Экспериментал психология ва практикум


Мавзу Иродани бузулиши. Иродасизлик хулқи



Download 3,65 Mb.
bet20/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

11. Мавзу Иродани бузулиши. Иродасизлик хулқи
Психологик манбаларда кўрсатилишича, таваккалчилик ҳаракатини амалга оширишнинг ўзаро уйғунлашган иккита сабаби мавжудлиги қайд қилиб ўтилади. Қарорга келишнинг биринчи сабаби-бу ютуққа умидворлик муваффақиятга эришилганда кутилиши эҳтимол қийматнинг мағлуб оқибати кўрсатгичидан юксакроқ бўлишига ишончдир. Ушбу воқелик вазиятни таваккалчилик деб аталиб, муваффақият мотивациясини муваффақиятсизликдан қутилиш мотивациясидан яққолроқ намоён бўлишида ўз ифодасини топади. Шу боисдан таваккалчилик инсон учун қарор қабул қилишда муҳим аҳамият касб этадиган руҳий ҳодиса ҳисобланиб, у ёки бу тарздаги ҳаракатни амалга ошириб, ўз хулқ-атворини намойиш қилади. Деҳқон кечикиб ерга уруғ қадашга таваккал қилган бўлса, ҳосил пишиб етилиши хавфи туғилади, лекин агротехника воситаларидан жадал суръатда фойдаланса, асосий маблағни сарф қилиб қўйиш ташвиши уйғонади. Иродавий қарор қабул қилиб таваккалчиликдаги унинг мардлиги, ташаббускорлиги, қатъиятлиги меҳнатда ютуққа эришишни таъминлайди. Аммо бундай қарорга келиш гоҳ ўзини оқлайди, гоҳо мутлақо оқламаслиги ҳам мумкин. Бу борада ҳаракатнинг хавфли ёки хавфсиз йўлини татбиқ этиш, таваккалчиликнинг ғоявий, маънавий юксаклиги, қарорнинг оқилоналиги бахтли тасодиф сари етаклаши мумкин. Баъзан таваккалчининг қобилияти, қатъийлиги, малакалиги, ҳисоб-китобнинг тўғри қилганлиги унга омад келтиради.
Таваккалчиликнинг иккинчи сабаби хатти-ҳаракатнинг хавфли йўлини афзал билган хулқ-атворда кўзга ташланади. Бу воқелик шахснинг вазиятости фаоллиги деб номланиб, инсоннинг вазият талабларидан устуворликка эришишида, ундан (вазиятдан) юксакроқ мақсад қўя олишда намоён бўлади. Таваккалчиликнинг бу тури «вазиятусти» ёки «холисоналик» деб аталиб, таваккалчилик учун таваккалчиликка йўл қўйишни англатади ҳамда таваккалчиликнинг таваккалчилиги атамасини келтириб чиқаради. Шахсдаги таваккалчиликни рискометр деб аталувчи махсус асбобда ўлчаб кўриш мумкин. Бу асбоб ёрдамида психологик тажрибада инсонларда муваффақ бўлиш эҳтимоли мавжуд холисоналик таваккалчиликка мойиллик, уларнинг ҳақиқий хавф остида иродавий ҳаракатларини олдиндан айтиб бериш (башорат қилиш) имконияти вужудга келади.
Ирода муаммосига бағишланган бундан олдинги саҳифаларда таъкидлаб ўтилганидек, шахснинг иродавий ҳаракатлари мураккаб психологик мазмун, моҳият, маъно касб этиши билан тавсифланади. Шуни ҳам эслаш ўринлики, шахсда мотивлар курашининг пайдо бўлиши учун унга масъулият, жавобгарлик ҳиссининг юклатилиши, иродавий ҳаракатни амалга ошириш зарурияти туғилиши, мазкур вазиятда шубҳаланиш, иккиланиш уйғониши фавқулодда унда иродавий зўр беришлар вужудга келиши лозим. Бу воқеликни тушунтириш ёки изоҳлаш учун психологик нуқтаи назардан ирода актининг таркибларидан иборат эканлигини аниқланиш учун унинг унсурлари, бўлинмалари, тузилиши тўғрисида мулоҳаза юритиш жоиз.
Инсоннинг миясида туғиладиган мақсадга эришиш туфайлигина иродавий ҳаракат амалиётга татбиқ этилади. Ушбу фикр бошқачароқ ифодаланганда, шахс у ёки бу ҳаракат ёрдами билан қўйилган мақсадига эришиш йўлларини англаб етади, яъни ҳаракат билан мақсад, ўртасидаги уйғунлик инсонга тобора яққоллашади, англашинилади. Ҳолбуки шундай экан, шахс ўзининг руҳий ҳолатини ўзгартиришга қарор қилади, қондирилиши лозим бўлган эҳтиёжларини муайян тартибга келтиради, уларни бирламчи ва иккиламчи даражаларга ажратишни лозим топади. Худди шу йўсинда иродавий ҳаракатни амалга оширишнинг тарқоқ ва йиғиқ таркиблари (унсурлари) мақсадга йўналтирилади. Ушбу жараёнга инсон шахсини ундаётган, ҳам англанилган, ҳам англанилмаган руҳий тайёргарлик мотивдан иборат бўлиб, мақсадга интилиш ва унга эришиш мажбуриятини тушунтиришга хизмат қилади.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish