Экология ва табиатни мухофаза килиш



Download 4,1 Mb.
bet14/47
Sana16.04.2023
Hajmi4,1 Mb.
#928996
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47
Bog'liq
Экология 2

Популяция тузилмалари
Популяцион тузилмалар асосан популяция зичлиги ва сонининг тартиблаштирилиши билан боғлиқдир. Популяция тузилмаси организмларнинг ҳаракатланиши, маълум ъудудга боғлиқлик даражаси, табиий тўсиқларни енгиб ўтиш каби биологик хусусиятларини белгилайди. ташқи муҳит ўзгариши популяция ичида ўзгаришлар келтириб чиқаради.
Популяциянинг жинс тузилмаси эркак ва урғочи индивидлар сони билан белгиланади. Жинслар нисбати ирсий қонуниятларга боғлиқ. Популяциянинг тадрижий такомилида урғочи организмларнинг сони мухим ахамиятга эга. Индивидларнинг нобуд бўлиши хам амалий жихатдан мухимдир.
Популяциянинг ёш тузилмаси вақт давомида ўзгарадиган турли ёшдаги индивид(организм)лар нисбати билан характерланади. Барқарор популяцияда туғилиш тахминан ўлишга тенг, популяция сони бир хил даражада, турли ёшли гуруъларнинг нисбати тахминан бир хил бўлади. Ўсиб борувчи популяцияда туғилиш ўлишдан кўп бўлади ва сон (миқдор) ортади. Демак, популяциянинг ёш тузилмаси қайта тикланишнинг жадаллиги, нобуд бўлиш даражаси ва насллар галаланишнинг тезлиги каби мухим жараёнларни ифодалайди.
Популяциянинг фазовий тузилмаси популяция майдони (арели)даги айрим организмлар ва кичик гуруъларнинг тарқалиш характерини ифодалайди. Ҳар қандай популяциядаги индивидларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриши кузатилади. Фақат айримларигина ўз жойида умрининг охиригача яшаб қолади.
Популяция динамикаси.
Популяция динамикаси - бу унинг асосий биологик характеристикаларининг вақт давомида ўзгариш жараёнидир. Популяция динамикасини ўрганишда сон, биомасса ва популяцион тузилмалар ўзгаришларига асосий эътибор қаратилади. Популяция динамикаси - энг ахамиятли бўлган биологик ва экологик ъодисалардан биридир.
Популяция узликсиз ўзгаришда бўлади ва шу билан ташқи шароитларнинг доимий ўзгаришларига гўё мослашади.
Организмлар сони хам вақт давомида ўзгаради. Бу ўзгаришлар кўплаб омилларга боғлиқ. Қулай иқлимий шароитлар, озиқнинг етарлилиги, йиртқичликнинг камайиши туғилиш ва маъсулдорликнинг ортишига, соннинг кўпайишига олиб келади. Аксинча, емиш заъираларининг камайиши, рақобатнинг кучайиши, ноқулай шарт-шароитлар организмлар сонини камайтиради. Ўсимлик ва хайвонларнинг кўплаб турлари сонининг ўзгариши кенг миқёсларда кечади. Уларнинг озайиш ва кўпайиши сони ўнлаб, юзлаб, баъзан эса минглаб миқдорда фарқ қилиши мумкин.
Популяциялар сонининг ўзгаришини турли омиллар келтириб чиқариши ва у турлича намоён бўлиши мумкин. Бу ўзгаришлар доимий, яъни даврий ёки нодоимий, яъни тартибсиз бўлиши мумкин.
Популяциянинг сон жихатдан бир меoёрда сақланиб турилиши гомеостаз (грекча "гомос" - ўхшаш, стасис" - ъолат) дейилади. Бошқача айтганда, гомеотаз популяциянинг ўз миқдор (сони)ни доимо бир хил даражада сақлаб туриши учун ўз-ўзини тартиблаштира олиш қобилиятидир.



Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish