5. Мавзу Тимсолларнинг шаклланиши идрокнинг мавжуд манбалари асосида
Идрок жараёнида унинг феноиенлари (юнонча «phainomenon»-ноёб, ғайриодатий ҳолат деган маъно англатади) муайян ҳодисаларни акс эттиришда иштирок этади, инъикоснинг турлича аниқликда намоён бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумот беради. Улар жаҳон психологияси фанида галлюцинация (лотинча hallucinftio» алаҳлаш, босинқираш, валдирлаш, яъни йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитилиши, сезилиши), иллюзия (лотинча «illusio» –хато, адашиш, янглашиш деган маънони билдиради), аттракция (франц. attraction»-ўзига тортиш, маҳлиё этиш, жалб қилиш маъносини беради), яққол кўриниш (русча «ясновидение»-яққол олдиндан кўриш, яққол ғойибдан хабар олиш демакдир) тушунчалар орқали номланади.
Яққол воқеаликдаги нарса ва ҳодисаларнинг тана аъзоларини қабул қилиш анализаторларига бевосита таъсир этмасдан инсон онгида турли образларнинг (овозларнинг эшитилиши, шарпаларнинг сезилиши) хаёлан, фикран пайдо бўлишидан иборат идрокнинг психопатологик (руҳий хасталик) ҳодисасига галлюцинация дейилади. Галлюцинация ҳодисаси муваққат руҳий хасталикнинг аломати бўлиб, баъзан қўрқич ҳисси маҳсули ҳисобланиб, бош мия катта ярим шарлари қобиғидаги қўзғалиш жараёнларининг нуқсонли, суст (паталогик) ҳаракати натижасида, гоҳо асаб тизимининг заҳарланиши, заифлашуви, ҳаддан ташқари толиқиши туфайли юзага келиш мумкин. Бизнингча, галлюцинация ҳодисаси бир неча хил кўринишга эга бўлиш мумкин уларнинг энг асосийлари қуйидагилардан иборатдир: а)йўқ нарсаларнингкўзга кўриниши; б) у ёки бу овозлар, товушлар, куйлар эшитилиши; в) йўқ шарпалар, ҳидлар сезилиши кабилар.
Иллюзия ҳиссий аъзоларимизга бевосита таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларнинг нотўғри (ноадекват), янглиш, хато идрок қилишдан иборат жараёниниг ноёб ҳодисасидир. Баъзан психологик фанида нотўғри (ноадекват) идрок қилишга олиб келувчи қўзғатувчилар конфигурациясининг (лотинча «contiguratio» ташқи тузилишида ўхшашлик, ўзаро ўхшашлик, жойлашувда ёндашувлик деганидир) ўзи ҳам иллюзия деб аталади. «Адекват» тушунчаси лотинча «adae gguatus», яъни теппа-тенг, мутлоқо мос, айни тўғри демакдир. Ҳозирги даврда кўриш идрокини кузатишнинг энг самаралиси-бу тасвирларнинг икки ўлчовли ифодаланишидир. Иллюзияларнинг бир туркуми оптик геометрик иллюзиялар деб номланиб, улар асосий тасвир билан уни қуршаб турган фазовий жойлашув билан фарқ қилувчи бошқа шаклар ўртасида ўлчов муносабатининг бузилишида намоён бўлади. Тасвирлар ёруғ фонда қора фонга нисбатан қорароқ туюлади, яъни ҳолат маҳсули дейилади. Контраст французча «Contraste» –кескин қарама-қаршилик демакдир, бошқача сўз билан айтганда ёруғлик билан фон ўртасидаги муносабат ифодасидир. «Фон» тушунчаси французча «fond» деб аталиб, асос, негиз, таг маъносини билдиради.
Аксарият иллюзиялар кўринадиган ҳаракатлар билан болезниғлиқдир, чунончи: а) қоронғиликда ҳаракатсиз ёруғлик манбаидан нурларнинг тартибсиз тарқалиши (автокинетик ҳаракат); б) факзовий жиҳатдан яқин жойлашган икки ҳаракатсиз стимулнинг тез суръатлар билан намоён этиб туриш ҳаракат таасуортини вужудга келтиради (стробоскопик ҳаракат); в) ҳаракатсиз обьектни уни қуршаб турган фонга қарама-қарши йўналишга қўйиш ҳаракат туйғусини пайдо қилади (индукцион ҳаракат) кабилар.
Аттракция инсонни (ўзи билан ўзга ўртасидаги муносабатда намоён бўлиб,) ўзига маҳлиё қилиш, қалбни «жиз» эттиришдан иборат, онгсизликка таалуқли инсонни инсон томонидан идрок қилиш ҳодисасидир. Бу ҳодиса бир қанча манбалар, қўзғатувчилар, мотивлар таъсирида вужудга келади, жумладан: 1) дастлабки ташқи кўриниш, истарасининг иссиқлиги; 2) субьектга нисбатан риштасиз болезниғланиб қолишлик, онгсизлик даражасидаги англашилмаган ички ноаниқ мойиллик; 3) шахсларнинг характеридаги ўхшашликнинг мавжудлиги; 4) шерикларнинг муомала маромидаги яқинлик ва бошқалар.
Психология фанида жуда кам тадқиқ қилинган идрок феноменларидан биттаси-бу яққол кўриниш (ясновидение) деб аталиб, воқеалик, ҳолат, ҳордиса ва тасодифни яққол олдиндан кўриш, яққол ғойиблардан хабар келиш (олиш) сингари парапсихологик муаммодир. Фақат айрим ҳоллардагина яққол кўринишнинг аниқ илмий ҳисоблашларга асосланган маҳсули намроён бўлиши мумкин, холос. аксарият вазиятларда яққол кўришлик билиш субьектининг шахсий хаёлоти, ўзгаларнинг диққатини тортишига, жалб қилишга алоқадор ҳиссий кечинмалардан бошқа нарса бўлмасадан, унинг яққоллилик эҳтимоли даражаси жуда пастдир. Бироқ шу нарсани рад этмаслик керакки, айрим алломаларнинг башоратлари, яққол олдиндан кўриш имконининг юксавуклиги аниқлиги кишини ҳанузвгача ҳаяжонга солади.
Do'stlaringiz bilan baham: |