9. Мавзу Идрокнинг мураккаб фомаси
Биз идрок қилишда масофаларни баҳолашда айланаларнинг таъсирини мазкур масофаларнинг улар учун объектив тарзда бир хил эканлигини инобатга олган ҳолда таққослаб аниқлашимиз мумкин. Одатда идрок қиланаётган жисм (буюм, шакл) сиртлари орасидаги масофани биз идрокдаги ҳақиқий ва ўзгармас масофалар билан таққослаш имконияти йўқ ҳолатларда, баъзан эса уларнинг билинар ёки билинмас таъсирини ҳисобга олишимиз зарур.
Филогенезда жисмлар (буюмлар) ва уларнинг орасидаги масофани баҳолаш кўрсаткичи устунлик қилади.
Алоҳида жисм сиртлари орасидаги масофани солиштириш ва аниқлаш зарурияти инсон ривожланшининг кейинги босқичларида пайдо бўлган. Ушбу зарурият қачон инсон хўжалик буюмлари ва меҳнатнинг мураккаб қуролларини ишлатсагина юзага келади. Шахс ижтимоий-тарихий тараққиётнинг муайян босқичида кўз билан чамалаш билан аниқланадиган масофани мукаммаллаштирмасдан туриб, ундан фойдаланиш мумкин эмаслигига иқрор бўла бошлаган. Масофани кўз билан чамалаш (кузатиш)нинг ўрнига даставвалига ўлчами бир хил буюмларни бевосита солиштириш орқали, кейинчалик эса узунликнинг тасодифий мезонлари (эталонлари) ёрдамида аниқлаш вужудга келган.
Инсонлар томонидан фойдалана бошланган ўлчамлар давр ўтиши билан кўз билан чамалаб (кузатиш орқали) баҳоланган буюмлар (жисмлар) сиртлари орасидаги масофани мукаммал ўлчашга тўсқинлик қила борган.
Иллюзия феноменларини тадқиқ этиш юзасидан бир қанча назариялар пайдо бўлган ва улар ичида гештальтназария алоҳида аҳамият касб этади. Гештальтпсихология мактаби бошқалардан фарқли ўлароқ кўпроқ инсон идрок қилаётган нарсалардан стимулларнинг ўзаро алоқасининг аҳамиятлилигини алоҳида таъкидлайди ҳамда константлик гипотезаси (фарази)нинг хато эканлигини кўрсатиб беради. Айнан худди шу назария умумий таълимот сифатида иллюзияларни ўрганиш жараёнида муайян даражада яроқли ҳисобланади.
Маълумки, шахс томонидан идрок қилинаётган нарса ва ҳодиса фақатгина алоҳида (якка) стимулга боғлиқ бўлмайди, албатта. Шунингдек, кўриш майдонига кирувчи бошқа стимулларга ҳам боғлиқдир, чунки иллюзия қандайдир аномал ёки кутилмагандек бўлиб кўринмайди, бинобарин, у олдиндан кутилаётган иллюзиядир. Масалан, нейтрал ёруғлик бошқа интенсив (жадал) равишда қўшни руҳий майдонлар (бўлинмалар) билан муносабатларга асосланадиган бўлса, у ҳолда контраст (қарама-қарши) иллюзор бўлишига қарамасдан, уни олдиндан айтиб бериш мумкин ёки идрок қиланаётган тезлик координаталар тизимига нисбатан аниқланади. Агарла ҳаракатнинг мутлақ тезлиги мавжуд бўлмаса, у тақдирда уни ўлчамларининг ўзгариши координаталар тизимида кучли тезлик иллюзиясини келтириб чиқариши мумкин.
Психологияда кўз ҳаракатлари назарияси бир қатор тадқиқотчилар томонидан муайян даражада ўрганилган. Жумладан, Мюллер -Лайер иллюзиясида монометрнинг ташқарига йўналган учи бошқа стрелкага қараганда узунроқ туюлади ва бунинг оқибатида мазкур стрелкалар турлича узунликда деган нотўғри идрок қилинади, яъни иллюзияланиш ҳодисаси юзага келади.
Дарҳақиқат стрелка учларининг ўткирлиги кўз ҳаракатларига таъсир қилиши ҳақида маълум даражада далиллар мавжуд. Шунингдек, шу нарсани алоҳида таъкидлаш жоизки, кўзларнинг вертикал-горизонтал ҳаракатларидаги вертикал ҳаракатнинг таҳлили шуни кўрсатадики, узунлик қисман кўз ҳаракатига сарфланган зўр беришга боғлиқдир. Мюллер-Лайер иллюзияси ва кўзнинг вертикал-горизонтал иллюзиясини кузатиш жуда ҳам қисқа вақт оралиғида содир этилади.
Ушбу назариянинг ХХ аср вариантига кўра иллюзияни кўз ҳаракати келтириб чиқармайди, балки тарадудланиш ёки кўз мускулларига берилган хато кучланишидан борувчи нерв тизими буйруғига боғлиқдир. Назариянинг вариантига, шунингдек, кўз ҳаракатлари амалга ошмаган даврда, яъни қисқа муддатли кузатувда иллюзиянинг ҳосил бўлиши каби омиллар ҳам гўёки қарама-қарши келмайди. Баъзи бир психологларнинг мулоҳазасича, жойни, узунликни ва шаклни идрок этишдаги кўз ҳаракатлари стимул конфигурациясининг ҳар бир бўлинмасини қайд қилиш (фиксацияси) учун талаб қилинади, деб тахмин этилади. Худди шу боис бу нуқтаи назарга биноан кўз бурчаги билан ажратилган стрелка эгаллаган катта майдонда ҳаракатлантиришда Мюллер-Лайер иллюзиясига кўра учларини бирлаштирувчи стрелка банд қилган майдон бўйича ҳаракатлантирилганда бирмунча камроқ узунлик тасаввурини юзага келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |