Ёғочнинг физикавий хоссалари,хусусиятлари,ишлатиладиган елимлар ва бўЁҚлар


Ёғочлар билан ишлаганда ишлатиладиган елимлар ва бўёқлар турлари



Download 60,32 Kb.
bet3/11
Sana21.02.2022
Hajmi60,32 Kb.
#45156
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-курс иши

Ёғочлар билан ишлаганда ишлатиладиган елимлар ва бўёқлар турлари

Ё ғ о ч н и елимлаб ёгтиштириш учун ишлатиладиган барча елимлар ҳайвонот елими, ўсимлик ва смолали елимларга ажратилади (смолали елим синтетик смоладан ясалади). Дурадгорлик корхоналарида ҳайвонот елимлари (мездра, суяк ва казеин) ва смоладан ҳилинган елимлар энг кўп ишлатилади. Булардан ташҳари аралаш елимлар, масалан, казеинцемент елими ҳам ишлатилади; бу елим порошок ҳолидаги казеин елими, лортландцемент ва сув аралашмасидан иборат. Усимлик елимлари кўпинча фанер ишлаб чикариш корхоналарида ишлатилади. Елимлар суюқ эритмалар ҳолида, смолали елимлар эса қуруқ парда (плёнка)лар кўринишида ишлатилади. Елимнинг таркибий ҳисмлари асосий кисм, эритгичлар ва ёрдамчи моддаларга ажратилади. Елимнинг асосий ҳисми деганда, эритгичлар ёки ёрдамчи материаллар билан таъсир этилганда елим ҳосил бўладиган модда тушунилади. Масалан, казеинли елимларнинг асосий қисми казеиндан, меэдра елимн ва суяк елимининг асосий қисми зса глютиндан иборат. Эритгичлар асосий елим моддасини эритиб, осон оқадиган суюқликка айлантириш учун хизмат қилади. Эритгичларнинг ўзи ёпиштирмайди, уларда бундай хусусият йўқ, елим қотганда улар буғланади. Елим таркибидаги ёрдамчи моддалар асосий елим моддасининг хоссасига қараб, ҳар хил вазифани бажаради. Улар елим ҳосил қилувчилар, тўлдирувчилар, пластификаторлар, каталиэаторлар, қотирувчилар, антисептиклар деган хилларга ажратилади. 206 www.ziyouz.com kutubxonasi Елим ҳосил қилувчи моддалар асосий елимловчи материални эритмага айлантиради, чунки бу материал шу моддасиз эримайди. ^ Тўлдирувчилар асосий елим материалининг сарфини камайтириш ёки елим эритмасининг қуюқлигини ўзгартириш мақсадида қўшиладн. Тўлдирувчилар сифатида бўр, ёғоч уни ва бошқа материаллар ишлатилади. Улар асосий елим моддасининг ёпнштириш хусусиятини пасайтирмаслиги лозим. Пластификаторлар елим қатламининг эластиклигини таъминлайди; елим эластик бўлса, ёпиштирилган деталлар орасидаги елим қатлами дарз. кетмайди. Елим қатлами замбуруғлар, микроблар ва турли ҳашаротлар таъсирига чидамли бўлиши учун елимга антисептиклар қўшилади. Катализатор ва қотирувчи моддалар смолали елимларга қўшилади. Химиявий реакцияларнм тезлаштирувчи ёки секинлаштирувчи моддалар катализатор деб аталади. Уювчи натрий, аммиак, кўпинча, катализаторлар бўлиб ҳизмат килади. Қотирувчилар — синтетик смолаларнинп эримайдиган каттиқ ҳолатга ўтишига ёрдам берувчи химикатлар ҳисобланади. Елимларнинг асосий хоссалари: буюмларни ёпиштириш хусусияти, замбуруғлар таъсирига, сувга чидамлилиги, маҳкам ушлаши (қотиши), узоққа чидаши; елим қатламининг тешилиши унинг камчилиги ҳисобланади. Елимнинг ёпнштирувчанлиги елимланган чокнинг механик мустаҳкамлиги билан ифодаланади.
Дурадгорлнк усулида ясалган буюмларни тнниқ пардозлаш вақтида кўпинча ёғочнинг ранги ўзгартирилади. Еғочнипг табинй рангини қорайтирмасдан ва қопламасдан, яьнн текстураснни бекитмасдан ўзгартириш бўяш деб аталади. Бу мақсадда тнниқ локлар ишлатилади. Сувда, спиртда, мойда ва бошқа кўпгина суюқликларда, шунингдек смола ва елим эритмаларида осонгина эрийдиган бўёвчи моддалар бўёқлар деб аталади. Буюм сиртинииг бўялнб, ранги ўзгаришига сабаб — бўялаётган материалнннг сиртига анча-мунча чуқурликда бўёқ эритмаси сингншидир. Егочни бўяган вақтда буёқ моддаси унннг рангини керагнча ўзгартирнши билан бирга, табиий текстурасинн (нақшларинн) аниқ кўриниб турадигаи қилади. Табиий (ўсимликларга ёки ҳанвонларга хос) ва синтетик бўёвчи моддалар (бўёқлар) бўлади. Табинй бўёвчи моддалар ёруғликка жуда чидамлнлигн билан ажралиб туради. Улар зарур миқдордагина тайёрланади. Кўпннча қорамтир рангдаги ёғоч қипиғи ва қириндиларннннг, кўк ёнгоқ пўстининг, пиёз пўсти, зирк дарахти, тол, олма дарахти ва ҳоказолар пўстлоқларининг қайнатмаси ишлатнлади. Буларнинг ҳаммаси одатда иш жойида тайёрланади. Синтетик бўёқлар «органик» бўёқ деб аталади. Улар тўғридан-тўғрн бўяндиган, асосий ва кислотали бўёқларга ажратнладн. 232 4 www.ziyouz.com kutubxonasi Тўғридан-тўғри бўяйдиган бўёқлар бевосита ёғоч толалари целлюлозани бўяйди. Улар сувли эритмалар кўринишида ишлатнлади. Бундай суюқликлар билан бўялган юза анча хира чнқади. Асосий бўёқлар спиртда ва сувда эрийди. Ошловчи моддалари кўп бўлган ёғочлар ёки дастлаб хромик эригмаси билан ишланган ёғсчлар ана шундай бўёқлар билан бўялади. Улар билан бўялган юза тоза ва тиниқ рангли бўлади; лекин бу бўёқ сругликка унча чидамли эмас, шу сабабли дурадгоолик корхоналарида буғдай бўёқларнинг жигар ранглиларигина ншлатилади. Кпслотали бўёқлчр ёғочнн оч ва тоза рангга бўяйди. Уларга ёруглик органик бўёқларга қараганда камроқ таъсир этади. Кислотали бўёқлар сувда эрийдн, сирка кислотасн аралаштирнлган сувда янада яхшнроқ эрийди. Саноатимкз органик бўёқларни порошоклар ҳолнда чиқаради; ншлатилган жойида эса I литр сувга I— 5 г ҳисобидан порошок қўшиб эритмалар тайёрланадн; сувга қанча порошок қўшишп кераклиги олинадиган бўёқнинг зарур рангига боғлиқ. Бўёқнннг пакотида, коробкасида унннг ранги ва сифатн кўрсатилган бўлади. Масалан, «жигар ранг асосий бўёқ, чидамли, ж» деб ёзилган бўлади, бу ёзув бўёқнипг асосий бўёқли группасидэн эканлигини. ранги сарнк тусли жигар ранг, ёругликка чидамли эканлигини билдиради. Баъзан пакетнинг устидаги иккинчн сўздан кеннн бўёқнинг ннмага ишлатилиши: «мўйна учун», «жун учун», «ёғоч учун» деб ёзиладн. Тусининг ўткчрлиги ҳам ҳарф бплан кўрсатилади, лекин ҳарф олдига 2,3 ва ҳоказо рақамлар (рангнннг ўткирлигига боғлнқ) масалан, 2 ж 3 к ёзнлади. Хурушлар (протравалар) ҳам бўёқлар жумласидандир. Сувда осон эрнйдиган химикатлар (туэлар, кислоталар, ошловчи моддалар) протрава деб аталади; улар ёғочга ёки бир-бнрига таъсир этиб, ёғоч толаларида уларни бўяйдиган ёки муайян тус берадиган рангли тузлар ҳосил қилади. Бу хилда бўяш (хурушлаш) ёруғликка чидамлилиги билан ажралиб туради Бу химикатлардан энг кўп қўлланиладиганн калип перманганат, темир купороси, хромпикдир. Гумин бўеқлар турли тусдаги жигар ранг бўёқларнинг алоҳида группасини ташкил этади, ишлаб чиқаришда уларни ёнғоқ тезоби (морилка) деб атандилар. Улар торфли тупроқдан ва қўнғир кўмирдан олинади, дурадгорлик корхона.парида кенг қўлланилади. Органик бўёқлар ншлаб чиқарншга қоғоз пакстларда (оз миқдорда солинган бўладн) ёки темир коробкаларда келтирнлади. Гумин бўёқлар қуруқ биноларда қоғоз пакетларда ва халталарда сақланади. Йшлатиладиган жоинда бу бўёқлардап эритмалар тайёрланади.

Download 60,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish