7. Мавзу Рангларни идрок қилиш
Ҳозирги замон психология фанининг назарий муаммолари қаторига инсонни инсон томонидан идроқ қилиш масаласини киритиш мумкин. Илмий манбаларнинг таҳлилига кўра, инсоннинг баъзи психологик хусусиятлари, фазилатлари унинг юз аломатлари ва тана аъзоларининг турли ҳаракатлари ёрдамида аниқланади. Инсонинг ташқи қиёфасининг тузилиши бўйича шахс характери хусусиятлари ва унинг фазилатларига оид ишончли фикр билдириш ўзининг узоқ тарихига эга бўлсада, лекин муаммонинг илмий негизи, унинг механизми ҳозирги даврдагина тадқиқ қилина бошланди. Одамнинг ташқи қиёфасини таҳлил этиш орқали унинг руҳий дунёсига баҳо бериш юзасидан жаҳон психологлари томонидан яратилган назариялар, тўпланган амалий маълумотлар умулаштирилса, қуйидаги таснифномани юзага келтириш мумкин:
Инсоннинг ташқи қиёфасидаги ҳар бир ўзгариш унинг яққол шахсий хусусияти билан узвий болезниғлиқ эканлигини тушунтиришга асосланган аналитик талқин услуби (лабни қаттиқ қисиб юриш-одам иродасининг мустаҳкамлиги нишонасидир). Бошқача сўз билан айтганда, инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида аждодлар томонидан тўпланган тажрибаларга асосланиб, шахснинг руҳий дунёсини баҳолаш имконияти мавжудлиги демакдир.
Инсонинг ташқи қиёфасидаги беихтиёр, табиий кўринишдаги сернафосат нозик адо, бошқа кишилар ҳиссиётини ўзига тортувчи жозиба, мафтункорлик, хушбичимлик шахснинг кечинмалари билан уйғунлашувини эътироф қилишга қаратилган ёндашув (шахснинг диди билан кийиниши, меъёр билан ўзига аро бериши унинг ибосида ифодаланишининг руҳий дунёси билан мутаносиблиги). Идрок қилинаётган инсон муайян масофада муомала ва мулоқотга киришувчи шахс томонидан қай йўсинда қабул қилинса, демак ўша одам тўғрисидаги таассурот бевосита фавқулотдаги ҳолатга, вазиятга боғлиқ бўлади, чунки ёқтириш ёки ёқтирмаслик, симпатия, антипатия, эмпатия бир лаҳзалик идрок маҳсулида мужасссамлашиши мумкин.
Идрок қилинаётган инсонин ташқи кўринишининг аломатлари илиқ таассурот ва тасаввур уйғотувчи таниш одамнинг психологик хусусиятлари нотаниш кишига ўхшашлиги туфайли ихтиёрсиз равишда унга қиёс берилади. Олдин идрок қилинган таниш инсоннинг барча фазилатлари ва ҳислатлари ташқи қиёфа эвазига нотаниш кишига кўчирилади. Шуниси ажабланарлики, мазкур жараёнда на мантиқий таҳлил, на узвийлик талқини иштирок этади. Худди шу боисдан бу тарзда инсонни инсон томонидан идрок қилиш ўхшашликка асосланиши таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Инсонинг ташқи қиёфасини идрок қилиш негизида уни у ёки бу ижтимоий (ишчи, деҳқон, зиёли) гуруҳларга, яъни тоифаларга алоқадорлиги тўғрисида муайян қарорга келинса, одамнинг шахсий сифатларини баҳолаш худди шу нуқтаи назардан амалга оширилади. Кишининг ташқи кўринишига нисбатан бундаё ёндашиш ижтимоий келиб чиқишга асосланувчи ўхшашиш дейилади.
Бизнингча, инсонин инсон томонидан идрок қилиш жараёни қатъий равишда қуйидаги босқичлар орқали амалга ошиши мумкин:
-идрок қилинаётган одамни идрок қилувчи ўзининг шахсий хислатлари билан қиёслаш натижасида, унинг маҳсули бўйича талқин қилинади ва тушунтирилади; бундай идрок қилиш тарзида инсонин инсон томонидан акс эттириш, ўхшатиш, унга тақлид қилиш, ундан ибрат олиш улублари орқали юзага келади, яъни идентификация босқичи бевосита амалга ошади;
-идрок қилинаётган шахснинг ўрнига идрок қилувчи ўз хоҳиши бўйича мулоҳаза юритиши, уни тушунишга интилиш ўз-ўзини англаш негизида нммоён бўлади, яъни рефлексия босқичи вужудга келагнлиги тўғрисида муайян қарорга келинади;
ўзга кишиларнинг кечинмалари ва ҳис-туйғуларига нисбатан ҳамдардлик билдириш, меҳр-оқибатлилигини амалий ифодалаш орқали уларни тушуниш имконияти туғилади, бунинг натижасида туб маънодаги эмпатияга асосланган идрок қилиш босқичи юзага келади;
ўзга кишиларга ижтимоий гуруҳ аъзоларига нисбатан берилган хислатларни оммавий тарзда ёйиш, тавсиф бериш ва баҳолаш негизида идрок қилиш жараёни туғилади, яъни қадимги мезонлар бўйича инъикос қилиш стереотипизация дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |