Экология ва табиатни мухофаза килиш


Организмларнинг муҳит xосил қилувчи фаолияти



Download 4,1 Mb.
bet6/47
Sana16.04.2023
Hajmi4,1 Mb.
#928996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Экология 2

Организмларнинг муҳит xосил қилувчи фаолияти.
Тирик организмларга фақат уларни ўраб турган атроф-муҳит таъсир этибгина қолмайди, балки улар хам ўз яшаш муҳитига фаол таъсир кўрсатади. Ҳаётий фаолият натижасида муҳитнинг физикавий ва кимёвий хусусиятлари ( ҳаво ва сувнинг газ таркиби, тупроқ тузилиши ва хусусияти, хатто жой иқлими ) сезиларли даражада ўзгаради.
Ҳаётда муҳитга кўрсатиладиган энг оддий таъсир механик таъсир ъисобланади. Ин қуриши, йўлак ва излар қилиши орқали хайвонлар тупроқ хусусиятни кучли ўзгартиради. Тупроқ баланд ўсимликлар илдизлари таъсирида хам ўзгаради. У зичлашади, шамол ёки сув оқимининг бузувчи таъсирига чидамлироқ бўлади.
Сув қатламида яшовчи қисқичбақа-чиғаноқ (рачки)лар, хашаротлар личинкалари, моллюскалар, кўплаб балиқлар ўзига хос озиқланиши тури-филътрацияга эга. Бу хайвонлар оғиз аппарати орқали доимий равишда сув ўтказиб, гўё у орқали узлуксиз равишда қаттиқ суюқликлардаги озиқ моддаларни "сузадилар". Бу фаолият сувнинг сифатига катта таъсир кўрсатади. Уни табиий сувларни доимий равишда тозалаб турадиган буюк филътирга қиёслаш мумкин.
Бироқ механик таъсир унчалик кучли эмас. Организмлар муҳитининг физик ва кимёвий хусусиятига кучлироқ таъсир кўрсатади. Бу ерда яшил ўсимликларнинг ролини алоъида таъкидлаб ўтиш мумкин. Улар туфайли атмосферанинг таркиби шаклланади. Фотосинтез ъодисаси туфайли атмосфера ҳаёт учун зарур бўлган кислород билан таъминланади. Маълумки, атмосферадаги кислородсиз ерда бирор организм ва хатто инсон хам яшай олмайди.
Ўсимликлар тупроқ эритмасидан кўп миқдордаги сувни ва унда эриган моддаларни илдизлари, навдалари, барглари орқали пастдан юқорига силжитади. Тирик организмлар кимёвий элементларнинг глобал кўчишида мухим тармоқ ъисобланади. Тирик организмлар туфайли биосферада моддалар алманишуви доимий равишда содир бўлади.
Организмлар тупроқ таркиби ва ъосилдорлигига хал қилувчи ахамиятга эга таъсир кўрсатади. Уларнинг фаолияти туфайли, хусусан, организмларнинг ўлик илдизларини, тўкилган барглари ва бошқа ўлик тўқималарни қайта ишлаши натижасиди тупроқда алоъида модда-гумус ъосил бўлади. Унинг ъосил бўлишида кўплаб организмлар иштирок этади. Масалан, бактериялар, грибоклар, содда бургалар, кўп оёқлилар, ёмғир қуртлари, хашаротлар ва уларнинг личинкалари, ўргимчаклар, молюсклар, крот ва бошқа ер тешувчиларни тилга олиб ўтиш мумкин. Улар озиқланиб, ўлик органик моддаларни нафақат гумусга айлантирилади, балки аралаштиради, минерал зарраларга қўшади ва шу билан тупроқ тузилишини шакллантиради.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish