2.Назорат саволлари
1) Экспериментал тадқиқотларнинг анъанвий усулларининг асосида нима етади?
2) Экспериментни режалаштириш тушунчасини таърифланг.
3) Экспериментни режалаштириш матрицаси кандай куринишда булади?
4) Экспериментни режалаштириш вазифалари нималардан иборат?
5) Пассив эксперимент кандай утказилади?
6) Экспериментал тадқиқотларнинг анъанавий схемасининг камчиликларини айтинг?
7) Актив эксперимент нима ва у кандай утказилади?
8) Объектнинг динамик моделини олишда кандай математик статистик усуллар кулланилади?
3.Адабиетлар
[2.I-булим. 8, 21-23 бетлар] [1,6-булим. 3,4, 145-155 бетлар]
9-мавзу. Актив экспериментни тайёрлаш ва ўтказиш
2 соат
Маъруза режаси:
Актив экспериментни режалаштириш.
Жараённинг кириш ва чиқиш кўрсаткичлари.
Факторлар асосий даражаларининг қиймати ва уларни ўзгариш оралиьини танлаш.
Таянч иборалар
Анъанавий бир факторли режалаштириш. Режалаштириш матрицаси. Факторли фазо. Бахолаш юзаси. Бахолаш функцияси. Тенг даражали чизиклар. Факторли режалаштириш. Жараенни кириш ва чикиш курсаткичлар. Факторларни асосий даражалари киймати ва уларни узгариш оралигини танлаш. Функцияни табиий ва кодлаштирилган аниклаш сохаси.
Актив экспериментни режалаштириш икки кўринишда бўлиши мумкин: анъанавий (классик) бир факторли ва кўп факторли.
Анъанавий бир факторли режалаштиришда кириш кўрсаткичларини (факторларни) чиқиш кўрсаткичларига таъсири кетма-кет ўрганилади, шу билан бирга хар бир тажриба қаторида фақат бир факторнинг даражаси ўзгаради, қолган барчалари ўзгармас холда бўлади. Анъанавий режалаштириш мохиятини, икки факторли эксперимент мисолида кўриб чиқамиз, бунда чиқиш кўрсаткичи У икки факторга боьлиқ бўлади - Х1 ва Х2 га, яъни У=F (Х1, Х2).
Икки факторли актив экспериментни анъанавий режалаштириш матрицаси 9.1-жадвалда келтирилган. Факторлар даражаси, яъни факторларнинг хусусий қийматлари Х1(p) ва Х2(q) билан белгиланган. Бунда p, q - Х1, Х2 факторлар даражасининг номерлари. Чиқиш факторларининг, Х1 факторининг p даражасида ва Х2 факторнинг q - даражасида олинган қиймати Урq билан белгиланган. Кўриб чиқилаётган экспериментда иккала фактор учун даражалар сони k бешга тенг қилиб олинган, бу анъанавий режалаштириш учун минималдир, яъни k 5.
Матрицадан кўринадики, икки факторларнинг турли даражалари комбинацияларининг сони 25 га тенг, яъни икки факторли анъанавий экспериментда тажрибалар сони N = kn = 52 = 25 та. Агар хар бир тажриба икки маротаба қайтарилган бўлса, унда тажрибалар сони 50 га тенг бўлади. Қайта тажрибалар борлигида 9.1-жадвалдаги Урq қиймати бу икки тажрибадаги чиқиш кўрсаткичининг ўртача қийматини белгилайди.
9.1-жадвал
Х2 факторнинг даражалари
|
Х1 факторнинг даражалари
|
Х1(1)
|
Х1(2)
|
Х1(3)
|
Х1(4)
|
Х1(5)
|
Х2(1)
Х2(2)
х3(3)
х2(4)
х1(5)
|
У11
У12
У13
У14
У15
|
У21
У22
У23
У24
У25
|
У31
У32
У33
У34
У35
|
У41
У42
У43
У44
У45
|
У51
У52
У53
У54
У55
|
Экспериментал маълумотларга ишлов бериш натижасида қуйидаги боьланишларни аниқлаш мумкин:
биринчи қатор тажрибалар учун
Do'stlaringiz bilan baham: |