Эгамбердиева Т


БМТнинг Ироқ муаммосини ҳал қилишдаги ўрни



Download 4,72 Mb.
bet36/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

3.3. БМТнинг Ироқ муаммосини ҳал қилишдаги ўрни
Ироқ-араб дунёсидаги йирик мамлакатлардан бири бўлиб, 1911йилда Англияга мандат эди. Бу давлатда озодлик ҳаракатида биринчи жаҳон уришидан кучайиб унинг бошида Холид турди. Сурия ва Ливан биринчи жаҳон урушидан кейин Францияга мандат қилиб берилганди. Миср ва бир қатор араб мамлакатлари Англия таъсир доирасида эди. 1936 йилда Мисрни расман мустақил деб Англия тан олган бўлсада, Сувайш канали зонасида (Алрксандрия, Қоҳирада) чекланган инглиз қўшинлари турарди.
Умуман XX аср 50 — йиллар охирига қадар кўпгина Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида мустамлакачиларнинг қўғирчоқ ҳукуматлари раҳбарлик қиларди. Икки жаҳон уруши оралиғидаги даврда Туркия Республикасининг биринчи призиденти Мустафо Камол Отатурк (1923-1938 йиллар) мамлакатни турклаштириш сиёсатини олиб бориб, 1955 йилдан бошлаб, Туркия фуқароларига қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар туркча фамилия олиш тартибини жорий килди. Афғонистоннинг 1929—1933 йиллардаги ислоҳотлари Бачаи Сақо (Ҳабибуллахон) ва Муҳаммад Нодиршоҳ пуштунларининг ғилзой қабилаларини Шимолий Афғонистон вилоятларига кўчириб, бу худуддаги этник жараёнларни кескинлаштириб юборади.
Миллий мустақилликка эришилган араб мамлакатларида ҳам ички этник ва диний низолар мазҳабчилик ҳаракатлари мавжуд эди. Масалага алоҳида олинган мамлакатлар нуқтаи назаридан қараганда Яқин Шарқ мамлакатлари жуда катта геополитик мавқеига эга эканлигининг гувоҳи бўламиз.
1982 йил 7 ноябрда қабул қилинган Туркия Республикаси, яъни Конситуцияси 66-моддасида: Ким Турк давлатининг фуқароси бўлса у фақат туркдир деб ёзилган. Фуқаролар Конституциянинг 38-42 моддаларига кўра қайси миллатга мансуб бўлмасин улар шахсини тасдиқловчи ҳужжатда “турк” деб ёзиб қўйиш қайд қилинган 1. Ҳолбуки, мамлакатда турклардан ташқари 30 тача халқ яшайди, уларнинг сони 10 мллиондан ортиқ. Туркия ҳукумати бошқа тилларда газета ва журналлар нашр қилишга монелик қилмасада, Турк тилида бўлса, махсус назоратдан ўтказади. “Курд масаласи” мамлакат миллий сиёсатидаги энг оғир нуқталардан бири бўлиб келаяпти. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларидан Эрон ва Ироқ ҳам геополитик жиҳатдан Эроннинг майдони 1 миллион. 648 минг квадрат километр бўлиб, 33 фоиз чўл ва саҳролардан иборат. Эрон ҳам геополитик жиҳатдан қулай жойда бўлиб, ҳам қуруқликдан, ҳам сувликдан дунё бозорига чиқа олади. Шунинг учун форс кўрфазига эгалик қилиш мақсадида кучли давлатлар узаро курашлар олиб борган.
Ўрта Осиё Республикалари миллий мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, 1992-1996 йиллар давомида Тажан-Сарахс темир йўли Туркманистон ва Эрон орқали Форс кўрфазига чиқиш имконини бергаи йўл Ўзбекистонда дунё бозори билан Россия орқали ўтадиган йўлдан икки баробар қисқа масофаларни боғлади. Ҳар тонна юк учун тўланадиган 100 доллар ўрнига 55 доллар миқдорида бож тўланадиган бўлди.
Маълумки, 1979 йилдан бошлаб, Эрон Ислом Республикаси ташкил топди. Эрон қўшни Ироқ давлати билан чегарадош бўлиб, икки мамлакат ўртасида диний ва худудий низолар мавжуд эди. Эронда Ислом динининг шиа мазҳабига эътиқод килишиб, оятиллоларнинг (Қуръонни шарҳловчи) таъсири кучли эди. Ироқ араблари эса асосан илсломнинг сунъийлик оқимига эътиқод қилади. Эрон Ислом Республикаси ўрнатилгандан кейин Оятилло Ҳумайнининг (1900-1080) “Шарқча ҳам эмас, Ғарбча ҳам эмас— фақат исломий” деган шиорни илгари сурди.2 Бу масаланинг бир томони бўлса, иккинчидан Эрон —АҚШ можароси туфайли АҚШ дипломатлари Эрондан ҳайдалди. Ўша пайтларда Эрон ислом давлатининг раҳнамоси “Икки шайтон давлат бор-бири АҚШ, иккинчиси СССР”. Иккаласи билан ҳам ҳамкорлик қилмаслик кераклиги ҳақида кўп гапирилганди. Хорижга қочган сўнгги Эрон шоҳи Муҳаммад Ризошох Паҳлавий (1941-1975) билан Ироқ Араб Республикаси ўртасида келишув бўлиб, чегарадаги Ал-Ашшаб қишлоғининг ҳудуди Ироққа қайтарилиши керак эди. Эрон Ислом Республикаси ҳукумати бу шартномани тан олмади. Икки мамлакат ўртасида 1980 йилда уруш ҳаракатлари бошланиб кетди. Эрон ва Ироқда 18-50 яшар эркаклар учун ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди. Урушнинг биринчи йилидаги дастлабки уч ойида ҳар иккала томондан 10 минг киши ҳаётдан кўз юмди. Шундан кейин Яқин Шарқ муаммоси янада четлашиб кетди. СССР ўзининг ақидапарастлигидан келиб чиқиб, Араб социализми йўлидан бораётган Ироқга катта ҳарбий ёрдам кўрсатди. 8 йиллик уруш даномида (1980-1988 йиллар) иккала томондан 1 мллион киши ҳаёт билан видолашди. Охир оқибатда Ироқ ва Эрон ҳудуди қурол омборига айланди.1
Уруш ҳаракатлари тугаганидан сўнг Ироқ ва Эрон кўпгина мамлакатлардан ҳарбий жиҳатдан қарздор бўлиб қолшди. Моддий зарарнинг эса чегараси йўқ эди. Урушда Эрон зарари 300—400 млрд. долларни ташкил этди. Қиёсий тахлил учун баъзи бир рақамларга мурожаат қилсак: Эрон экспортининг 90 фойизини нефт ташкил қилади. XX асрнинг 80-йилларида2 йиллик нефт экспортидан қоладиган даромад 18 млрд. доллар атрофида бўлган. Ҳозир бу даромад йилига 10-12 млрд. атрофидадир. Эрон Ислом Республикаси ўзига етишмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҳар йили 3 млрд. доллор сарфлайди. Эрон-Ироқ урушига сарф қилинган ҳаражат билан Эрон халқини 100 йил боқиши мумкин эди. Эрон Ислом Республикаси айрим раҳбарлари ўзлари бошқараётган давлатни исломий деб ҳисоблаб, биз мусулмон давлатига етакчилик қилишимиз зарур деб ҳисоблайдилар. Парламент таркиби асосан эшон ва муллалардан иборат бўлиб, масалани фатво билан ҳал қилшга уриниш кучлидир.
XX асрнинг 80-йилларида Ироқ АҚШнинг Шарқдаги уруш ўчоқларидан бирига айланди. Мамлакатдаги ҳарбий диктатура тартиби Яқин Шарқда “Буюк давлатчилик” гегемонлик психологиясини келтириб чиқардн. Нефт савдоси можаросидаи кели6 чиққан Ироқ-Қувайт уруши аслида Ироқ учуи ўзндан 100 баравар кучсиз рақиб билан урушиш эди. 1990 йил августида Ироқ Қувайтни агрессия қилиб жаҳон жамоатчилиги олдида ўзининг босқинчилигини намоён қилди. Қувайт иқтисодиётига катта зарар келтирган уруш АҚШ ва Германиянннг аралашуви билан Қувайт фойдасига ҳал қилинди. Аслида адолат тантана килди деб ҳисоблаймизу, моддий зарарларни далолатлаймизу, лекин маънавий-аҳлоқий, психологик йўлларини кўп ҳолларда четлаб ўтамиз. Аввало, бу уруш Араб мамлакатларининг ўзаро иттифоқчилиги ва ҳамкорлигига қаратилган муносабатларга қанчалик путур етказмади? Икккинчидан эса уруш даврида мусулмонларнинг муқаддас қадамгоҳлари бўлган Каъбага ташланган бомбалар ислом дунёси рухига салбий таъсир кўрсатиши табиий.
Ироқнинг босқинчилиги ўз мамлакати аҳолисига ҳам катта моддий-маьнавий салбий таьсир кўрсатиши катта зарар етказди. БМТ нинг Ироққа қўллаган иқтисодий жазоси ва Қувайтга тўланадиган товон туфайли 21 минглик аҳолидан бир минг очлик гирдобига мубтало бўлди. Нефт экспорт қилиш чеклаб қўйилди. Халқнинг турмуши оғирлашиб, охир оқибатда диктатор Саддам Ҳусайн салтанати қулади. Ироқ Қувайтга тўлаши керак бўлган товонининг жами астралогик ҳисоб-китоб даражасида бўлиб 35 млрд. доллор миқдорида белгиланди. Ўтган 12 йил (1991-2003) давомида Ироқ ушбу товонни атиги 9,5 миллиардини тўлаганди ҳолос.1
Бу мамлакатга ҳам “курдлар масаласи”, уларнинг мухторият талаби мавжуд бўлиб, янги тузилган ҳукумат бу масалада қандай йўл тутишни тарих кўрсатади. Биз битирув ишимизнинг мазкур режасида Яқин Шарқ ҳудудидаги айрим мамлакатларнинг геополитик ўрни, улардаги этно-миллий муаммолар тўғрисида фикр юритдик. Агар фикрларимизни умумлаштирсак, Яқин Шарқ уч қитъа: Осиё, Африка, Европа туташган жойда жойлашган. Ҳозирги ҳалқаро савдо-сотиқ, коммуникация тизимлари учун қулай минтақа ҳам Шарқдир. Яқин Шарқ мамлакатлари дунё портларини бир-бирига туташтирувчи йўллар устидадир. Ҳозирда эса, халқаро савдонинг 80 фойизи денгиз шерикчилиги зиммасига тўғри келади.
Лекин минтақадаги мамлакатларни ички ва ўзаро этно-миллий ташқи зиддиятлари ҳанузгача муқобил тараққиёт учун имкон бермаганди. Араб-Исроил можаросидан ташқари бу ҳудудда ҳар 5-10 йилда уруш оловининг янгиланиб туриши тўла иқтисодий ва маънавий потенциал билан ривожланишга тўсқинлик қилмоқда.
Шунингдек, араб давлатлари ичида Ироқ ва Қувайт ҳам азалдан Ғарб давлатларини ўзига жалб қилиб келган мамлакатдир. 1899 йилда Италия Қувайтга бу мамлакат устидан ўзи учун чекланмаган назорат олиб бориш имкониятини берувчи шартномани зўрлик билан қабул қилдирган. 1914 йил ноябрда Қувайт “Британия протекторати остидаги мустақил князлик” деб эълон қилинди. Иқтисоднинг асоси-нефт қазиб олган мамлакат миллий даромадининг 80 фоизи, 1975-1976 молия йилида 10 млрд. доллардан зиёд нефт қазиб чиқариш бўйича (1976 йилда 108 млн.т). Қувайт ҳам дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллади. Нефтни қазиш, ташиш ва сотиш яқин вақтгача икки чет эл компанияси: Америка “Гольф ойл корпорейшн” ва инглиз “Бритиш петролиум” компаниялари қўлида тўпланган бўлиб, улар “Қувайт оил компаний”га бирлашган эди. Қувайт ҳукумати ана шу компания позициясига фаол хужум қилди. 1975 йил декабрда эса уни миллийлаштира олди. 1960 йилдан Қувайт миллий нефт компанияси ишламоқда, унга йилига 4,5 милллион. тонна нефт махсулотларини чиқариш қувватига эга бўлган нефт тозалаш заводи қарайди. Қийинчилик вақтида мамлакатга нефт заҳираларини сақлаш мақсадида нефт қазшини кўпайтирмасликка, уни йилига 105-110 млн. тонна даражада сақлашга қарор қилинди.2
Қувайт ҳукумати шунингдек, мамлакатга (асосан хусусий капитални жалб қилиш йўли билан нефт, химия, қурилиш, қайта ишлаш ва балиқ саноати яратилмоқда.
Бу давлатлар мана шу нефт маҳсулотидан келадиган даромаднинг ўзидан бир неча юз йилликларда яхши яшаш имкониятларига эгадир. Нефтнинг асосий қисми ғарб давлатлари ва АҚш га экспорт қилинади. Мана шу нефт маҳсулотининг кўплигидан ва шундан келган даромад асосида бу давлатлар ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олган. Шу жумладан Эрон, Ислом республиксидаги асосий бойлик нефт ялпи маҳсулотининг 20 фоизидан кўпроғини экспорт қийматининг 80 фоизини чет эл валюта тушумларининг 50 фоиздан кўпроғини беради. Яқин вақтгача нефт қазиш 1954 йилда Америка, Англия, Голландия, Франция компания ташкил қилган халқаро нефт консорциуми қўлида тўпланган эди. 1973 йил июлда нефтни қазиш, қайта ишлаш ва сотиш функциясининг Эрон миллий нефт компанияси (Эменеке) га бериш ҳақида қонун қабул қилди. Бу компания 1951 йилда тузилган эди. ЭМНК Абадонда Осиё энг йирик ҳисобланган нефтни қайта ишлаш заводига (қуввати йилига 25 миллион тоннна), шунингдек, Абадан меҳмахир вахарин оролида нефт омборларига эга. Шунингдек, аралаш компаниялар (Эрон ва чет эл капитали) ҳам нефт қазиш ишларини амалга оширади. 1975 йилда 267,8 миллион тонна неят қазиб олинди. Бу олдинги йилдагидан 12 фоиз кам бўлиб, халқаро нефт консорциумига бирга нефт компаниялари Эрон нефтини сотиб олиш ҳақидаги ўз мажбуриятларини бузганлиги бунга сабаб бўлди.
1976 йилда Эроннинг нефт сотишдан олган даромадлари 22 миллиард долларни ташкил қилди. Чет эл нефт монополияларига қарамлигини бўшаштириш мақсадида Эрон халқаро бозорларга нефт етказиб бериш учун ўз танкер флотини вужудга келтирди. 1990 йилнинг август ойида Ироқ ва Қувайт ўртасида нефт маҳсулоти сотиш мақсадида келишмовчилклар Ироқ давлатининг Қувайтга бостириб келишига олиб келади. Бу ишга Америка Қўша Штатлари арашди. Сабаби биз юқорида айтиб ўтганимиздек, Қувайт нефтининг аксарият қисми яъни 90 фоизини АҚШга сотар эди. АҚШ бошчилигидаги 28 мамлакатнинг ҳавфсизлик қўшинлари Ироққа ҳужум қилди. Ироқ форс кўрфазидаги танглик Ироқ томонидан бўлиши мумкинлигидан қатъий огоҳлантирди. Эрон ислом жумхуриятининг раҳбари Оятулло Хумайний Америка қуролли кучларини исломнинг асосий қадриятлари жойлашган Саудия Арабистонидан чиқиб кетишига мажбур қилиш мақсадида мусулмон мамлакатларини АҚШга қарши “Муқаддас уруш” бошлашга чақирди. Лекин диний низолар кучли бўлган муаммоларни ижобий ҳал этиб бўлмаслигини ҳаёт исботлади.
Ушбу фикрлар юзасидан қуйидаги хулосаларни қиламиз. Аввало, Афғонистон масаласига тўҳталиб ўтсак. ХХ асрнинг 80 йилларида стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган бу мамлакат Совет армия ва Ғарб ўртасидаги уруш саҳнасига айланиб қолганэди. Бу урушда Ғарб ислом фаолларини ўзининг танлаш қуролига айлантириб олган эди. 1989 йили Нажибулло режими тугатилгач, мамлакат фуқаролар уруши қаърига ғарқ бўлди. Эндиги уруш мусулмонлар ва коммунистлар ўртасидаги олдинги зиддиятлардан ҳам даҳшатлироқ эди. Нега бундай бўлди, деган савол туғилади. Бу борада энди вахобийлик деб номланган диний оқим намоёндалари саҳнага чиқди. 1980 йилдан илгари бу мамлакатда ваххобийлик оқими тарғиботи мавжуд бўлмаган, унинг аҳолиси тасаввуф тариқатига эргашучи суннийлар, 12 имомга эътиқод қилувчи шиалар (ғарбий қисми) ва тарқоқ исмоилийлардан иборат эди. Уруш бошлангач, Ғарбнинг қурол-яроқ ва молиявий ёрдам бериб кириб келиши учун асосий воситачи бўлган саудияликлар эндиликда қабила-қабила бўлиб яшамаётган афғонлардан кичик милиция гуруҳлари тузади ва уларни нисбатан прогрессив бўлган ваҳобийлик эътиқодига ўтишга кўндиради. Тез орада бошқа афғонлар ҳам тишидан-тирноғигача қуролланган ва хориждан кетган, кўпинча вахобий бўлган минг-минглаб кўнгилли араблар билан кучайтирилган мана шу гуруҳларга қўшила бошлайди. Айни пайтда Қизил армияга қарши жангларнинг асосий оғирлиги Аҳмадшох Маъсуд ва Бурхонддин Раббоний сингари тасаввуф тарқиатларига хайрихох бўлган анъанавий мусулмон ҳаракатлари вакиллари зиммасига тушган эди. Қобулдаги марказий ҳокимият қулаши билан Хикматёр қўшинлари илгариги муҳолифат гуруҳлари уни бош вазир қилиб тайниламагани учун норозилик белгиси сафатида шаҳарни ўққа тута бошлади. Аввалги замонларда Афғонистонда мавжуд бўлган анъанавий ислом мазхаблари ўртасидаги бундай зиддиятларни ҳал этиш механизми ишлаб чиқилган эди. Афғонистонни ўзи, анъанага кўра, мазҳаблар эмас, аксинча, қабилалар ўзаро баҳслашиб қолган мамлакат эди. Эндиликда эса ваҳобийлик бу мувозанатни бузиб юборди. Бу мувозанатни бузилиши эндиликда АҚШ бошчилигидаги европанинг озодлик кучларига ҳам катта ташвишлар туғдирмоқда.
Ваҳобийликнинг ватани бўлган Саудия Арабистонинг ўзидаги вазият ҳам эндиликда фош бўлиб қолмоқда. Саудия подшоларининг анъанавий стратегияси, исломчилар эътиборини мамлакатдаги коррупцияда чалғитиш учун, буларни чет мамлакатларда миссионерлик фаолиятини олиб боришга жалб этиш мақсадида суяк ирғитишдан иборат бўлиб келди. Бу иш бир неча усул билан амалга оширилди. Уларда энг асосийси хаж зиёратига келган мусулмонлар онгига ваҳобийлик ғояларини сингдиришга урунишдир. Хаж давомида улар махсус чодирлар ўрнатишади ва ваҳобий воизлар “Аллоҳнинг меҳмонлари” га нутқ сўзлашади.
Аммо 1990-1991 йиллардаги Кўрфаз урушидан сўнг, ҳукумат ўзи яратган ваҳобийлик ҳаракатининг босимига учрай бошлади. Ваҳобийлар эндиликда тиш-тирноғи билан қуролланган вахший махлуққа айланиб бўлган эди. Улар энди ўзларида Риёд шаҳрида портлашлар уюштирди. Натижада 4 нафар АҚШ ҳарбий маслаҳатчиси қурбон бўлди. 1996 йилда эса мамлакат шарқидаги Дахран шаҳрида жойлашган ҳарбий бзани юк машинасига ортилган бомба портлатиб юбориганда 19 нафар АҚШ ҳарбийлари ҳалок бўлишди. Подшолик фуқаролари бу ерда мавжуд АҚШ қўшинлари ўзларини Саддам Хусайннинг эхтимол тутилган хужумларидан ҳимоя қилишга мутлақо ишонмайди. Аммо подшо оиласини саудияликлар ҳаётини қадимий поклигига қайтармоқчи ва ўзлари нафратланаётган Салбчиларни муқаддас заминдан ҳайдаб чиқармоқси бўлган ваҳобийлар исёнидан ҳимоя қила олади, деб ҳисоблайди.
Умуман олганда, АҚШ 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг халқаро терроризмга қарши курашда ташкилотчилик йўлини дарҳол олди. Афғонистон, Ироқ ва бошқа шарқ ва Африка давлатларига нисбатан ташқи сиёсатини кучайтирди. Аммо бу ердаги вазият собиқ СССР ўз таъсирини ўтказиб келган даврдан мутлақо фарқ қилар эди.
Маъмуломотларга кўра, уруш бошланмасдан бурун (2001 йил охирлари) Буш маъмурияти Саддам Хусайнни қулатиш, янги ҳукумат тузиш учун кўпи билан 50-60 миллард доллар маблағ сарфланади1, дея хисоб-китоб қилган экан. Орадан 5 йил ўтгач, Пентагон урушга 600 миллиард доллар сарфлаганини тан олди.
АҚШнинг матбуот котиби Дна Перино ҳақиқатдан ҳам ҳарбий харажатлар мўлжалдагидан кўпайиб кетганлигини тан олар экан, эътиборни масаланинг бошқа жиҳатига қаратишга уринган: “Бу ҳисоб-китобларнинг бирортасида ҳам Ироқ урушида енгилган тақдиримизда қандай зарар кўришимиз эҳтимол ҳисобга олинмаган. Агар “Ал-Қоида” Ироқда мустаҳкам ўрнашиб олса, яна ватанимизга ҳужум қилади. Бундай хужумларнинг баҳоси эса бизга яхши маълум.2
Ироққа уруш бошланганига беў йил бўлганда АҚшнинг собиқ Президенти Жорж Буш Пентагондаги чиқишида қуйидаги сўзларни таъкидлайди: “Мамлакатда “бу урушни бошлашимиз керакмиди ва унда ғалаба қозонамизми?” –деган баҳслар кетаётгани ўз-ўзидан аён. Мен учун бу саволларни жавоби равшан: Саддам Хусайнни ҳокимиятдан четлаштириш ҳақидаги қарор тўғри эди, АҚШ бу урушда ютиб чиқа олади ва шундай бўлади ҳам”.3
2009 йилнинг бошига қадар Ироқда 4 минг Америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлди. Иқтисод соҳасида нобел мукофоти совриндори, Колумбия университети профессори Жозеф Стиглицнинг ҳисоб-китобига кўра, агар молиялаштириш суръати шу даражада давом этса 2017 йилга бориб, АҚШ нинг Ироққа сарфлаган маблағи 3 трилион долларга етиши мумкин.4
Хулоса қилиб айтганда ҳозирги АҚШ президенти Барак Обама сайловларда берган ва-дасини устидан чиқишга киришди. 2011 йил июл ойидан бошлаб Ироқдан АҚШ ҳарбийларини олиб чиқиб кетишга киришилди.
Бугун яна бир бор ҳақиқатни кўпчилик билиб қолди. Зўравон мамлакатлар бошқа давлатларга очиқдан-очиқ тажовуз этиш, уларнинг бойликларни тўғридан-тўғри экплутатция қилиш усули ўрнига ҳоят такомиллашган, нозик усуллар қуллаш йўлига ўтишган. Ўзларининг негадир дунё халқларига устозлик қилишга лойиқ санаб қолган бу давлатлар бошқа мамлакатлардп “инсон эркинликларига риоя қилинмаётгани”, “диний эркинликни таъминлаш борасида жиддий ташвиш уйғонаётгани”, у ерларда “нима қилиб бўлмасин, демократияни ўрганиш лозим”лигини даъво қилиб чиқадилар. Бироқ
“Кўпдан буён кузатилаётган ҳақиқат шундан иборатки, нима учундир эркинлик ва демократияни одатда нефть ва газга бой давлатлар, минтақаларга ёйишга, ривожлантиришга зўр берилади. Нима учун эркинлик ва демократияни айнан Яқин Шарқда, Каспий минтақасида, неъфтга бой мамлакатларда ривожлантиришга интилиш кучли? Нима учун?...
Ироқда уруш бошлаган айрим мамлакатлар бошқаларга ақл ўргатмасдан, у ерда ўзлари “демакратияни ривожлантириш”да қандай усуллардан фойдаланаётгани ҳақида такрор ва такрор йўллаб кўрсатиб бўларди ”.1
Аввало, табиий равишда туғилган бир неча савол билан оппонентларимизга мурожааат қилсак: нима сабабдан Афғонистон, Ироқ, Ливан ва бошқа мусулмон давлатларида тинч аҳоли устига бомба ташлаётганлар, бегуноҳдан-бегуноҳ юз минглаб одамлар ўлмига сабачи бўлаётганлар, худди бировни билмай туриб юборгандек, бир оғиз узр билан қутилиб кетяптилар? Нима учун холоскорлик юриши баҳонасида не-не миллатлар биродаркушлик уруши оловига ташланяпти? Асосий савол: шу вақтга қадар ўзаро тинч-тотувликда, бир-бирининг эътиқод эркинлигига аралашмаган ва ягона дин вакиллари сифатида ўзаро ҳурматни сақлаган суннийлар ва шиалар ўртасида шавқатсиз жанглар чиқишига кимлар сабабчи бўлаяпти? Нега яқин-яқингача иттифоқчи ҳисобланган мусулмон давлатлари бир-бирига қарши тинимсиз гиж-гижланяпти?
Бу ҳодисалар северин мамлакатлар ҳудудида ҳаракат қилинаётган хорижий давлатлар ҳарбий кучлари, экспертлари, маслаҳатчилари иштирокида, уларнинг айби билан юз бераётган экан, мазкур саволларга жавоб топадиган халқаро текшириш гуруҳларина айнан шу жойларда тузиш минтақали эмасмиди?
Афсуски, фақат биз эмас, бутун мусулмон дунёси, жаҳон афкор оммаси қайта-қайта ўрната қўяётган бу саволларга жавоб берадиган мард йуқ!
Афсуски, бутун ўрнига дунё ҳамжамияти бир-биридан аянчли, шармандали манзараларни кузатишга мажбур бўляпти.
Масалан, Афғонистонда қўлга олинган юзлаб асирлар (уларнинг аксарияти мусулмон динига эътиқод қилишади!)Кубадаги АҚШ ҳарбий базаси – Гуантанамога келтирилганидан ҳабарингиз бор.
Бу ерда асирларнинг яшаш шароитлари халқаро меъёрларга мутлоқо тўғри келмаслиги, улар ҳайвондан-да баттар шароитда ушлаб турилгани кўплар томонидан қайта-қайта айтилмоқда.2 Обрўли халқаро сиёсий ташкилотлар маҳбусларнинг доимий равишда қўл ва оёқ кишанларида сақланиши, уларнинг қулоқларига овоз ўтказмайдиган тиқинлар ва кўзларига ҳеч нарсани кўрсатмайдиган кўзойнаклари тақилишини таъкидлайдилар. Улар АҚШ маъмуриятини Женева конвенциясига риоя қилмасликда айблаб, қўлга олинганларга ҳарбий асир мақоми берилишини талаб қиляптилар.
2002 йил 25 июнда АҚШ сенати мажлисдаги нутқида сенатордемократ Ричард Дурбин федерал тергов бюросининг ҳисоботидан Гуантанамода асирларни камеранинг тош полига занжирлар билан кишанлаб қўйилганлиги, жазирама иссиқ шароитида маҳбусларни сувсиз ва овқатсиз сақлагани тўғрисидаги маълумотларни ўқиб беради. “Агар, - дейди сенатор,- мен бу қабиҳлиликлар ФБР томонидан асирларга нисбатан амалга оширилаётганлигини айтмасам, сизлар бу ишлар фашист нацистлари томонидан ё советларнинг ГУЛАГида ёхуд Пол Потнинг шавқатсиз турмаларида қилинган бўлса керак, деб ўйлардинглар”.1
Сенаторнинг баёнотига жавобан, Оқ уйнинг матбуот котиби Скотт Маклеллан шундай эътироз билдиради: “Бу баёнот танбеҳга муносиб. Дурбиннинг гаплари Америка ҳарбийларига нисбатан ҳурматсизликдир. Шу боис, жаноб Дурбин айтган гаплари учун узур сўраши керак”.
Унинг фикрича, демократик давлат ҳисобланмиш АҚШнинг ҳарбий томонидан амалга оширилган ишлари асло тоталитар режимларида қилинган ишлар билан солиштириб бўлмас экан.
Ричард Дурбиннинг сўнгги сўзи эса мана бундай бўлди: “Мен эмас, балки Женева конвенциясини оёқости қилинганлиги ва қийноқ усулларига изн бергани учун Жорж Буш маъмурияти америка халқидан кечирим сўраши керак...”
2005 йил йил 9 май куни “Newsweek” журнали номаълум манбага таяниб, Гуантанамо базасида Қуръони каримнинг ҳожатхоналарга қўйилгани ва Америка ҳарбийлари маҳбусларга руҳий босим ўтказиш мақсадида уни унитазга ташлаганини ёзди. Бу хабар дунё оммасига маълум бўлиб, кўпгина мусулмон мамлакатларида – Афғанистон, Покистон, Индонезия, Малайзия, Фаластинда қаршилик намоишларини келтириб чиқарди. Натижада турли тўқнашувлар оқибатида АҚШ ҳарбийларидан 16 киши ўлиб, 100 дан ортиғи жароҳат олди. Орадан олти кун ўтгач, журнал ўз хабарига раддия эълон қилишга мажбур бўлди. Оқ уйнинг матбуот котиби Скотт Маклеллан бу мақола АҚШнинг жахон олдидаги имижига катта зарар етказганини таъкидлаб, уни гўё бўхтон хабар эканини айтди. Бироқ мақола муаллифи Майкл Изикофф ўз навбатида бу раддияга нисбатан норозилик изҳор қилди. Хўш, у қандай асасларга таяниб Оқ уй билан олишди?
Биринчидан, ўша “номаълум манба” аслида АҚШнинг юқори рутбали давлат хизматчиси эди.
Иккинчидан, Ғарб ҳарбийлари томонидан мусулмонларнинг диний туйғуларини таҳқирлаш янгилик эмас. Гуантанамо, Абу-Грейб (бу масалага хали батафсилроқ тўхталамиз)...2
Учинчидан, Гуантанамо турмасидан озод этилган маҳбус Хорун Рашид уч йил аввал Қуръонни ҳарбийлар унитазига улоқтирганини тасдиқлаб, орадан шунча вақт ўтса ҳам айрим маҳбуслар бу ҳаракатларга норозилик ифодаси сифатида терговчилар билан мулоқот қилишдан бош тортаётганини айтган.
Тўртинчидан, 2005 йилнинг 3 июнь куни (қорлар ёғиб, излар босилгач!) Пентагон илк бор Гуантанамода ҳарбийлар томонидан Қуръонни таҳқирлаганлигини расман тан олди. Қамоқхона бошлиғи, бригада генерали Жей Худ Қуръондан “нотўғри фойдаланганликнинг” 5 ҳолати аниқланганини эътироф этди. Жумладан, ҳарбийлар маҳбуслардан бирига тегишли бўлган Қуръонни атайин тепгаликлари, унга турли фаҳш сўзларни ёзганлари, уларнинг сўзлари билан айтганда, “айрим ҳолларда Қуръонга америкалик ҳарбийларнинг сийдиги сачраганлиги”ни эътироф этди... (Yahoo News маълумоти).1
Қуръонни таҳқирлаш билан боғлиқ можаро ҳали тугамасиданоқ, мусулмонларни хўрлашлар ҳақидаги янги маълумотлар пайдо бўлди. Масалан, америкалик ҳарбий афғон ўсмирини ўласа қилиб калтаклагани учун хизматини... Ироқда давом эттирадиган бўлди. New York Times томонидан тўпланган 2000 саҳифалик (!) ҳисоботига кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар шунчалик кўпки, уларни маъмурият ҳаспўшлагандек, “хусусий ҳол” деб бўлмайди...
2001 йил 11 сентябрь воқеалари баҳонасида бошланган янги замон “салб юриши” муносабати билан АҚШнинг 100 нафар машҳур санъат ва адабиёт арбоблари, зиёлилари 2002 йилда ўз ватандошларига очиқ хат билан мурожааат қилиб, шундай ёзгандилар:
“Ҳукумат ҳеч қандай чекловларсиз уруш эълон қилиб, зўравонликнинг янги услубларини меъёрга айлантириб олганда америкаликлар мутлақо қаршилик кўрсатмадилар, деган таъна эшитмаслик учун Сизларга мурожаат қилмоқдамиз. Биз саволлар бериш ҳуқуқи, танқид қилиш ҳуқуқи ва қарши бўлиш ҳуқуқининг ҳимоя қилинишига ишонамиз. Биз 11 сентябрь воқеаларни даҳшат билан кузатдик. Лекин мотам тугамасидноқ бизнинг раҳбарлар қасос олиш руҳиятини авж олдириб юбордилар. Хукумат 11 сентябрга ҳеч бир алоқаси йўқ мамлакат – Ироққа қарши урушга тайёрланяпти.
Биз бутун дунёга мурожаат қиляпмиз. Инсоният ўз тарихида кўп маротаба одамларнинг нимагадир ишониб кутиши натижасида қаршилик курсатишда кечикиб қолган... Биз бутун дунёдаги хамфикрларимизни сафимизга қўшилишга ундаймиз”.2
Гуманизм ҳимоячиси бўлган бу зиёлиларни қалб чинқириғини аэродромлардан учраган минглаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар шовқини осонгина босиб кетди...
Энди Ироқ асирлари – яна мусулмонлар билан уларнинг ўз ватанида – Абу Грейб қамоқхонасида “томошалар” бошланди. Мана уларнинг бир лавҳаси:
“Ҳарбий полициянинг маҳбуслар билан муомаласида мен дуч келагн онгли суиистеъмолчиликлар қуйидагилардан иборат:
а) маҳбусларни турли тарзда калтаклаш: тепиш, юзга уруш, яланғоч товонга зарба бериш;
б) қип-ялонғоч қилинган маҳбуслар эркаклар ва аёлларни суратга ва видеотасвирга тушуриш;
с) маҳбусларни жинсий алоқа кўринишидаги шаклга мажбурий тушуриб хўрлаш;
д) маҳбусларни қип-ялонғоч бўлиб ечинишга мажбур қилиб, шу ҳолда бир неча кун давомида юрдириш;
е) эркак маҳбусларни аёлларнинг ички кийимини кийиб юришга мажбурлаш;
ф) ... (бу жинсий қийноқ усулини ёзишга юз чидамайди);
г) яланғоч эркак маҳбусларни бир-бирининг устига мингаштириб, устидан ҳатлаш;
х) яланғоч қилинган маҳбуснинг қўл ва оёғи, жинсий аъзосини биргаликда сим билан боғлаб ток юбориш;
и) қўриқчи томонидан аёл маҳбусларни зўрланиши;
ж) қўриқчи итларнинг тумшуғидаги ҳимоя воситасини олиб ташлаб, маҳбусларга қарши гиж-гижлаб, итни бўшатиб юбориш;
к) кимёвий ҳарбий фонарларни синдириб унинг ичидаги суюқ фосфорни маҳбус юзига сепиш;
л) эркак маҳбусларни бесоқолбозлик қилиш билан қўрқитиш;.
м) маҳбусларнинг жинсий аъзоларига пол ювгич (швабра) сопини ва фонарларни тиқиш...”1
(Антонио Тагуба, Ироқдаги маҳбусларнинг аризалари бўйича суриштирув олиб борган АҚШ армияси генерал-майори. “Fox News. 12.05.2004.”)
Модомики, гап инсон ҳуқуқлари, жумладан, мусулмонлар эркинлдиги устида борар экан, яна бир масалага диққатингизни жалб этишни истардик. Эътибор берсангиз, АҚШда, гарчи барча фуқароларнинг қонун олдида тенг эканини тўғрисида кўп гапирилса-да, масалан, бошқа дин вакилларидан фарқ қиларор, жиноят қилаган одамнинг мусулмон экани ҳар сафар аълоҳида таъкидланади.
Ёки бу давлатда миллионлаб мусулмонлар истиқомат қилишига қарамай, Сенатга мусулмон одамнинг сайланиб қолиши саратонда қор ёққандек фавқулотдда ҳодиса сифатида эълон қилиниши қандай изохлаш керак?
Бизнингча, мана шундай муаммоларни ўзида акс эттирадиган рўйхатлар тузиш бугун кўпроқ долзарбдир.
XX аср охирига бориб, дунёдаги икки қутблик вазият парчалангач, АҚШ “жаҳондаги биринчи, ягона ва охирги” (З.Бжезинский ибораси) гегемон давлат ролига даъво қила бошлади. Бу давлат дунёни турли минтақаларида жойлашган мустақил мамлакатларнинг ички ишларига (улар АҚШ манфаатларига мутлоқо дахл қилмаса-да) аралашишга ўзини ҳақли санай бошлади. Борган сари унинг “миллий манфаатлари” чегараси кенгайиб, ҳозирги дунёнинг барча қитъалари дабдурустдан шу ҳудуд ичига кириб қолмоқда. Европагами, Осиёгами, Африкагами қўшин йўлланар экан, унга вазифа қилиб бу ерларда “Америка миллий манфаатларини ҳимоя қилиш” топшириляпти. Бу борада ҳозирда жуда урф бўлган янги бир усул қўлланиляпти. У ҳам бўлса, у ёки бу мамлакатга “демократия қадриятларини олиб бориш, ўрнатиш ва унга амал қилишни назоратга олиш”. Жаҳон ҳамжамиятининг жамиятига тегаётган нарса – демократия деганлари нуқул танклар, ҳарбий кемалар устида, самолётлар, энг охирги русумлаги (синовдан ўтказилиши лозим бўлган!) даҳшатли ракеталар қанотида ташилмоқда. Бир сўз билан айтганда, урушларни “инсон ҳуқуқлари учун курашнинг” ягона воситасига айлантириш иштиёқи тобора кучайиб боряпти. Бу шундай урушларки, улар “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлатлар” истаган пайтида, дунёнинг исталагн нуқтасида, хохлаган кўламда амалаг оширилади. Уларни, ҳеч бўлмаса, инсоният кўзи учун қонунлаштириб қўйиш мақсадида БМТнинг Уставига “озгина таҳрир” киритиш ҳам таклиф қилиняпти.1
Уларнинг назарида, қабул қилинганига 60 йил бўлган бу ҳужжатни ҳозирги воқеаликка мослаб таҳрир қилиш керак. Бояги урушларни қонунийлаштириб олиш учун бу ҳужжатга гўё “арзимаган ўзгартишлар” киритилади. Масалан, халқаро ҳуқуқ асослари: мутақил давлатларга қарши куч ва тахдид ишлатмаслик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, чегаралари дахлсизлигини бузмаслик ва северенитетини ҳурмат қилиш сингари принципларни “бироз” ўзгартириш. Бу билан айнан давлатлар суверенитетига кучли зарба берилади: уларни ўзлари хохлаганидек яшаш ва давлатини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Яъни агар сизнинг сиёсий тизимингиз демократиянинг ғарбона бичимларига мос келмаса, унда ўзингиздан ўпкаланг.
Шу тариқа “коллектив хавфсизлик” тушунчалари емирилади, улар ўрнини ихтиёрий мазмунда талқин этиш мумкин бўлган тушунчалар билан алмаштиришга замин яратилади.
У ёғини суриштирсангиз, айрим давлатлар БМТ ҳужжатларига ўзгаришу таҳрирлар киритилишини кутиб ўтиришни ҳам ўзларига эп кўришмади. Ҳали у, ҳали бу мамлакат ҳудудига демократия байроғи остида, унинг номи билан бостириб кирилди. Бу юртларнинг шундоқ ҳам мураккаб ижтимоий-иқтисодий шароитда яшаётган халқларни чексиз-чегарасиз қонунбузарликлар остида қолди. “Ҳуқуқ ҳимоячилари” қаерда қадам қўйган бўлсалар, ўша ерларда энди охири кўринмайдиган биродаркушлик урушлари, динлараро, мазхаблараро ўта хафли, захаси юз йилларгача битмайдиган зиддиятлар олови ёқилади. Масалан, ушбу мақола ёзилаётган пайтда олинган аниқ маълумотни кўрсак, биргина Ироқда фақатгина октябрь ойининг ўзида 1 минг 289 нафар тинч аҳоли вакиллари – ҳеч қандай айби йўқ инсонлар ҳаётдан бевақт кўз юмди!
Урушлар олови ичида қолган мамлакатларнинг, улар қайси қитъада жойлашганидан қатъи назар, иқтисодий, маданий, маънавий такомил суръатлари ўнлаб йиллар орқага суриб ташланди. Такомил қайда, аксинча, масалан, Европанинг қадим маданиятини ўзида мужассам этган собиқ Югославия ҳудудидаги минглаб маданий иншоотлар ер билан яксон қилинди.
Ҳўш, демократия, инсон ҳуқуқлари бу урушлар бошлангунига қадар кўпроқ бузулармиди ёки улар туфайли топталяптими?
Ҳўш бу кўргуликларнинг барчаси усун ким жавоб беради? Устма-уст юз береётган қонунбузарликларни текшириш учун қачон халқаро комиссиялар тузилади? Бундай комиссияларни ёки “инсон эркинлигини таъминлаш борасида жиддий ташвиш уйғотаётган давлатлар” рўйхатини тузиш шу кўргуликларнинг бошида турганлар қўлга топширилиши қанчалар адолатли бўлади? Бу боради, афсуски, юқорида таъкидлаганидек, инсоният кўнглида дард бору дармон йўқ...
2005 йилнинг 10 октябрь куни АҚШлик машҳур сиёсатшуносолим, жаҳон сиёсий шахмат тахтасидаги ўйинларнинг мохир гроссмейстри Збигнев Бжезинский “Los Angeles Times” катта шов-шувга сабаб бўлган мақола эълон қилди. Бу мақола “Америка ҳалокатга учрамоқда” деб номланади. “Бундан 60 йилча муқаддам Арнольд Тойнби (инглиз тарихчиси), - деб ёзади З. Бжезинский, - ўзининг “Тарихни тадқиқ қилиш” китобида” ҳар қандай империянинг юзтубан қулашига, охир-оқибат, ўша империяни бошқарган одамларнинг “жонига қасд қилиш” билан баробар ҳаракатлари сабаб бўлади. Таассуфки Жорд Буш фаолиятига, Америка келажагига ва АҚШ раҳбариятини 11 сентябрь воқеаларидан кейинги тутган йўлига, тарихий нуқтаи назардан ёндошсак, қанчалик шавқатсиз хукмдек туюлмасин, юқоридагидек баҳони беришдан бошқа иложимиз йўқ.1
З. Бжезинский АҚШнинг Ироқдаги ҳаракатларини “Буш томонидан сафсатавий иддаолар билан бошлаган уруш” сифатида баҳолаб, фикрларини қуйидагича давом эттиради: “Нима сабабдан бошлагани ҳануз ноъмалум бўлган, мамлакат юқори мартабали раҳбарларининг тор гуруҳи томонидан қўллаб-қуватланган ҳамда ёлғон даъволар ва сўз ўйини шаклида тарғиб қилинган бу уруш, инсоний йўқотишлар ва моддий харажатлар нуқтаи назаридан, кутилганидан ҳам қимматга тушмоқда Шу уруш туфайли Америка бутун дунёда танқидга учраяпти.”
Олимларнинг фикрича, АҚШ маъмурияти терроризмнинг туб сиёсий илдизларини эътиборга олмай, “террорчиларни ҳаракатга ундаётган асосий нарса уларнинг эркинликдан нафратланишлари ҳамда бутун Ғарб цивилизациясига қарши эканликлари” дея америкаликларни ишонтиришга урунмоқда. Бу эса ўзини ўзи алдашдан бошқа нарса эмас...1
Бундай сиёсий ўйинлар АҚШнинг жаҳондаги нуфузи тобора тушиб боришга сабаб бўляпти. Шундай манзара, ниҳоят, ошкор бўлмоқдаки, йиллар давомида сиёсий қатағонлар, қийноқлар ва инсон ҳуқуқларининг бузулишига қарши гапираётган давлатнинг ўзи бугун кўп жойларда инсоннинг қадр-қимматини поймол қиладиган усулларини кенг қўллаяпти. Гуантанамо ва Абу-Грейбдаги ҳуқуқбузарликларнибу ҳодисалардан аччиқланган маъмурият эмас, балки холис оммавий ахборот воситалари фош этдилар.2 Натижада, айрим бевосита айбдор деб топилганларгина жазога мустаҳиқ бўлдилар. Аммо, “босим остида сўроқ” қилишга (яъни қийноқ!) руҳсат берган Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавсизлик кенгашининг раҳбариятидан бирор киши, истеъфо ёки жиноий жавобгарликни қўятуринг, хатто кўпчилик олдида жавоб ҳам бермади...
Ўзбекистон билан БМТ ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ўзаро фаол сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш ҳисобланади. Мамлакатимиз ўз сўзи ва мавқеига эга аъзо сифатида БМТ олдига ўта муҳим ва долзарб масалаларни қўйиб келмоқда Президент Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг йирик тўрт анжуманида (1993 йил 28 сентябрь, 1995 йил 24 октябрь, 2000 йил 8 сентябрь, 2010 йил 20 сентябрь) нутқ сўзлаб, аввало Афғонистонда, бутун Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, минтақада ядро қуролидан холи худуд ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.
2010 йил 20-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтган БМТнинг Мингйиллик ривожданиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисда давлатимиз раҳбари дунёнинг турли минтақаларида ҳамон давом этаётган можаролар ва қарама-қаршиликлар, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, қашшоқлик ва очлик, оналар ва болалар ўлими каби ўткир муаммолар инсониятнинг тараққиёт йўлида тўсиқ бўлаётганини алоҳида таъкидлади.



Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish