Сирдарё вилоятининг Янгиер тумани “Обод”ҚФЙда яшовчи фуқаро Б.Рахматов ўз яшайдиган ҳудуд яқинида тадбиркорлик фаолияти билан шуғалланиш мақсадида Хитойнинг Hebei Yijia Cheng Trading Co. LTD компаниялари билан ҳамкорликда “Бунёдкор Махсудбек Файз” цемент ишлаб чиқарадиган завод ташкил этиб иш бошлади. Унинг фаолияти натижасида атмосфера ҳавосига жуда кўп миқдорда чанг зарралари чиққанлиги учун шу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан шикоят бўлган ва бундан хабар топган туман ҳокимлиги вакили ва профилактика нозири ушбу заводнинг раҳбари Б.Рахматовдан корхона фаолиятини ташкил этиш учун рухсатномаси бор ёки йўқлигини сўраб мурожаат қилган. Профилактика нозирига Б.Рахматов корхона ишлаб турган ҳудуддан 0.40 га ер туман ҳокимининг қарорига мувофиқ ажратиб берилганини ва мазкур қарор нусхасини тақдим этди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан корхона учун атмосфера ҳавосига чиқариладиган йўл қўйиладиган даражадаги зарар миқдори (меъёр) белгилаб берилган. Бироқ текширувлар натижасида атмосфера ҳавосига чиқарган чанг зарралари йўл қўйилган (меъёр)даражадан кўп эканлиги аниқланиб, давлат ҳисобига зарар етказганлик учун тўлов тўлаш кераклиги маълум бўлди.
Ушбу вазиятни Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида таҳлил қилинг ва ҳуқуқий баҳо беринг.
Р.Кенжаев
5.
2020 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Андижон вилояти бошқармаси экологик экспертиза бўлими навбатдаги назорат тадбирини амалга оширди. Ушбу тадбир жараёнида “OBOD MEBEL” мебель ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрилди. Завод раҳбари А. Кодиров завод 5 йил муқаддам экологик экспертизадан ўтганлиги ва 30 кун мобайнида текширилиб ижобий хулосаси мавжудлиги юзасидан маълумот берди. Корхона раҳбари ушбу корхонани атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига кирганлиги сабабли экспертиза учун ҳақ тўланмаганлигини ва қонун бўйича ҳақ тўлашдан озод қилинганлигини таъкидлади. Шунга қарамай, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Андижон вилояти бошқармаси экологик экспертиза бўлими ходимлари заводни 14 кун муддатда экологик экспертизадан ўтказиш лозимлигини билдиришди. Бунга жавобан, корхона раҳбари А. Кодиров 1 ой олдин экологик аудит ўтказилганлигини маълум қилди. Экспертиза ўтказилиши корхона ишлаб чиқариш фаолиятига таъсир қилиши мумкинлигини важ қилиб кўрсатди.