3-масала
“жаҲонгир-тур” туристик фирмаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитасидан ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олиб, ушбу рухсатнома орқали фирма туристларини ўсимлик дунёси объектлари билан таништириб, улардан фойдаланаётганда табиатни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан, Тошкент вилояти Паркент туманининг тоғли ҳудудида тўхтатилиб, бўлиб ўтган ҳолат юзасидан баённома тузиб, тегишли органларга чора кўриш учун юборилди.
Табиатни муҳофаза қилиш органи, “жахонгир-тур” туристик фирмасини қонун талабини бузиб, яъни ўзига берилган ҳуқуқни бошқасига бериб ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланаетганлигида айбламоқда.
“жахонгир-тур” туристик фирмаси эса, ушбу айб билан келишмай, судга мурожаат қилган.
– Табиатни муҳофаза қилиш органининг қарори қонунийми?
– “жахонгир-тур” туристик фирмаси ўз важларини қайси қонун ҳужжатига асосан келтирмоқда?
4-масала
Боғ-узумзор ширкати раиси Белдирсой қўрғонига бориб, ширкат ходимлари учун, 50 кг.ли контейнерда анорни териб олиб кетаётганда, табиатни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан тўхтатилиб, баённома тузилиб, мансабдор шахсга нисбатан чора кўриш учун тегишли органга материал юборилди.
Табиатни муҳофаза қилиш органи, юридик шахс номидан фаолият юритиб, ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан, фаолият юритиб, табиатга зарар етказган.
Боғ-узумзор ширкати раиси эса қонун талабидан четга чиқмаганлигини таъкидлаб, юридик шахс номидан ҳаракат қилган бўлса ҳам, ширкат аъзоларининг шахсий эҳтиёжлари учун олганлигини таъкидлади ва шахсий эҳтиёжларни қондириш учун фойдаланиш бепул ва ҳеч қандай рухсатномасиз амалга оширилишини таъкидлади.
– Айтингчи, ширкат номидан иш юритиш бу юридик шахс мақомига тенг деганими?
– низонинг иккила тарафи ҳам ўзини ҳақлигини исботлаш учун қайси қонун ҳужжатига мурожаат қилиши керак?
5-масала
Тошкент давлат юридик институти 4-курс талабалари сентябр ойида машинада Чимён тоғига дам олиш учун кетишади. Тоғ дарасига етиб келгач талабалар қуюқ ўсган зирк, наъматак ва дўлана тупларига дуч келишди. Талабалардан бири умумий фойдаланишдаги 20 кг. зирк, 20 кг. наъматак, 10 кг. дўлана теришни ҳамда бозорда улгуржи сотишни таклиф қилди. Бошқа бир талаба эса, бундай миқдордаги ёввойи ўсимликларни теришга рухсат берилмаслигини таъкидлади.
Ушбу вазифани қонунчиликка мувофиқ қай тартибда ҳал этиш лозим? Умумий фойдаланишдаги ўсимлик дунёсидан фойдаланиш миқдорини ким белгилайди ва бу ҳақда қаерда айтилган?
Do'stlaringiz bilan baham: |