Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


§ 3. Хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич пунктлари аппаратлари



Download 297,5 Kb.
bet49/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§ 3. Хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич пунктлари аппаратлари

442. НКПдаги ҳамма ишлар таркибида IV гуруҳга эга бўлган ишбоши ва аъзоси III гуруҳга эга бўлган бригада томонидан амалга оширилиши лозим.


443. Доимий шамоллатиш қурилмалари бўлмаган НКПларининг ҳужраларида иш бажарилганда, улар иш бошлашдан аввал ва ишлаш давомида шамоллатилиши зарур. Иш даовмида ҳужра эшиги очиқ ҳолда туриши шарт. Доимий шамоллатиш қурилмалари бўлган НКПдаги ҳамма шамоллатиш каналлари иш жараёнида очиқ ҳолда туриши керак.
444. Масофадан бошқариладиган манба аппаратларини синашдан олдин барча НКП ва уларни манба билан уловчи НКПлари орасида телефон алоқаси таъминланиши зарур.
445. Масофадан бошқариладиган манба аппаратларидан айрим платаларини олиш иш раҳбарининг рухсати билан ушбу аппаратдан кучланиш олингандан кейингина амалга оширилиши зарур. Кучланиш остида бўлган аппаратларни таъмирлаш ман этилади.
§ 4. Ҳаво алоқа линиялари
446. Электрлаштирилган темир йўл, трамвай ва троллейбусларни контакт электр тармоқлари билан кесишган жойлардаги ҲАЛнинг симларини таъмирлаш ва янгисини тортиш, тузатиш ишлаб чиқилган ИБЛсига асосан, контакт электр тapмоқлари дистанцияси (райони) вакили иштирокида, ушбу тармоқни ўчириб ва ерга улангандан кейингина бажарилиши лозим.
447. Аҳоли яшайдиган мавзе кўчаларидаги ҳаво электр узатиш линиялари устидан алоқа тармоқларини тортиш жараёнида ўтиб бораётган аҳоли ва транспортни огоҳлантириб туриш учун қўлида байроқчаси бўлган сигнал берувчилар қўйилиши шарт.
448. Электр узатиш линияси остидан кесиб ўтаётган алоқа симларини тортиш ва созлаш жараёнида ушбу Қоидаларнинг 35, 343- бандлари талабларига риоя қилиш зарур.
449. Иш бошлашдан олдин ҲАЛнинг симларида (сим билан ер ўртасида) 42 Вдан юқори бўлган кучланиш йўқлигини текшириш керак.
ҲАЛнинг симларида 42 Вдан юқори кучланиш борлиги аниқланса, ушбу кучланишни пайдо бўлиш сабаблари топилмагунча ва уни 42 Вгача пасайтириш чоралари кўрилмагунча иш бошлаш ман этилади.
450. Кучланиш таъсири остида бўлган ҲАЛда иш бажариш жараёнида мазкур Қоидаларнинг кучланиш таъсири остида бўлган ҲЛларида ишлашга тааллуқли XV боб §3 талабларига риоя қилиш зарур.
451. Кучланиш таъсири остида бўлган ҲАЛлари симларини ерга улаш дренаж ғалтаги орқали кўчма ерга улаш қурилмасини ўрнатишда ишлатиладиган штанга ёрдамида бажарилиши керак.
452. Кучланиш таъсири остида бўлган ҲАЛларига тортилаётган, ҳамда осилиши керак бўлган сим бошида ва бевосита иш жойида ерга уланиши шарт. Ерда ётган сим таянчда маҳкамланган симларга ва кейинги участка учун ерга ёйилган симга тегмаслиги зарур.
Таянчларга осилган симларни таранглигини созлаш ва уни маҳкамлаш ишлари бажарилгандан кейингина ушбу сим олдинги участка симларига уланиши зарур. Симнинг алоҳида участкаларини бир-бирига улашдан олдин, симларга ҳар икки томондан кўчма ерга улагич ўрнатилиши зарур.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish