Экспериментал тадқиқотлар асослари (2соат)
Режа:
Асосий тушунчалар.
Эксперимент босқичлари.
Эксперимент вазифаларини қўйиш.
Таянч иборалар
Эксперимент. Эксперимент тадқиқотларини асосий максади. Экспериментнинг таркибий кисмлари. Эксперимент турлари. Эксперимент услубиети. Эксперимент боскичлари ва уларнинг таркибий кисмлари. Эксперимент вазифасини куйиш. Маъкуллаш.
Эксперимент тадқиқотлар илмий тадқиқотларнинг энг мухим таркибий қисмидир. Эксперимент-илмий ишнинг кўриниши бўлиб, у объектив қонуниятларни ўрганиш учун ўтказилади ва ўрганилаётган объектга мақсадга мувофиқлаштирилган таъсирлардан иборат бўлади. Эксперимент, бу махсус ўтказиладиган илмий тажриба ёки аниқ хисобга олинадиган шароитларда ходисаларни кузатишдир. Экспериментда, унинг ўтказилиш холатини кузатиш, уни бошқариш, ва керак бўлса уни қайтариш имконияти яратилади. Экспериментни пассив кузатишдан фарқи, текширувчининг ўрганилаётган объектга таъсир этиш имкониятининг борлигидир.
Эксперимент тадқиқотларининг асосий мақсади - назарий тушунчаларни (ишчи гипотезаларни) текшириш. Хар қандай эксперимент уч асосий таркибий қисмдан иборат бўлади:
1. Экспериментатор фаолияти - субъектив томон;
2. Тадқиқот объекти - объектив томон;
3. Воситалар: инструментлар, асбоблар ва жиъозлар.
Эксперимент тадқиқотлар яхши тайёргарликдан сўнг ўтказилиб, у мумкин бўлган кам вақт сарфи ва воситаларни хамда олинган натижаларнинг юқори ишончлилигини таъминлаши керак бўлади.
Экспериментатор, иш бошлашдан олдин:
эксперимент мақсадини аниқ ифодалаши;
эксперимент ўтказишнинг режасини ва текшириш объектини тайёрлаши, ўлчов воситалари ва асбобларни хам тайёрлаши керак бўлади;
Экспериментни қўйишда, ишончли натижаларни олиш учун:
ўрганилаётган объектни халақит берувчи, иккиламчи факторлардан ажратиб олиш;
ўта бир хил шароитларда тажрибани кўп маротаба қайтариш имкониятига эга бўлиш;
керакли диапазонда шароитларни ўзгартириш имкониятига эга бўлиш керак бўлади.
Ўлчов асбобларини танлаш эксперимент мақсади ва режаси бўйича амалга оширилади. Ўлчов воситалари керакли аниқлик даражасини, хатоликларни юқори даражада йўқ қила олишни таъминлаш керак.
Барча эксперимент тадқиқотларни табиий ва сунъийларга бўлиш мумкин. Табиий экспериментлар социал холатларни текшириш учун ишлатилади (ишлаб чиқаришда, турмушда ва ъоказо). Сунъий эксперимент фаннинг кўп тармоқларида ишлатилади, айниқса техник фанларда.
Эксперимент тадқиқотлар лаборатория ва ишлаб чиқариш экспериментига бўлинади. Лаборатория экспериментлари типик асбоблар, махсус моделлар, стендлар, жиъозлар ва ъоказо ишлатилиб, ўтказилади. Бу тадқиқотлар керакли сондаги тажрибаларни ўтказиш, ва оз сарф орқали яхши илмий маълумот олишини таъминлайди. Лекин, лаборатория шароитида хар қачон хам реал ишлаб чиқариш ёки жараён ўтказилаётган шарт-шароитлар тўла моделлаштирилмайди, шунинг учун ишлаб чиқариш эксперименти ўтказилади.
Ишлаб чиқариш эксперименти тадқиқот объектини реал шароитларда, реал ишлаб чиқаришнинг турли кўринишдаги таъсирларини хисобга олган холда олиб борилади, фақат ишлаб чиқариш шароитларидаги экспериментни ўтказиш жуда катта тайёргарликни талаб қилади.
Баъзида, изловчи (бирламчи) экспериментларни ўтказишга тўғри келади. У, ўрганилаётган ходисаларга барча факторларнинг таъсирларини тасниф (классификация) қилиш учун бирламчи қийматлар етишмаганда ўтказилади. Бу экспериментлар натижасида, тадқиқотнинг тўла ўтказиш дастури яратилади.
Эксперимент тадқиқотларни самарали (эффектив) ўтказиш учун олдиндан тайёргарлик қуриш керак, бунинг учун:
- эксперимент ўтказиш услубиётини яратиш;
- керакли материаллар, асбобларни тайёрлаш;
- керакли қурилмалар, стендларни яратиш керак бўлади.
Эксперимент услубиёти ўз ичига қуйидагиларни олади: экспериментларни мақсади ва вазифаси; ўзгартириладиган факторларни танлаш, ўлчаш усуллари ва воситалари; экспериментни ўтказиш кетма-кетлигини аниқлаш, олинган эксперимент қийматларни қайта ишлаш ва таълил қилиш.
Экспериментнинг мақсади ва вазифалари ишчи гипотеза ва назарий ишламалар асосида чиқарилади.
Ўзгарувчи факторларни танлаш эса тадқиқот қилинаётган объект ёки жараён тўғрисидаги назарий маълумотлар асосида амалга оширилади. Мақсад ва вазифалардан асосий ва иккиламчи факторлар аниқланади.
Эксперимент ўтказишда ўлчов усуллари ва воситаларини тўғри танлаш керак. Ўлчов аппаратлари мумкин бўлган факторларни ўзгариш диапазони ва керакли аниқликка мос равишда танланади.
Экспериментал,тадқиқотларни утказиш мехнат ва ашевий воситаларнинг куплаб сарфлари билан боглангандир. Шунинг учун тажрибаларни утказиш вактини ва сарфларини сезиларли камайтиришни таъминловчи экспериментал тадқиқотларни усулларини урганиш мухим. Ушбу талабларга экспериментни режалаштириш ва унинг тахлилини математик усулларидан фойдаланиш тула жавоб беради.
Кейинги пайтларгача, математик усуллар хусусан математик статистика усуллари, экспериментал тадқиқотларнинг якунловчи боскичларида, экспериментда олинган натижаларга ишлов бериш учун қўлланилган.
Экспериментларни режалаштириш эса математик усуллардан фойдаланмасдан амалга оширилган булиб, тула равшида экспериментаторнинг интуициясига боглик булган. Эксперимент жараенини математик статистика усуллари билан формалаширилгандан сунг, экспериментал ишларни утказиш ва режалаштиришдаги тартибсизликни йукотишга олиб келади. Ушбу формалаштириш куйдагиларни амалга ошириш имконни беради:
- бир катор макбул (оптимал) хусусиятларга эга булган экспериментни математик моделини олиш,мисол учун бир вактни узида натижаларнинг катта аниклигини таъминлаш билан тажрибалар сонини камайтириш;
- энг яхши йуллар оркали эксперимент натижаларига ишлов бериш ва олинган (кайта ишланган) натижалардан аник формаллашган коидалар асосида ечимларни кабул килиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |