Ушбу муаммоли вазиятни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинг.
|
Г.Узакова
|
19.
|
Хоразм вилояти, Гурлан тумани, “Эндигей” маҳалласидан фуқаро Р.Назаров ўзи яшаётган маҳалла яқинида фаолият юритаётган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Лотер-Фарм” МЧЖ фаолияти атмосфера ҳавосига катта зарар келтираётганлиги важи билан, “Лотер-Фарм” МЧЖ да жамоат экологик назорати ўтказиш лозим деб ҳисоблади. Фуқаро Р.Назаров жамоат экологик назоратини ўтказиш мақсадида “Ёш табиатшунослар” нодавлат нотижорат ташкилоти билан биргаликда жамоат экологик назоратини амалга ошириш учун МЧЖга ташриф буюришди. Лекин, “Лотер-Фарм” МЧЖнинг рахбарияти 1 ой муқаддам ташкилотда давлат экологик назорати ўтказилганлигини қолаверса, ННТларни бундай ваколати мавжуд эмаслигини таъкидлаб, фуқаро Р.Назаров ва ННТ ларни жамоат экологик назоратини ўтказиш учун МЧЖ худудига киришга рухсат беришмади. Бундан норози бўлган Р. Назаров ва ННТнинг вакиллари туман прокуратурасига шикоят қилди.
Ушбу муаммоли вазиятни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинг.
|
М.Мирзаабдуллаева
|
20.
|
«Файзли» боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзоларига 25 йиллар аввал Халқ депутатлари Паркент туман кенгаши ижроия қўмитасининг қарори билан боғдорчилик-узумчилик ширкатини ташкил этиш учун 5 гектар ер муддатсиз ва бепул фойдаланишга ажратилган эди.
Ширкат аъзоларига берилган ердаги тепаликлар канал қазиш пайтида ҳосил бўлган, тупроқнинг энг қуйи қатлами ҳисобланади. Ушбу ерларни текислаш ва ўзлаштириш учун жуда кўп куч ва маблағ сарфланишига тўғри келди. Ичимлик суви ва табиий газ йўқлиги сабабли, боғни ҳафтасига 2 марта насос билан суғоришади.
Ҳозирги вақтда ушбу ерни ўзлаштиришни бошлаганлар жуда кам қолиб, баъзилар ўз участкаларини сотиб, кўчиб кетдилар.
Ҳозирги кундаги боғдорчилик-узумчилик ширкатининг янги аъзолари, шу жумладан амалдаги янги раис ҳам, қатъий тартиб ўрнатишга қарор қилишди. Хусусан, жорий йилдан бошлаб боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзоларига ер солиғи тўлашлари кераклиги эълон қилинди, ҳолбуки ширкат аъзолари 2011 йилдан бошлаб ҳозиргача уни тўламай келишар эди. Мана шундан келиб чиқиб ўтган йиллар учун ҳам солиқ тўлашлари таъкидланди. Қолаверса, мол-мулк солиғи, ҳамда участкага нисбатан кадастр расмийлаштиришлари лозимлиги таъкидланди. «Файзли» боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзолари шу вақтгача қилинмаган ишларни тўсатдан янги рахбарият томонидан қилишлари талаб қилиниши уларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Ушбу муаммоли вазиятни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинг.
|
М.Мирзаабдуллаева
|
Do'stlaringiz bilan baham: |