2-масала “Сохибидил” фермер хўжалиги раҳбари Абдуллаев А. “Боғот” ширкат хўжалиги бошқаруви раиси Т.Ғофуров билан ширкат хўжалигига ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган фойдаланилмаётган 10 гектар ер участкасини 3 йилга ижара (иккиламчи ижара) асосида фойдаланишга шартнома тузди. Туман прокуратураси томонидан ер қонунчилиги ижроси таъминланиши юзасидан назорат ўтказиш жараёнида ер участкасининг иккиламчи ижараси тўғрисидаги юқоридаги шартнома ноқонуний деб топилиб, қонунга кўра, ер участкаларининг иккиламчи ижараси тақиқланишини асослаб бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Ушбу тақдимномага асосан, туман ҳокими томонидан шартномани бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарилиб, томонлардан иккиламчи ижарага олинган ер участкасини ширкат хўжалиги ихтиёрига кўрилган зарар қопланмаслиги кўрсатилган ҳолда топширилиши белгиланди. Туман ҳокимининг ва прокуратуранинг ҳаракатларини ноқонуний ҳисоблаган Абдуллаев ва Ғофуровлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб, вилоят хўжалик судига мурожаат этишди.
– Туман прокуратурасининг тақдимномаси қонунийми?
– Ер учатскаларини ижарага бериш хусусида қонунчилик қандай кўрсатма беради?
– Туман ҳокимини иккита юридик шахс ўртасида тузилган ер участкасидан иккиламчи ижара асосида фойдаланиш тўғрисида тузилган шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори қонунийми?
– Абдуллаев ва Ғофуровларга ҳуқуқий маслаҳат беринг.
3-масала Сирдарё вилояти ҳокимининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун якка тартибдаги тадбиркор Х.Д.рашидов номига расмийлаштирилган ер участкаси бино ва иншоотлари билан биргаликда бузилиши тўғрисида қарори чиқган.
Мазкур қарорга асосан, туман архитектори келиб, магазинни бўшатиб қўйишни ва бу ерда энди бузиш ишлари олиб борилишини таъкидлайди.
ЯТТ Х.Д.рашидов ишни бу ҳолатидан норози бўлиб хўжалик судига даъво аризаси киритган.
– Фуқаро рашидов айни пайтда ҳоким қарорини бекор қила оладими?
– Суд процесси тарафларини важларини асослаб беринг.
4-масала Чилонзор туман ҳокими ҳокимият ходимларидан бири (бўлим бошлиғига) С.га ер участкаси бериш бўйича мажлис ўтказишни топширди. Бўлим бошлиғи мажлисга тегишли таълим бошқармаси бошлиғи, балиқ хўжалиги вакили, АЁҚШ мулкдори ва маҳалла фуқаролар йиғини раисини чақириб, комиссия мажлисини ўтказди.
– Комиссия мажлиси қонунийми?
– Ушбу комиссия таркибига кимлар кириши ва уни ким бошқариши лозим?