5-расм. Пахта даласи агроэкотизими
Экотизим ва биогеоценоз терминлари бир—бирига яқиндир. "Экотизим" модда алмашинуви амалга ошиб турадиган системани билдиради.
Моддалар айланиши ва организмларнинг экотизимдаги ҳаёти, доимий равишда уларни таъминланиб турадиган энергия оқимига боғлиқ. Ердаги бутун ҳаёт қуёш нурлари энергияси ёрдамида давом этади. Бунда фотосинтез ёрдамида органик бирикмаларнинг кимёвий боғланишлари ҳосил бўлади.
6-расм. Чўл экотизими
Озуқа занжири деганда биз нимани тушунамиз? Жамоалардаги озуқа занжири бу энергиянинг бир организмдан иккинчисига берилиш кетма—кетлигидир. «Ўсимлик-хашорат-бақа-илон-калхат» озуқа занжирида биринчи бўғиндан кейингиларига қараб биомасса камайиб боради. Экотизимлар озиқ тўрлари орқали ўзаро боғлангандир(-расм).
7-расм. Дашт экотизимида ҳайвонлар ўртасидаги озуқа алоқалари
Консументлар томонидан қабул қилинган озуқалар тўлиқ ўзлаштирилмайди ва унинг маълум бир қисми ташқи муҳитга қайтарилади. Ҳайвонларда озуқа моддаларнинг ўзлаштирилиши 30% дан 70% гачани ташкил қилади. Энергиянинг кўп қисми нафас олишда сарфланади. қабул қилинган овқатнинг оз қисми организмларнинг ўсишига кетади.
Экотизимнинг ҳаёти фақат энергия оқимига боғлиқ бўлиб, у қуёш нури ёки тайёр органик моддалар ҳисобига таъминланади.
Фотосинтез қилувчи организмлардан бошланувчи озуқа занжири ейилиш занжири дейилади. Ўлик ҳайвонлар ва ўсимликларнинг қолдиқларидан бошланадиган занжир эса парчаланиш занжири дейилади.
Экотизимлардаги консументларга энергия оқими ўсимликларнинг тирик тўқималари ёки ўлик органик моддалар заҳираси орқали киради.
Ўлик органик моддалар асосини ҳам фотосинтез ташкил қилади. Ўрмонларда ҳар йили ўсаётган ўсимликлар массасининг 90% баргларининг қуриши натижасида парчаланиш занжирига тушади.
Экотизимлар ўзгарувчанлиги ёки динамикаси. Жамоалар маҳсулдорлиги, экотизимдаги продуценларнинг қуёш энергиясини кимёвий энергиясига айлантириб, органик моддалар синтезлаш самарадорлигига боғлиқ.
Маълум вақт давомида ўсимликлар томонидан ҳосил қилинган органик масса жамоанинг биринчи даражадаги маҳсулдорлиги дейилади. У ўсимликларнинг қуруқ ёки ҳўл массаси тарзида ифодаланади. Консумент массанинг маълум вақт ичидаги ўсиши — бу жамоанинг иккинчи даражали маҳсулдорлиги дейилади.
Ҳар бир озуқа занжири, бирламчи ва иккиламчи ҳосилдорлик ҳосил қилиш тезлиги ва маҳсулотларнинг тақсимланиши бўйича турличадир. Экотизимларда бирламчи ва иккиламчи ҳосилдорликнинг миқдорий кўрсатгичлари мавжуд. Бу ҳосилдорлик пирамидаси қонуни дейилади.
Ҳар бир озуқа занжирида маълум вақт давомида ҳосил қилинадиган биомасса ёки маҳсулдорлик кейинги озуқа занжирига нисбатан кўп.
Ер юзидаги экотизимларда биомассалар пирамидаси, сон пирамидаси қонуниятлари қайд этилади, яъни ўсимликларнинг умумий массаси, сони уларни ейдиган ҳайвонларнинг массасига ва сонига нисбатан кўп.
Do'stlaringiz bilan baham: |