Экология ва табиатни мухофаза килиш



Download 4,1 Mb.
bet7/47
Sana16.04.2023
Hajmi4,1 Mb.
#928996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47
Bog'liq
Экология 2

Tabiatni muxofaza qilish quyidagi aspektlar ko`zga tashlanadi:
1. Etik –estetik jixat.
2. Sog`liqni saqlash va sog`lomlashtirish.
3. Ilmiy – nazariy jixat.
4. Tarbiyaviy jixatlar.


4-mavzu. Ekologik omillar haqida tushuncha.

Reja.




  1. Экологик омилларнинг организмларга таъсири.

  2. Ekologik omillar guruhlari



Экологик омилларнинг организмларга таъсири.
Ерда ҳаёт пайдо бўлгандан буён тирик организмлар ташқи муҳитдаги ҳар хил ўзгаришлар таъсирига дуч келади.
Бизнинг она сайёрамизда мавжуд бўлган хайвонлар, ўсимликлар хамда ҳаёт кечираётган бошқа организмлар ёки жонзотларнинг сони, сероблиги ва географик тарқалишига бевосита ёки бавосита таъсир кўрсатувчи ҳар қандай ташқи омиллар экологик омиллар деб аталади.
Ўз табиатига кўра, шунингдек, тирик организмларга кўрсатадиган таъсири бўйича экологик омиллар жуда хилма-хилдир. Муҳитнинг барча омили шартли равишда учта катта гуруъга ажратилади. Булар абиотик, биотик ва антропоген омиллардир.
Абиотик омиллар - бу нотирик табиат омилларидир
Иқлимий омиллар: қуёш нури, ҳарорат, ҳаво намлиги.
Махаллий омиллар: Релpеф, тупроқ хоссалари, шўрлик, оқим, шамол, радиация ва бошқалардир.
Бу омиллар организмга бевосита ёки билвосита таъсир қилади. Масалан, ёруғлик ва иссиқлик бевосита таъсир кўрсатса, Релpеф бевосита таъсир кўрсатувчи омиллар - ёритганлик, намлик, шимол ва бошқаларнинг таъсирини белгилайди.
Биотик омиллар - тирик организмларнинг бир-бирига ўзаро таъсири мажмуидир. Улар турли шаклда таъсирлашиши мумкин. (масалан, ўсимликларнинг хашаротлар билан чангланиши, бир турдаги организмларни бошқаларининг ейиши, ресурсларнинг у ёки бу тури озиқ, фазо, ёруғлик ва бошқалар учун организмлар ўртасидаги рақобат, паразитизм ва бошқалар). Биотик ўзаро муносабатлар жуда мураккаб ва ўзига хос характерга эга. Шунингдек, улар бевосита ва билвосита бўлиши мумкин.
Антропоген омиллар - бу инсон фаолиятининг шундай шаклики, улар артоф-муҳитга таъсир этиб, тирик организмларнинг яшаш шароитини ўзгартиради ёки хайвон ва ўсимликларнинг айрим турларига бевосита таъсир қилади. Энг мухим антропоген омиллардан бири муҳитнинг ифлосланиши ъисобланади. Бошқача айтганда, антропоген омил инсон ва унинг хўжалик фаолиятининг тирик организмларга ва бутун табиатга турли хил таъсирлари мажмуини ташкил этади.
Экологик омилларнинг организмга таъсир этиш характери хилма-хил бўлса-да, лекин уларнинг барчаси учун бир неча умумий қонуниятлар мавжуддир.
Экологик омиллар организмга жуда кучли (максимум), жуда кучсиз (минимум), ижобий (оптимум) таъсир этиши мумкин. Омилларнинг қулай (ижобий) таъсир оптимум деб аталади. Ундан узоқлашилган сари омиллар ноқулай таъсир этади. Масалан, маълум ҳароратлар (16о-38о) ўсимликнинг ўсиш-ривожланиши учун қулай, ундан юқориси ноқулай ъисобланади. Минимум ва максимум чегаралари критик нуқта деб қаралади. Критик нуқталардан ортиқ куч таъсири организмнинг нобуд бўлишига олиб келади.
Муҳитнинг бирор омилга кенг доирада мослашган турлари "эври" олд қўшимчасини қўшиш ёки тор доирада мослашган турлари "стено" қўшимчасини қўшиш билан номланади. Масалан, эвритерм, стенотерм (температурага нисбатан), эвригал, стеногал (шурланишга нисбатан), эврибат, стенобат (босимга нисбатан) ва ъоказо. Организмнинг омилга нисбатан критик нуқталар орасидаги чидамлилик чегараси унинг экологик валентлиги дейилади. Турли экологик омилларга нисбатан экологик валентлиликлар йиғиндиси турнинг экологик спектри дейилади. Масалан, ўсимликнинг шўрлик, қурғоқчилик ва юқори температурага мослашуви унинг экологик спектрини ташкил этади.
Ҳар бир омил организмнинг ҳар хил функцияларига турлича таъсир этади. Бир ҳаёт фаолияти учун оптимум таъсир иккинчи бир жараён учун максимум бўлиб ъисобланиши мумкин. Масалан, 40-45оС температура совуқ қонли хайвонларда модда алмашинув жараёнини тезлаштиради, аммо бунда уларнинг фаоллиги сусаяди. Бу ъолда улар ухлайди.
Айрим индивидларнинг ташқи муҳит омилларига чидамлилик чегараси, оптимум, минимум зоналари тўғри келмайди.
Бирор-бир омилга нисбатан чидамлилик даражаси унинг бошқа омилларга чидамлилигини ифодаламайди.
Айрим турларнинг экологик спектрлари хам бир-бирига тўғри келмайди.
Муҳитнинг айрим экологик омиллари организмга бир вақтда таъсир этади ва бир омилнинг таъсири бошқа омилнинг миқдорига боғлиқ бўлади. Бу омилларнинг ўзаро таъсир қонунияти дейилади.
Организмнинг маълум шароитда яшаши қуйи даражадаги омил билан белгиланади. Масалан, чўлда организмнинг кенг тарқалишига сув ва юқори ҳарорат чекловчи омил бўлиб ъисобланади.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish