Экспериментал психология ва практикум



Download 3,65 Mb.
bet22/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

2-КУРС УЧУН 4 СЕМЕСТР
1. Мавзу Илмий тадқиқот принсиплари ва структураси
Ҳужжатли манбалар таҳлили – ижтимоий психологик тадқиқот методларининг асосий кўринишларидан бири бўлиб, қўлёзма, босма матнлардаги, шунингдек магнитофон ва киноленталардаги информатсияларни ўрганади, бу албатта сотсиал ҳаётнинг муҳим хусусиятларини тадқиқ этишга хизмат қилади. Ҳужжатлар анализининг комплекс (тўлақонли қамраб олинган) хусусияти тадқиқот объекти ҳақидаги жами ахборотни ўрганишни ифода этади. Ижтимоий психологик тадқиқотни бошлаш олдидан фойдаланиш мумкин бўлган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилигига иқрор бўлиш лозим. Жумладан, матн мазмунига, мақсади, йўналганлигига, уни келтириб чиқарувчи сабаблари ва оқибатлари, муаллифини аниқлашга ҳаракат қилинади. Бу жараён давомида ҳужжатда ёритилмаган қирраларни акс эттирувчи қўшимча ҳужжатлар (иккиламчи ҳужжат) изланади. Ҳужжатлар анализининг бир қатор турлари мавжуд бўлиб, улар асосан амалий эҳтиёжларга, тадқиқотнинг хусусияти ва мақсади, ҳужжатнинг ўзига хослигига боғлиқ ҳолда турланади, булар:

  1. Анъанавий методлар.

  2. Мумтоз (сифат) методлар.

  3. Миқдорий методлар.

Булар ўзига хос махсус хусусиятларга эга бўлсада, бир-бирини рад этмайди, балки тўлдириб боради ва ишонарли, асосий ахборот олишдек умумий мақсад сари ҳаракатланади.

  1. Ҳужжатда акс этган ахборот анъанавий метод ёрдамида ўрганилади, унинг ёрдамида ҳужжатда ифодаланган мазмуннинг энг чуқур ҳужжатларини ҳам англаш имкони туғилади, шунинг учун бу анализ тури интенсив деб баҳоланади. Анъанавий анализ ташқи ва ички бўлиши мумкин. Ташқи анализ ҳужжатнинг тарихий томонларини акс эттирса, ички анализ ҳужжат мазмунини тадқиқ этиб, муаллифнинг шахсий муносабатлар динамикасини англатади. Тадқиқот ўтказиш тартиби қуйидагича амалга оширилади;

  1. Ташқи анализ - бунда ҳужжатнинг шакли (расмий, норасмий ва ҳ.), унинг ишлаб чиқилиш вақти ва жойи, муаллифи, мақсади, йўл қўйилган хатолар, ҳужжатнинг йўналтирилганлиги аниқланади.

  2. Ички анализ- бунда ҳужжатни ишлаб чиқишга туртки бўлган сотсиал факторлар, ўрганилаётган ҳужжатнинг сотсиал эффективлик даражаси, уни кўриб чиқишга мўлжалланган амалий тадбирлар аниқланади.

  1. Миқдорий анализ анъанавий анализнинг субъективлик хусусиятини олдини олишга қаратилган, у ҳужжатнинг конкрет жиҳатларини тадқиқ этишга ёрдам беради. Бунда миқдорий мазмун ўлчанади ва анализ натижаларини объективлиги ошади. Бу методни экстенсив деб баҳолайдилар. Бу методнинг конкрет-анализ тури тез-тез фойдаланилади.

Ҳужжатлар анализи ижтимоий психологик тадқиқотларнинг барча босқичларида ижтимоий психологик муаммоларнинг барча турларини тадқиқлашда қўлланилади. Унинг ёрдамида ахборот тўплаш нисбатан қисқа вақт талаб қилади. Шунингдек, кузатиш ва сўровларга қараганда, ҳужжатлар ўзининг юқори асосланганлиги, ишонарлилиги, аниқлиги, умумийлиги билан фарқланади, ниҳоятда керакли маълумотлар ҳам кўпинча ҳужжатлар анализи орқали олинади. Мас; Давлат органлари ҳужжатлари, аҳоли сони қайд қилиш ва ҳ.
Вербал ҳужжатлар анализи- ёзма шаклдаги ҳужжатлардан маълумот тўплашга хизмат қиладиган метод, унинг кўпгина усуллари анъанавийлик, мумтоз, миқдорийлик билан уйғунлашиб кетади. (Анъанавий) Вербал ҳужжатлар анализининг анъанавий методига қуйидагилар киради;

  1. Тарихий метод-бунда ҳужжатнинг ишонарлилик ва асосланганлик муаммоси текширилади. Жумладан, ҳужжат муаллифи вақти, жойи, уни келтириб чиқарган сабаблар, хатоликлар аниқланади. Ҳужжатнинг ишонарлигини аниқлашда унинг муаллифини топиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳужжатнинг асосланганлиги ҳужжат мазмунини мушоҳада этиш, унинг синфий ва сиёсий йўналишларини топишга бориб тақалади.

  2. Адабий метод- муаллифнинг ўзига хос матн ёзиш йўли ва у фойдаланадиган сўзлар луғати текширилади.

  3. Психологик метод- ҳужжатдаги воқеъликни ёритишдаги муаллифлик маҳоратини ва унинг ижтимоий жабҳа билан узвийлиги аниқланади.

  4. Ижтимоий психологик метод-ҳужжатни сотсиал соҳадаги аҳамиятини ўрганади.

  5. Лингвистик метод-матннинг таркибини тадқиқлайди.

Иконографик ҳужжатлар анализи- кино ва фотоҳужжатлар, тасвирий санъат асарларининг мазмунини тўғридан-тўғри анализ орқали сотсиал информатсия тўплаш методи ҳисобланади:

  1. анъанавий (сифатий);

  2. шаклланган (таркибий ва мазмуний);

Бу методда кўпинча эҲМлардан фойдаланилади.
Анъанавий методга барча иконографик ҳужжатлар якка ва кўплик шаклда киради. Масалан: ҳужжатли кинокадрларга берилган тавсифлар ҳам киритилади.
Шаклланган иконографик ҳужжатлар анализи бир хилдаги ҳужжатлар тўпламини ўрганишда қўлланилиши мумкин, у ҳужжат мазмунини контент-анализ бирликлари тарзида ўрганади. У портретлар анализидан тортиб токи маркалар таҳлилигача ўрганиш имкониятига эга.
Ижтимоий психологик ахборотнинг иккиламчи анализи - илгари турли психологлар томонидан тўпланган ижтимоий психологик ахборотлардан янги тадқиқот вазифаларини бажаришда фойдаланиш жараёни. Бу метод ёрдамида ахборотлар асосидаги ижтимоий психологик билимлар ҳамкорлиги ошади. Бундай ахборотлардан тўлароқ фойдаланиш тадқиқот лойиҳаларини тежамкорлигини кўпайтиради, бироқ психологлар ўзлари тўплаган маълумотларнинг тахминан 20%ини ишлата оладилар холос. Ижтимоий психологик ахборотларни иккиламчи анализи ёрдамида махсус тадқиқотларсиз ўрганилаётган муаммо бўйича қўшимча маълумотлар олиш мумкин бўлади, асосийси вақт ва куч тежалади.
Бу методнинг эътироф этиладиган муҳим функтсияси бўлиб, стандартлаштирилган ижтимоий психологик маълумотларни олишнинг методик жиҳатдан таъминланишини амалга ошириш ташкил этади. Шунингдек, у тадқиқотчи тўплаган ахборотларни ишонарли ва сифатлилигини назорат қилади.
Дискриминантли таҳлил - ижтимоий психологик тадқиқот объектларини экспертлар томонидан таснифининг сифатини баҳоловчи ижтимоий психологик ахборотнинг кўп ўлчамли статистик анализ методларидан бири, шунингдек талаб қилинганда объект таснифини қайта амалга оширишга йўналтирилган. Амалиётда бу метод объект хусусиятларини тақсимлаш маъносида келади. Дискриминант таҳлилнинг қуйидаги қўшимча амаллари тавсия этилади:



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish