр қурилмаларда
ишлашга рухсат бериш

538. ҚМТлари ишлаши учун ажратилган иш зонаси ходимларни ишлаб турган электр ускуналари қисмига киришига қарши яхлит ёки тўр тўсиқларга эга бўлиши лозим.


539. ҚМТларининг ходимлари, машина ва механизмларини ўтишлари учун ажратилган йўл ва йўлкалар ишлаб турган электр ускуналари ҳудуди ёки хоналарини кесиб ўтмаслиги лозим.
ҚМТ учун ажратилган иш зонасига қатнайдиган йўл ишлаб турган тақсимловчи электр қурилмалари ҳудуди ёки хоналари орқали ўтca, эксплуатация қи­лувчи корхона-нинг тақсимловчи электр қурилмаларини якка ўзи назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган вакили ҚМТ ходимларини иш зонасигача кузатиб кириши ёки иш майдонидан кузатиб чиқариши (одамлар, машина ва механизмларни ушбу зонадан олиб ўтиши) шарт.
540. Агар ҚМТ учун аж­ратилган зона тўсилмаган бўлса, у ердаги ишлар эксплуатация корхонасининг III гуруҳга эга бўлган вакили­-назоратчиси назорати остида бажарилиши ва бу ҳaқдa нарядда қайд қилиниши зарур. Бундай ҳоллар­да эксплуатация қилувчи корхонанинг вакили ишлашга рухсат­ни ҳap куни бериши шарт.
Созлаш ишларини олиб боришда назоратчи тайин­ланмайди. ҚМТ ходимлари бу ишларни хизмат сафаридаги ходим сифатида бажа­ришлари мумкин.
541. Назоратчи ҚМТ нинг жавобгар иш бажарувчиси билан бир қaтopдa вақтин­чалик тўсиқлар, огоҳлантириш плакатларининг бутлиги ва кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларгача бўлган хавфсиз масофа бригада аъзолари томонидан сақланиб турилиши учун жавоб беради.
542. Эксплуацация қилувчи корхона ҚМТ ходимларининг ишлашига рухсат берилган жойга кучланиш берилишига йўл қўйилмаслиги учун жавоб беради.


§ 3. Электр узатиш линияларининг ҳимоя зоналарида
ишлашга рухсат бериш

543. КЛни ҳимоя зоналарида иш бажариш учун берилган рухсатномада (далолатно­ма-рухсатда) кабел тармоғининг жойлашиши ва ўтказилган чуқурлиги кўpсатилиши зарур.


544. Эксплуатация корхонасининг ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғининг ҳимоя зонасидаги, ҳамда ишлаб турган электр узатиш тармоғи таянчлари оралиrидаги ишларга ҚМТнинг ҳap бир бригадасидаги жавобгар иш бажарувчини ишлашига алоҳида рухсат бериши шарт. Узиб қўйилган электр узатиш тармоғинин ҳимоя зонасидаги бошқа ишларга ҚМТнинг жавобгар иш раҳбарини иш­лашига рухсат бериши зарур. Қолган ходимларни ишлашларига эса жавобгар иш раҳбарининг ўзи рухсат бериши керак.
545. ҲЛларида жавоб­гар иш бажарувчиларни ишлашларига рухсат беришда ишлашга рухсат берувчи ҳар бир бригада ишлаётган участкага биттадан ерга улагич қўйиши зарур, жавобгар иш раҳбарини ишлашига рухсат беришда эса иш бажарили-ши керак бўлган жойга иложи борича яқин қилиб битта ерга улагич қўйиши лозим.
546. ҚМТ ишлаётган ҲЛ участкасига ерга улагични ўрнатиш ва олиб ташлаш-ни, эксплуатация корхона­си томонидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи шахс наряд бўйича бажариши шарт. Ерга улагични олиб ташлаш учун, уни ўpнатиш ҳақидаги топшириқ киритилмаган, алоҳида наряд берилиши мумкин. Бунда бригада аъзоси сифатида ҚМТнинг III гуруҳли ходими жалб қилиниши мумкин.
547. Кўп занжирли ҲЛларида эксплуатация қилувчи корхона томонидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи шахс иш жойини тайёрлашда мазкур Қоида-ларнинг 354-бандига асосан ерга улагич ўрнатилган таянчларга бир йўла байроқчалар ҳам қўйиши шарт. Байроқчалар ерга улагич би­лан бирга олиниши лозим.
548. Кабел тармоқларининг ҳимоя зоналарида ер қазиш ишларини бошлашдан олдин кабел тармоқларини эксплуатация қилувчи ходим назорати остида кабелларнинг жойлашиши ва чуқурлигини аниқлаш учун текшириб кўриш мақсадида ер юзасини очиш (шурф қазиш), ҳамда ер қазиш машиналарини ишлаш майдонини белгилаб қўйиш учун вақтинчалик тўсиқлар ўрнатилиши зарур.
549. Кабел трассаларидан 5 м дан кам масофада уриб ишлайдиган машина ва механизмлардан фойдаланишга, кабел трассасининг ҳимоя зонаси чегарасида эса ер қазиш машиналарини ишлашига рухсат берилмайди. Урувчи болға билан кабел трассаси устидаги тупроқни 0,3 метр чуқурликгача юмша­тишга рухсат этилади.
550. Кабелларни тешиш зарур бўлганда, бу иш эксплуатация қилувчи корхона ходимларидан бўлган ишлашга рухсат берувчи томонидан наряд бўйича бажарилади. Бригада аъзоси сифатида ҚМТ нинг IV гуруҳли ходими жалб қилиниши мумкин.
551. Ер қазиш ишлари жараёнида ушбу ишни бажаришга берилган ҳужжатлар-да кўрсатилмаган кабель кўриниб қолса, иш дарҳол тўхтатилиши ва уни сақлаб қолиш чоралари кўрилиб, бу ҳақда ер қазишга рухсат (далолатнома-рухсат) берган корхонага хабар берилиши зарур.
552. Авария ҳолатларида КЛнинг ҳимоя зоналарида ер қазиш ишларини бажариш учун рухсатни эксплуатация қилувчи корхонанинг иш ба­жариш ва ишлашга рухсат бериш ҳуқуқига эга бўлган навбатчи ходими бериши мумкин. Бу ҳолда ер қазиш ишлари эксплуатация қилувчи корхона вакили назорати остида олиб борилади.
553. Эксплуатация қилувчи корхона ҚМТ ходимларининг ишлашларига рухсат берилган участкага кучланиш бериб юборилмаслиги учун жавоб беради.

Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish