1-масала
Фуқаро Д. ва Н.лар Бухоро вилоятида жойлашган “Аква” балиқ хўжалиги ҳудуди чегараларида ноқонуний равишда ёввойи ўрдакларни овлаш вақтида ушбу хўжаликнинг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олиндилар.
– Ушбу ҳолатда фуқаролар Д. ва Н. ҳаракатлари натижасида давлат мулки ёки юридик шахс мулкига зарар етказилганлиги тўғрисида ўз фикрингизни билдиринг?
– Ферма ва балиқ хўжаликларида чегараларида жойлашган ёввойи ҳайвонлар кимнинг мулки ҳисобланади?
2-масала
Фуқаро Г. Навоий вилояти ҳудудидаги Айдар-Арнасой кўллар тизимига тааллуқли сув ҳавзаларидан бир қисмини хусусий мулк қилиб берилишини сўраб вилоят ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилди.
– Фуқаро Г.нинг аризаси қаноатлантирилиши мумкинми?
– Қандай табиат объектлари хусусий мулк сифатида берилиши мумкин?
3-масала
Чет эл фуқароси Ш. якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини олди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексиниг 18-моддаси талабидан келиб чиқиб, ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқини киритди. Ўз ҳовлисини қуриб яшаётганида унинг уйига солиқ инспекцияси ходими келиб, ер солиғи тўлашлиги керакилигини айтиб, унга тўлаши лозим бўлган суммага квитанция берди, лекин чет эл фуқароси Ш. бундан норози бўлди, чунки ер унинг мулки бўлганлиги сабабли, у ҳеч қандай солиқ тўламаслиги кераклигини билдириб, судга мурожаат қилди?
– Чет эл фуқароси Ш. нинг даъво аризаси қаноатлантирилиши мумкинми?
– Мазкур ҳолатни амалдги ер ва солиқ қонунчилиги асосида ечинг.
4-масала
Чет эл фуқароси Д. Ўзбекистон Республикасида ов қилишга рухсат олиб, ушбу рухсатнома асосида ов қилиб, 5 (беш) та каклик овлаган. Мазкур овлаган какликларни ўз мамлакатига олиб чиқиб кетаётганда, давлат божхона қўмитаси вакиллари уни тўхтатиб, мазкур какликларни у олиб чиқиб кета олмаслиги, агар олиб чиқиб кетиш истаги бўлса бу ҳолда улар учун алоҳида ҳақ тўлашлиги лозимлиги тушунтиришди.
Аммо, чет эл фуқароси Д. ушбу какликларни овлаши учун рухсатнома олиб, овлаганлигини айтиб, ҳеч қандай бошқа ҳақ тўламаслигини айтди ва Ўзбекистон Республикасидаги ўз давлатининг ваколатхонасига шикоят билан мурожаат қилди.
– давлат божхона қўмитаси вакилларининг хатти-ҳаракатлари тўғрими ёки йўқ, ўз жавобингизни амалдаги қонунчиликка мурожаат қилган ҳолда келтиринг.
– Чет эл фуқароси Д. мазкур ҳолатда ваколатхонага мурожаат қилгани тўғрими, ёки у Ўзбекистон Республикаси, ёки жаҳон судига мурожаат қилиши керакмиди?
Do'stlaringiz bilan baham: |