Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet35/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

САВОЛЛАР ВА ТОПШИРИҚЛАР.
1.Биосферанинг таркибий тузилишини айтиб беринг.
2. Биосфера чегараларини асослаб беринг.
3. Сувнинг табиатда айланиши таснифлаб беринг.
4. Углерод ва азот элементларинг табиатда айланиши тушунтирб беринг.


VI БЎЛИМ. ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Табиатни муҳофаза қилиш.Табиатдан фойдаланиш. Табиий ресурслар таснифи ва улардан фойдаланиш тамойиллари.Ишлаб чиқаришнинг ривожланишида табиий ресурслардан фойдаланиш. Табиий ресурсларни иқтисодий баҳолаш.
Фан-техника соҳасида юз берган инқилобий ўзгаришлар, саноат ва транспортнинг тез ўсиши, аҳолининг кўпайиб бориши, урбанизация ҳодисаси, шаҳарларнинг кенгая бориши, шаҳарлар таъсирининг орта бориши, қишлоқ хўжалигида кимёлаштиришнинг кучли таъсири ва бошқа қатор ҳоллар, бир томондан, табиий ресурслардан кўпроқ фойдаланишга олиб келса, иккинчи томондан, атроф-муҳитга ўзининг салбий таъсирини ортишига олиб келди. Натижада табиий ресурслар миқдори ва ҳолатига путур ета бошлади. Бундай мутаносибликни бартараф этиш ҳозирги кунда экология фани олдига қўйилган бирдан-бир долзарб муаммодир. Бу муҳим масалани ҳал этишнинг амалий ва илмий асоси — табиатни муҳофаза қилишдир.
Инсон бутун меҳнат фаолияти давомида табиат бағрида яшаб, унга таъсир этади ва ўзи учун зарур бўлган барча неъаматларни — озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш материаллари, энергия ва минерал ашёлар ва бошқаларни ўз меҳнат фаолияти натижасида табиатдан олади ва сарфлайди. Масалан, ҳозир дунё бўйича ҳар хил ёқилғилар ишлатилиши туфайли 10,1 миллиард тонна кислород сарфланади, қишлоқ хўжалигига яроқли бўлган тупроқнинг 70%, ўрмонларнинг 50%, чучук дарё сувларининг 20%, биологик ресурсларнинг 70% и кишилар томонидан ўзлаштирилиб фойдаланилмоқда. Ер юзида ҳар йили 4,0 миллиард тоннадан ортиқ нефть ва газ, 2,0миллиард тоннадан ортиқ кўмир ёқилиб, 20,0 миллиард тонна ҳар хил маъданлар қазиб олинади, унинг чанг-тўзонлари, заҳарли газлари, тутун қурумлари атрофга чиқиб, уни ифлослантирмоқда. Буларнинг ҳаммаси инсоннинг табиатга кўрсатган таъсирининг натижасидир, албатта. Шундай экан, табиатдан тўғри фойдаланиш, табиат қонунлари билан ҳисоблашиш ва унга риоя қилиш шартдир. Акс ҳолда инсон қатор салбий оқибатларга дуч келади. Бугунги кунда биз шундай салбий оқибатлар билан дуч келмоқдамиз ҳам. Масалан, бундан 3 минг йил илгари Ер шаридаги қуруқлик юзаси умумий майдонининг 47% ини ўрмонлар қоплаган эди. Инсоннинг бундай ўрмонлардан режасиз равишда фойдаланиши натижасида ҳозир унинг миқдори 27% га тушиб қолди. Бу эса 2 миллиард гектар унумдор ернинг эрозияга учрашига сабаб бўлди. Бу кўрсаткич бутун қуруқлик майдонининг 15% ини ташкил этади. Кишиларнинг салбий хўжалик фаолиятн туфайли ҳозир қайта шўрланган ва ботқоқликка айланган, қайта қум босган, карьерлардан чиққан жинслар қоплаб олган ерларнинг умумий майдони 4,5 миллион кв. км га етди. Бу кўрсаткич қуруқлик майдонининг 3% ини ташкил этади. Ҳозир Ер юзидаги майдонларнинг 30 млн. кв. км чўлга айланган бўлиб, бу кўрсаткич қуруқлик майдонининг 20% ини ташкил этади. Ана шу қисқа маълумотлардан маълум бўладики, сайёрамиздаги ноқулай муҳитни инсон фаровонлиги учун яхшилашимиз керак бўлади, яъни табиатнинг барча унсурларини, чунончи: тоғ жинслари, рельеф, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонат олами, сув ва ҳаво ҳамда бошқа хил бойликларимиз ҳолатининг бузилишига йўл қўймаслигимиз керак.
Инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсири жуда хилма-хилдир. Улардан асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: деҳқончилик, яйловда мол боқиш, саноат, ишлаб чиқаришини жадаллаштириш, янги кимёвий моддаларни яратиш ва уларни қўллаш, ўрмон хўжалигини юритиш, ҳар хил қурилишларни амалга ошириш, табиий ресурслардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилиш, табиатдан рекреацион (дам олиш ёки ооғлюмлаштириш мақсадида) фойдаланиш ва бошқалар.
Табиатни муҳофаза қилишнинг аҳамияти ҳам хилмадир. Улардан иқтисодий, илмий, соғломлаштириш озодалик, тарбиявий, эстетик каби хилларини кўрсатиш мумкин.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish