Экспериментал психология ва практикум


Мавзу Дунёни билиш ва англишда хиссиётнинг ўрни



Download 3,65 Mb.
bet17/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

8. Мавзу Дунёни билиш ва англишда хиссиётнинг ўрни
Шуни эслаб ўтиш лозимки, ҳиссиёт ўзгарувчанлик хусусиятига эга бўлиб, унинг кучайиши ёки сусайишига қараб қандай оқибатларга олиб келишини олдиндан башорат қилиш ёки пайқаш мумкин. Шахснинг ҳис-туйғуларида ҳам барқарор, ҳам ўзгарувчан жабҳалари биргаликда ҳукм суради.
Шу сабабдан шахснинг ҳиссиётида ҳукмрон, устувор ҳис-туйғулар мавжуд бўлишига қарамай, улар вазият, шароит янгиланиш боис кескин ўзгаришларга учрайди, динамик стереотиплар заифлаша бошлайди. Шунинг учун психологияда ҳиссиёт ўзгаришининг динамикаси деган атамалар бирикмаси узлуксиз равишда қўлланилиб келинади.
Шахсда намоён бўлаётган ҳиссиёт аста-секин жадаллашиб боргани эвазига у руҳий кечинма сифатида мустаҳкамланиб қолиши мумкин. Масалан, жаҳон халқларида ер куррасининг у ёки бу жойларида қўпорувчилик кўринишларига жирканч назар билан қараш туйғуси уйғонган бўлса, кейинчалик терроризмга (лотинча terror куч ишлатиш билан қўрқитиш демакдир) шафқатсиз кураш, нафрат умумий милитаризмга (латинча militaris ҳарбийлаштириш маъносини англатади) йўналтирилди. Халқларда наркотик (юнонча harkotikos мияни айнитадиган) моддаларга нисбатан жирканч туйғуси кучайиб бориши, динамикаси сабабли наркобизнесга (инглизча business фойда дегани)билан аёвсиз кураш инсоният генини (зотини) бузилишига йўл қўймасликка ўсиб ўтди. Шахс кечираётган ҳис-туйғулар мазмундор, акс эттирилаётган ҳодисаларранг-баранг, ўзаро таъсирлар, алоқалар, муносабатлар серқирра, кўпёқламалик хусусият касб этса, у ҳолда ҳиссиёт динамикасига пухта негиз ҳозирлайди.
Лекин шуни ҳам таъкидлаш маъқулки, ҳиссиёт динамикаси ҳар хил кечиши, унинг хусусияти, йўналиши бироз ўзгариши мумкин. Чунки ҳиссиёт бир йўналишда кучайиб бориш билан бир қаторда унинг сусайиши, ҳатто сўниб бориши, ҳаддан ташқари заифлашуви ҳам кузатилади. Масалан, интизомни бузган ходимни «ҳайдаш» билан қўрқитиш эмоционал таъсирини йўқотади, агарда бирор жазо чораси қўлланилмаса, мабодо талабани дарс қолдириши пўписа қилиш билан чекланса, унда қўрқинч руҳий ҳолати йўқолади. Ана шундай ҳодисалар ва номутаносибликларнинг такрорланиши сабабли эмоционал мослашув (адаптация) жараёни вужудга келади, демак, ҳиссиётда ўзгариш содир бўлмайди. Агарда ҳиссиёт объектининг (нарса, ҳодиса, ҳолат кабиларнинг) мазмуни, маъноси шахсда қизиқиш уйғота олмаса, бундай ҳолда эмоцион тўйиниш юзага келади, олдин қизиқ туюлган нарса кейинчалик зерикарли, ёқимсиз, нохуш кечинмалар ҳосил қила бошлайди. Шахс бир неча марта сурункасига ахборот, қўшиқ, ҳангома эшита бергач, унда ҳаяжонланиш, роҳатланиш, кайфият кўтарилиши пайдо бўлмайди, аксинча инсонда зерикиш ҳисси уйғонади, уларни эшитиш эса жаҳл чиқазади. Шунинг учун хоҳ маълумот, хоҳ юмор бўлишдан қатъи назар янгилик аломатларисиз инсонда қизиқиш йўқолади.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish