объектларнинг ҳуқуқий ҳолати
Фаннинг ушбу мавзусида талабага муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар ҳуқуқий ҳолатининг тушунчаси ва хусусиятлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлардан фойдаланиш, муҳофаза қилишнинг мақсади, вазифалари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ривожланиши, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатларнинг тушунчаси, турлари, объектлари, субъектлари ва мазмуни, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви, давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектларнинг ҳуқуқий ҳолати, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик жавобгарлик борасида маълумотлар етказилади.
Мавзуни тўлиқ ўзлаштириши учун ва ўзлаштираётган назарий билимни амалиёт билан боғлаш мақсадида қўйидаги масалаларни ечимини топиш мақсадга мувофиқ бўлади.
1-масала
Чотқол давлат қўриқхонаси ёнида жойлашган қишлоқда яшовчи фуқаро Л.Жавлиевнинг қора моли қўриқхона чегарасидан ўтиб, қўриқхонанинг ўсимлик дунёсига зарар етказади.
Қора молни тутиб олган қўриқхона ходимлари, молни эгасини топиб, уни моли қўриқхонага зарар етказганлиги учун баеннома тузиб, жарима тўлаш учун ҳужжатларни судга юборилди. Судда фуқаро Л.Жавлиев ўзининг моли учун жавоб бермаслиги билдириб, молнинг хатти-ҳаракати учун жавоб бериши керак деган қонун ҳужжати мавжуд эмаслигини айтиб ўтди.
– Қайси қонун ҳужжатига кўра, қўриқхона ходимлари ушуб ҳолат юзасидан баённома тузиб, фуқаро Л.Жавлиевга нисбатан жарима қўллаш учун ҳужжатларни судга юборишган?
– фуқаро Л.Жавлиевга адвокат сифатида ҳуқуқий ёрдам кўрсатинг.
2-масала
Буюк Британия фуқароси Дж.Браун, Ўзбекистонга келиб, Зомин миллий боғида бўлиб, боғнинг ёдгорликларидан (дарахт новдалари, тулки териси ва ҳ.к.) ўз юртига олиб кетаётганда, Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан тўхтатилиб, ўзи билан олиб кетаётган нарсалар муҳофаза этиладиган ҳудуддан олинганлиги учун уларни давлат чегарсидан четга олиб кетиш учун махсус рухсатнома бўлиш кераклигини тушунтиришади.
Бундан норози бўлган Дж.Браун Зомин миллий боғида бўлиши учун ўрнатилган тартибда рухсатнома олганлигини билдириб ўтади ва Зомин миллий боғи ёдгорликларини олганлигини миллий боғ ходимлари кўришганлигини ва ҳеч нарса дейишмаганини ҳам айтиб ўтади вахоланки агар божхона ходимлари ўз ваколатларини суйистеъмол қилиб уни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказадиган бўлсалар бу ҳақда Ўзбекистондаги Буюк Британия элчиси хабар топишини ва бу яхшилик билан туганмаслигини билдиради.
– Божхона органи ходимлари қонуний қарор қабул қилганми?
– Мазкур низоли вазиятлар қандай хал этилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |