Биринчидан, жавоблар варианти имкониятларини максимал даражада кўриб чиқиш. Шунинг билан бирга ярим ёпиқ саволларда қўшимча фикрлар учун жой ажратилади. Ўзингизни фикрингиз... каби жавоб варианти бунга мисол бўла олади. Ўзи фикрини изоҳлаш учун анкетада жой ажратиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Саволга тўғри келадиган жавоб учун етарли жой ажратилмаса жавобнинг бундай варианти четлаб ўтилиш ҳолати кузатилади.
Иккинчидан, жавоб варианларини шакллантиришда уч асосий қоидани ёддан чиқармаслик лозим:
Саволга жавоб беришда респондент кўп ҳолда биринчи жавобни белгилайди. Шунинг учун 1-қоида биринчи бўлиб вариант эҳтимоллиги паст бўлган жавобни қўйиш лозим. Жавоб варианти қанчалик узун бўлса шунча кўп вақт талаб этилади. Респондент эса бунга вақт сарфлашдан ўзини тияди. 2- қоида жавоблар варианти узунлиги имкон даражада бир хил бўлиши керак. 3-қоида жавоб варианти қанчалик абстракт бўлса уни танланиш эҳтимоллиги шунчалик паст бўлади. Кишилар кўп ҳолларда аниқ фикрлашади. Тадқиқотчи учун аниқ туюлган савол респондент учун тушунарсиз бўлиши мумкин. Ҳар қандай вазиятда ҳам бир неча фикирларни бир жумлада изоҳлаш лозим, мисол «иш қизиқарли ва яхши ҳақ тўланадиган», «иш яхши ҳақ тўланадиган лекин қизиқарли эмас». Бунинг ўрнига бу икки (қизиқарли, иш ҳаққи) жиҳатларини юқоридаги жадвалдаги каби шкалада баҳолашни сўраш мумкин.
Мавжуд жавоб вариантларини бир варақда сақланиб қолинишини таъминлаш зарур. Респондент бир қарашда баҳолаш доирасини қамраб олсин.
Учунчидан, жавоблар вариантида барча ижобий фикрлар кетма-кетлигини бир қаторда ёки салбий жавоблар вариантини кетма-кет бир қаторда таъминлаш мумкин эмас. Бунда респондентлар берилган бир кетма-кетлигда ўз вариантларини белгилашади.
Кўпгина ҳолларда жавоблар варианти шунчалик кўп бўладики, респондентлар охирига бормай толиқади ва охирги жавоблар билан юзаки танишиб чиқади.
Бундай ҳолда рўйхатдаги вариантларни учга бўлиб, бир гуруҳга биринчи жавоблар варианти рўйхатини бошқаларига бошқа рўйхатни белгилашни сўраш мумкин. Масалан: Газеталар (21 хил газета) ни «доим ўқишидан», «умуман ўқимаслиги» баҳолаш системасида 3 гуруҳга бўлиб сўраш мумкин. 21 хил газетани 3га бўламиз: а) 1 дан 7 гача, б) 8 дан 14 гача в)15 дан 25 гача. Респондентларнинг биринчи гуруҳи (а,б,в), бошқаси (б,в,а), учинчиси (а,б,в), тўртинчиси (в,б,а), бешинчиси (б,а,в) ва олтинчиси (в,а,б) рўйхат кетма - кетлигини белгилаши мумкин.
Саволлар жавоби вариантларини танлаш қатий ёки эркин равишда белгиланиши мумкин. Бундай ҳолатларда, яъни жавоблар танлаш имкони бир нечта бўлса 3 тагача жавобни белгилаш эркинлигини бериш лозим. Шунга қарамай саволда қатъий биргина қизиқтирувчи доминантни аниқлашда респондентлар белгилаш лозим бўлган жавобни мисол тариқасида қуйидагича саволда тақдим этилиши лозим: «Бўш вақтингизда ёқтирадиган машғулотларингиз кўп бўлиши мумкин, лекин фақат учтагина энг асосий жавобни танлашингизни сўраймиз?» деб чегаралаш, акс ҳолда респондент иккиланиб биронта ҳам жавобни белгиламаслигини кўриш мумкин.
Жавобни четлаб ўтиш ролини бажарувчи вариантни қўйиш ҳам муҳим аҳамият касб этади: «бир нарса дейишим қийин», «жавоб беришга қийналаман», «билмайман» каби жавоблар варианти шулар жумласидандир.
Бундай вариантнинг қўйилиши респондентга етарлича эркинлик беради. Бу эса сўровга нисбатан виждонан ёндошиш ҳиссини уйғотади. Бундай вариант зарур бўлган саволда қўйилмаслиги респондентни жавобдан қочишга олиб келганлигини тажрибада кузатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |