Эгамбердиева Т


-БОБ. ЖАҲОНДА ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА БМТ ТАШАББУСЛАРИНИНГ ИНСОНИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ



Download 4,72 Mb.
bet40/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

5-БОБ. ЖАҲОНДА ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА БМТ ТАШАББУСЛАРИНИНГ ИНСОНИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ


5.1. Халқаро экологик ҳамкорлик ва унда БМТнинг тутган ўрни

Ҳозирда инсониятни ҳавотирга солаётган экологик инқироз инсоннинг табиатга нисбатан чексиз фаолияти ва инсон фаолиятини ресурслар билан таъминлашдаги биосферанинг чексиз бўлмаган имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршиликда ўз ифодасини топади. Кўпгина ғарб олимлари глобал экологик муаммолар комплексини бартараф қилиш, бевосита сайёра аҳолисининг ўсиши, бошқача айтганда «демографик портлаш» билан боғлиқлигига урғу беришади.


Бу аҳолининг кўп қисми учун зарур бўлган озиқ-овқатни қўлга киритиш муаммосини юзага чиқаради. Биринчи галда бу муаммо ердан фойдаланиш билан боғлиқ. Сўнгги вақтларда инсон эхтиёжининг 88 % ни ер, 2 % ни океан, қолган 10 % ни жониворлар2 қопламоқда.
Ўрмонсизлантиришнинг ва ўрмонлар деградациясининг давом этиши ернинг деградация жараёнини тезлаштирмоқда, сув захираларининг камайишига олиб келмоқда. Деградация минтақаларига яққол мисол қилиб Африка, Ҳиндистон, Эрон Ислом Республикаси, Хитой, Мўғилистон ва Покистон, Непал каби давлатларни келтириш мумкин.
Ғарбий Осиёнинг 65 % ери қуруқ ҳисобланиб, деградация ва чўллашиш жараёни билан юзма-юз турибди, шунингдек, Индонезия ва Камбожа, Хитой, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Аргентина, Куба, Мексика ва Перу каби давлатлар ўзининг улкан қуруқ минтақалари билан чўллашиш ҳавфи остида1.
Бутунжаҳон чўллашиш ва қуруқлашишга қарши кураш куни (БМТнинг бошқа расмий тилларида: инглиз тилида World Day to Combat Desertification and Drought; испан тилида: World Day to Combat Desertification and Drought; француз тилида: Jurnee mondiale de la lutte contre la desertification et la secheresse) – 1995 йил 17 июндан бошлаб нишонланиб келинади. БМТ Бош Ассамблеясининг 49- сессиясида белгиланган (Резолюция № A/RES/49/115, 1995 йил 30 январдан бошлаб).
Чўллашишга қарши кураш юзасидан Конвенциянинг бир йиллиги муносабати билан танланган ушбу Бутунжаҳон Кунида сўзлаган нутқида БМТ Бош Котиби «Чўллашиш – бу қуруқ ва ярим қуруқ минтақалардаги ернинг биологик махсулотлилиги йўқолиши инсоният тўқнаш келаётган энг жиддий ҳавфлардан бири ҳисобланади», дея таъкидлади2. Шунингдек бу глобал муаммо бўлиб, юзтадан кўпроқ давлатда жаҳон аҳолисининг 1/5 қисми азият чекмоқда.
Чўллашиш оқибатида Африканинг чўллашган минтақаларидан Европа ва Шимолий Африкага 60 млн. инсоннинг миграцияси ҳавфи мавжуд, дея фикр билдирди профессор Д. Томас3.
БМТ чўллашишга қарши кураш Конферециясининг котибияти, ЮНЕП, ЮНДП, Жаҳон банки, ГЕФ, ҳукумат ва ҳайрия фондлари кўзланган мақсадлар учун ташкилий ва молиявий жиҳатдан кўмаклашиб келмоқда
2006 йилнинг «Сахро гўзаллиги – чўллашиш муаммоси» мавзусидаги Бутунжаҳон кунида чўл қадимги цивилизациялар ичидаги муҳим экосистема сифатида ҳам ҳимоя қилиниши лозимлиги айтиб ўтилди4.
Бутунжаҳон кунининг йиллик мавзулари:
2010 йил – «Ҳосилдорликни ошириш орқали ҳаёт сифатини яхшилаш».
2009 йил – «Ер ва сув ресурсларини асраш – бизнинг умумий келжагимиз ҳимояси».
2008 йил – «Қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун ер деградациясига қарши кураш».
2007 йил – «Чўллашиш ва иқлим ўзгариши – ягона глобал муаммо».
2006 йил – «Сахро гўзаллиги – чўллашиш муаммоси».
2005 йил – «Аёллар ва чўллашиш».
Чўллашиш қитъа миқёсидаги экологик муаммо бўлиб, 100 дан ортиқ мамлакатларга бевосита даҳлдордир5.
Инсон, унинг меҳнати натижасида ер маҳсулдорлиги ўзгаради. Чўллашишнинг иккинчи сабаби қурғоқчил, ярим қурғоқчил ёки намгарчилик кам бўлган районларда кузатиладиган узоқ ва қисқа муддатли иқлим тебранишларидир. Қуруқликнинг деярли учдан бир қисмини қурғоқчиликка учраган ерлар ташкил этади ва бу ер­ларда Ер юзи аҳолисининг олтидан бир қисми ҳаёт кечиради.
Чўллашиш иссиқхона самарасининг кучайиши натижасида иқлимнинг ўзгариши, биологик турлар хилма-хиллигининг камайиши ва халқаро сувларнинг ифлосланиши каби бошқа экологик муаммолар би­лан боғланган. Агар ҳароратнинг глобал ортиши буғланишнинг ўсиши ёки ёғинларнинг камайишига олиб келса, ўз навбатида иқлимнинг гло­бал ўзгариши чўллашишни тезлаштириши мумкин.
Чўллашишнинг асосий сабаби инсон ва инсон фаолиятидир. Қурғоқчил ерлардан интенсив фойдаланиш, ўсимликлар дунёсидан аёв­сиз фойдаланиш, тупроқ ва шамол эрозияларининг олдини олмаслик аста-секин чўллашишга олиб келади. Иқлимнинг табиий ўзгарувчанлиги чўллашиш жараёнини тезлаштиради. Қурғоқчиликнинг тез-тез бўлиб ту­риши тупроқнинг емирилишига ва қурғоқчил иқлимли районларнинг чўллашишига кучли таъсир кўрсатади.
Тупроқ емирилиши шароитида, сўнгги ўн йилликлар ичида ёғинлар миқдори 20-40 % камайган1 Шимолий Африканинг Сахел минтақасида чўллашиш айниқса, яққол намоён бўлди. Ёғинларнинг камайиши ўсимликлардаги ўзгаришга сабаб бўлади. Кўп йиллик ўтлар бир йиллик ўсим­ликлар билан алмашинади, буталар ўз ўрнини ўт ўсимликларга бе­ради ва ҳоказо.
Мазкур муаммо иқлим ўзгаришларига ҳам регионал, ҳам глобал миқёсда таъсир кўрсатади. Ўсимлик қопламининг сийракланиши ва тупроқ сифатининг ёмонла­шуви маҳаллий иқлимга таъсир кўрсатиши мумкин, чунки унинг натижа­сида ҳарорат ошади ва тупроқнинг намлик даражаси пасаяди.
Ушбу оқибатларнинг таъсири чўллашишга учраган ҳудуд чегараси­дан ташқарига чиқади, у минтақавий иқлим ва атмосфера циркуляциясини ўзгартиради. Бу ўз навбатида қурғоқчил иқлимли ҳудудларнинг деградациясини тезлаштириб юбориши мумкин. Чўллашиш иқлимнинг глобал ўзгаришига ҳам таъсир қилиши мумкин. Масалан, ўсимлик қопламининг сийракланиши, тупроқ сифатининг пасайиши углероднинг кўпроқ ҳосил бўлишига олиб келади, натижада ўсимликлар кўпайган углеродларни қайта қабул қилиб унинг биомасса таркибида кўпайишига олиб келади. Иқлимнинг глобал ўзгариши чўллашишга таъсир кўрсатиши мумкин ҳа­рорат, буғланиш ва ёғинларнинг ўзгариши район­лар бўйича турлича ке­чади. Натижада чўллашиш баъзи районларда ку­чайиши, бошқаларида су­сайиши мумкин2.
Иқлимнинг кескин ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, озон қатламининг емирилиши, тоза сув танқислиги, уммонларнинг ифлосланиши, чўллашиш жараёни, тупроқ эрозияси, табиий бойликларнинг камайиб бориши ва бошқа сабаблар оқибатида турли иқтисодий-ижтимоий муаммолар келиб чиқмоқда. Айниқса, кейинги пайтларда дунёнинг кўпгина мамлакатларида тошқин, тўфон, ўрмонларга ўт кетиши каби офатлар тез-тез рўй бермоқда. Назаримизда, табиатдаги жамики жонзотлар тоза ҳавога, зилол сувга, қолаверса, меҳр-шафқатга муҳтож бўлиб қолаётир.
Иқлимнинг глобал исиши инсониятга бевосита ва билвосита хавф туғдирмоқда. Ҳарорат, намлик ва қуёш нури билан таъминланганлик мувозанати ўзгарса ишлаб чиқаришнинг турли йўналишларига, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасига салбий таъсир кўрсатади. 
Аслида ҳароратнинг ўртача ортиши ҳам ден­гиз сат­ҳи кўтарилишига (яъни қишлоқ хўжалиги ерларини сув бо­сиши ва қирғоқ бўйи сизот сувларининг шўрланиши), бўрон ва жази­рама каби экстремал табиий ҳодисалар рўй бериши хавфининг ҳамда иқлим минтақаларининг қутбларга қараб кўчиши ва қуруқлик юзаси катта қисмида тупроқ намлигининг камайишига олиб келади. Яъни ёғинлар миқдори кўпаяди, лекин улар тез буғланади ва ўсимликлар­нинг ўсиш даврида тупроқ қуриб қолади. Қурғоқчилик кучайиб, сув захираларининг камайишига олиб келади.Мўътадил кенгликлар (45° да 60° гача) ҳудудларида кутилаётган сил­жиш ҳароратнинг ҳар бир даража ортишига 200-300 километрни1 ташкил қи­лиши мумкин. Бундай силжишлар қишлоқ хўжалиги экинлари етиш­ти­ришга ва айниқса қорамол парваришлаш шароитига кучли таъсир кўрсатади.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш кўп жиҳатдан инсонларнинг экологик саводхонлик даражаси, экологик маданиятига боғлиқ. Бу эса, жамиятни ривожлантириш, аҳоли ҳаётини фаровонлаштириш, табиат бойлиги ва гўзаллигини асраб-авайлаш вазифалари билан уйғунлашади.
Маълумотларга қараганда, бугунги кунда сайёрамиздаги 6 миллиарддан ортиқ аҳолининг бир миллиарди2 очлик муаммоси билан у ёки бу даражада тўқнаш келмоқда. 2 миллиард аҳоли тоза ичимлик сувдан маҳрум, очлик ва турли касалликлар натижасида эса дунё бўйича ҳар 5 сонияда бир бола бевақт ҳаётдан кўз юммоқда3. Биосферада заҳарли кимёвий моддаларнинг кўпайиши ва радиацион фоннинг ошгани боис 70 минг хил янги кимёвий моддалар келиб чиққан4. Улар тирик организмларни мутацияга учратиб, олдин беозор бўлиб яшаб келган микроорганизмларни касаллик тарқатувчи микробларга айлантиради. Бугунги кунда содир бўлаётган экологик ўзгаришлар ва улар натижасида келиб чиқадиган касалликлар, бир томондан, табиий омиллар (цунами, магнит бўронлари, қуёшдан тарқаладиган инфар қизил ва ултрабинафша нурлар) таъсирида содир бўлаётган бўлса, иккинчидан антропоген омиллар таъсирида бўлмоқда. Бу муаммоларни ҳал этиш учун эса юқорида таъкидлаганимиздек, аҳолининг барча қатламларида, айниқса, ёш авлод вакилларида экологик билим, дунёқараш ва маданиятни шакллантириш ниҳоятда зарур. Чунки табиат сир-синоатларини тўлиқ тушунган инсонгина ундаги мувозанатни сақлашга ҳисса қўша олади. Ҳар бир онгли инсон бу муаммоларни бартараф этиш учун курашса, жамиятда мустаҳкам экологик маданият шаклланади.
Экологик вазиятига хулоса сифатида айтиш мумкинки, ХХ асрнинг иккинчи ярмида техника ва кимё саноатининг ривожланиши ва бош­қа қатор омиллар сабаб инсониятнинг она табиатга таъсир доираси ниҳоятда кучайди. Шу боис ҳозирги давр­да табиат муҳофазаси ғоятда долзарб вазифага айланган ва ХХI асрни сайёрамизнинг экологик тақдири узил-кесил ҳал бўладиган «экология асри» деб айтилаётгани замирида ҳам муайян маъно-мазмун мужассамдир.
БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Халқаро она Ер куни муносабати билан 2010 йилнинг 22 апрелда жаҳон ҳамжамиятига қилган мурожаатида шундай деган эди: «...инсоният ер ресурсларининг битмас-туганмас эмаслигини унутган ҳолда ушбу ресурсларга асосланмаган ва ўсиб борувчи талабларни қўймоқда. Кишилик тарихининг бутун даврида инсонлар табиат инъомларидан фақатгина ўз фаровонлиги ва ривожланиши йўлида фойдаланиб келишган. Биз тез-тез табиатдан олдик ва ўрнига ҳеч нарса бермадик. Ҳозирги вақтда табиатдан нооқилона фойдаланишнинг оқибатлари яққол очиқ-ойдин кўзга ташланмоқда. Иқлимнинг ўзгариши, озон қатламининг емирилиши, биологик хилма-хилликнинг тез суръатлар билан йўқолиб бориши бунинг яққол мисоли ҳисобланади...»1.



Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish