2. Пассив ва актив экспериментлар
Пассив экспериментда объект ёки жараён кўрсаткичлари хақидаги ахборот, объектни, қандайдир сунъий таъсирлар киритилмаган холдаги, нормал ишлаши мобайнида олинади. Кўпгина холларда, пассив эксперимент маълумотлари сифатида, технологик жиъозларни ишлатиш журналлари ёки техникавий назорат журналларидаги ёзувлардан фойдаланилади. Пассив экспериментларнинг маълумотлари сифатида шунингдек, қайдловчи ўлчов асбобларидан олинган диаграммалардан хам фойдаланиш мумкин.
Хозирги пайтда, маълумотларга статистик ишлов беришга асосланган пассив тадқиқот усулларига кўпроқ ахамият берилмоқда. Бунга, ишлаб чиқаришдаги объектлар ва жараёнлар тўғрисидаги кўп ахборотларнинг мавжудлиги, пассив экспериментни нисбатан осон ташкил қилиш ва экспериментал маълумотларнинг жуда катта массивларига статистик ишлов беришни таъминловчи хисоблаш техникасининг кескин равишдаги тараққиёти сабаб бўлмоқда. Юқорида айтилганлар, пассив экспериментларни ўтказиш сарфларини камайишига хам сабаб бўлади.
Аммо, тадқиқотларнинг пассив экспериментал усуллари хар қачон хам математик моделни тузишдаги талаб қилинадиган аниқликни ва кириш кўрсаткичларнинг кенг ўзгариш сохасида унинг адекватлилигини таъминламайди. Пассив экспериментларда жараён (объект) кўрсаткичларининг ўзгаришини қайд қилиш вақти одатда чекланган бўлади, айниқса узлуксиз ўлчаш учун зарур бўлган датчиклар ва асбобларни йўқлигида. Бу холатда, синовларни олиш вақти, нормал (мутадил) жараённи бузмаслик учун, кичик бўлиши керак, аммо бу ўлчаш аниқлигини камайтиради.
Бу шароитда, математик моделга кирувчи коэффициентларнинг сонли қийматларини олиш ёки аниқлашда экспериментни актив усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, яъни пассив экспериментни активи билан қўшиб олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.
Актив экспериментда жараён кўрсаткичлари хақидаги ахборот таъсирларни сунъий киритиш йўли орқали олинади, яъни кириш кўрсаткичлари олдиндан режалаштирилган дастурга (режалаштириш матрицасига) мос равишда ўзгартирилади. Тадқиқотларнинг актив усуллари, хозирда пассив усулларига нисбатан яхши ишлаб чиқилган ва улар универсал бўлиб, факторлар даражасини ўзгартириш диапазонини танлашда бир қатор эркинликни ва ишончлироқ натижалар олинишини кўзда тутади.
Аммо, хар қачон ва хар ерда хам таъсирини киритиш, яъни объектни нормал (мутадил) ишлаши мобайнида факторлар даражасини ўзгартириш имкониятига эга бўлинмайди. Бу маъсулотни бузилишига, технологик жараённи ўзгаришига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, актив эксперимент ўтказилганда, жараён кўрсаткичларини, маълум бир вақт оралиьи мобайнида берилган даражада, реал шарт-шароитлардаги барқарорлигини таъминлаш жуда қийин бўлади. Актив экспериментни ўтказиш учун энг яхши шароитларни, жараён кўрсаткичларини жуда кенг диапазонда ўзгаришини таъминловчи лабораториялардаги экспериментал машина ва стендларда хосил қилиш мумкин.
Юқорида келтирилган икки усулнинг камчилиги шундаки, улар ёрдамида олинган моделларни қўллаш, фақат экспериментал маълумотлар йиьилган оралиқда ўзгарадиган кўрсаткичлар диапазони учун тўғри бўлади. Бунда натижаларни экстраполяциялаш, ёки бир жараённи экспериментал қурилган моделининг натижаларини бошқасига ўтказишга, одатда бутунлай йўл қуйиб бўлмайди.
Объектнинг (тизимнинг) статик моделини олишда, қуйидаги математик-статистик усуллар қўлланилади:
а) пассив экспериментда - регрессион таълил, корреляцион таълил, функцияларни ташкил қилувчиларни кетма-кет йўқотиш усули;
б) актив экспериментда - экспериментни классик ёки бир факторли режаси, факторли режалар - ортогонал ва ротатабел, марказий композицион режалар, симплекс режалар, Д-оптимал режалар ва экспериментни кетма-кет режалаштириш.
Объектнинг (тизимнинг, жараённинг) динамик моделини олишда қуйидаги математик - статистик усуллар қўлланилади:
а) актив экспериментда - маълум кўринишдаги синов таъсирларини беришга асосланган усуллар;
б) пассив экспериментда - корреляцион, спектрал ва динамик регрессион таълил.
Математик моделни яратиш усулини танлаш тадқиқот объекти (тизим, жараён) характеристикалари, тадқиқот вазифалари ва у ёки бу усулни қўллаш учун бор бўлган шарт-шароитлар билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |