салохнятидан
самарали фоқдаланиш ва ташқи
манбаларни жалб этиш йўли билан мутаносиб қамда
оқилона ривожлантиришдан иборатдир.
Ушбулардан келиб чиқиб, минтакавий дастурларни
ишлаб чиқишда қўйидаги вазифаларни бажаришга ало-
ҳида зътибор қаратиш лозим бўлади;
- минтақадаги ижтимоий-иқгисодий аҳволни умумии ба-
ҳолаш ва иқгисодий ривожланишнинг асосий тенденцияла-
ри, иқгисодий ўсиш муаммолари ва резервларини аниқлаш;
- минтақанинг маҳаллий минерал хом ашё, ер-сув ва
меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг миқцор ва сифат
даражаларини таҳлил қилиш;
- минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш, истиқболли
тармоқлар ва минтақанинг ихтисослашиш соҳаси, иқги-
содиётнинг базавий тармоқпари ривожланишининг усту-
вор йўналишларини аниқлаш;
- махаллий қишлоқ хўжалиги ва минерал хом ашё-
лардан самарали фойдаланишга асосланган, янги экспортга
йўналпфилган ишлаб чиқаришларни шакллантиришнинг
аниқ йўлларини белгилаш, жаҳон даражасидаги тайёр
маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кам чиқиндили ва
чиқиндисиз технологиялар билан жиҳозланган янги кор-
хоналарни вужудга келтириш;
- минтақада кулай, жозибадор инвестицион муҳитни
яратиш, хорижий инвесторлар, маҳаллий корхоналар,
тадбиркорлар, аҳоли маблағлари ва ресурсларини кенг-
роқ жалб этит;
- аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва меҳнат ресурсла-
рининг оқилона бандлигини таъминлашнинг механизмини
ишлаб чиқиш;
- хўжалик субъектлари ўртасида рақрбат шароити ва
тўлақонли бозор инфратузилмасини вужудга келтириш;
- минтақани озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа оммавий
истеъмап моллари билан ўзини-ўзи таъминпашини ошириш;
- қишлоқ аҳоли пунктларини ижтимогпг-иқгисодий ри-
2 7 6
www.ziyouz.com kutubxonasi
вожлантиришни жадалланггириш учун қулай шароитлар-
ни шакллантириш. Бунинг учун минтақага маҳаллий со-
лиқлар бўйича имтиёзлар бериш мақсадга мувофиқдир,
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ризож-
ланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлан-
тириш орқали унинг ҳудуд ялпи ички маҳсулотидаги улу-
шини ошириш;
- минтақанинг ташқи иқтисодий фаолиятини кенгай-
тириш, экспорт ва импорт таркибини оқилоналаштириш,
ҳудуддаги хорижий инвестицияли корхоналар фаолия-
тини янада яхшилаш ва янги қушма корхоналарни таш-
кил этиш.
Минтақани ижгимоий-иқгисодий ривожлантириш дас-
турини ишлаб чиқиш учун, авваламбор, ҳудуддаги иж-
тимоий-иқтисодий вазиятни умумий баҳолаш мақсадга
мувофикдир.
Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилади:
1. Ўтган даврдаги минтақанинг иқтисодий-ижтимоий
ривожланиши тавсифи берилади. Бунда мит'ақанинг са-
ноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий салоҳиятини баҳо-
лашга алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлади.
2. Минтақаиинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш
даражаси ҳамда аҳволи тўтрисидаги таҳлилга асосланиб,
унинг ривожланишидаги ижобий ва салбий тенденция-
лар, иқтисодий ривожланиш резервлари ва фойдаланил-
магаи имкониятлари аниқланади. Шунингдек, келгусида
ҳал этилиши лозим бўлган муҳим иқгисодий ва ижтимо-
ий муаммолар аниқланади.
3. Амалга оширилаётган иқгисодий ва ижтимоий ис-
лоҳотларнинг натижалари, кўп укладли иқтисодиётнинг
вужудга келиши ҳамда ривожланиши, шунингдек, мин-
тақавий бозор инфратузилмаси аҳволи баҳоланади.
4. Минтақадаги тармоқлар ва йирик саноат корхона-
ларининг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил қилинади,
уларнинг иш натижалари ёки орқада қолишининг сабаб-
лари ҳамда омиллари аниқпанади.
5. Саноат ривожланиши ишлаб чиқариш қувватлари-
2 7 7
www.ziyouz.com kutubxonasi
дан фойдаланиши даражаси белгиланади, ишлаб чиқа-
риш қувватларини экспортга йўналтирилган ва импорт
ўрнишг босадиган мақсулотлар ишлаб чиқаришга қайта
ихтисослаштириш ва кенгайтириш учун қўшимча заҳи-
ралар, ресурслар аниқланади. Минтақа имкониятларини
ҳисобга олган холда устувор аҳамиятли тармоқпар ва
ишлаб чиқаришлар аниқланади.
6.
Минтақа аҳолисини ўзида ишлаб чиқарилган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланганлиги, улар-
ни ҳудуддан чиқариш ва киритиш баланси, агроресурс
салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлиги, шунингдек,
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги, чорва молла-
ри маҳсулдорлигининг ўсиши (пасайиши) омиллари ва
сабаблари баҳоланади.
Минтақанинг та биий-иқтисодий салоҳиятини баҳолаш
қўйидагиларни ўз ичига олади:
1. Минтақанинг меҳнат, ер-сув ва минерал хом ашё
ресурслари билан таъминланганлиги миқдорий ва сифат
баҳоси берилади.
2. Минтақадаги демографик вазият, аҳолининг иш би-
лан бандлиги кейинги ўн йиллик давр бўйича баҳоланади
Ишсизлик даражаси, шу жумладан, унинг яширин
шакллари баҳоланиб, аҳоли ва меҳнат ресурслари сони
прогноэ қилинади.
3. Фойдали қазилма бойликлари эаҳиралари. улар-
нинг ўзлаштирилган аҳволи таҳлил қилинади Минтақа
минерал хом ашё базаси имкониятлари қўшимча молия-
вий ресурсларни жалб этишни ҳисобга олган ҳолда баҳо-
ланади. Шунингдек, қазиб чиқарувчи корхоналарнинг фой-
дали қазилма бойликлари билан таъминлангани, улар-
нинг конларни ўзлаштириш харажатлари ўрганилади.
4. Минтақанинг ер-сув ресурслари билан таъминлан-
ганлиги, уларнинг аҳволи, ерларнинг мелиоратив аҳво-
ли, ер бонитетлари ўрганилиб, мелиоратив жиҳатдан ях-
шилаш истиқболлари ишлаб чиқилади.
5. Минтақанинг ишлаб чиқариш, транспорт ва алоқа
инфратузилмасм салоҳияти ўрганилади. Аҳолининг иж-
278
www.ziyouz.com kutubxonasi
тимоий инфратузилма объектлари ва хизматлари билан
таъминланганлик даражаси баҳоланади.
6.
Минтақада ишлаб чиқарувчи кучлар, янги корхона-
ларни жойлаштириш учун истиқболли туман, шаҳар,
йирик аҳоли яшаш пунктлари танланади.
Минтақани ривожлантириш дастурларини амалга оши-
риш йўналишлари белгиланади. Ривожлантириш дастур-
ларини амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйи-
дагилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Дастурда минтақани иқтисодий ва ижтимоий истиқболда
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва кўрсаткич-
лари баён қилинади. Бунда асосий эътибор янги ишчи ўрин-
лари, табиий, молиявий, меҳнат ресурслари, ишлаб чи-
қариш салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилади.
Бу йўналишлар қуйидагиларни ифодалаши лоэим:
1. Минтақанинг истиқболдаги эҳтиёжлари ва ҳудуд-
лараро айрибошлаш имкониятларини кенгайтириш асо-
сида иқтисодий мақбул тармоқ ва ишлаб чиқаришлар
аниқпанади. Истиқболда тармоқларни ривожлантиришнинг
иқтисодий кўрсаткичлари, тармоқ таркибининг ўзгари-
ши, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи
маҳсулотлар ҳажми прогноз қилинади. Бунда амалдаги
корхоналарни техник, технологик ва ташкилий жиҳат-
дан янгилаш муаммоларига алоҳида эътибор қаратилади.
Бунинг учун ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш янада
чуқурлаштирилади, нисбатан кичик корхоналар ривож-
лантирилади. Бу корхоналарда маҳаллий минерал хом ашё
ва қишлоқ хўжалик ресурсларидан фойдаланиш.
2. Худудда янги корхоналарни қуриш, фаолият юри-
таётган корхоналарни реконструкция қилиш, ихтисосли-
гини ўзгартириш зарурлиги асосланади; йирик объект-
ларга қушимча маблағлар жалб қилиш ҳисоб-китобла-
рини амалга ошириш.
3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш-
нинг ўсиш суръатлари, экин майдонлари таркибининг
ўзгариши, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқа-
ришнинг натурал ҳажми прогноз қилинади. Шунингдек,
2 7 9
www.ziyouz.com kutubxonasi
қишлок хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги, чорва молла-
ри маҳсулдорлигини ошириш йўллари ва манбалари бел-
гилаш Янги технологияларни жории этиш.
4. Митақада хом ашё, қишлоқ хўжалиги маҳсулотла-
рини кайта ишлайдиган тугалланган ши<лдаги ишлаб чи-
қариш тармоқлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
сақпаш ва сотиш шахобчаларини вужудга келтир?Ш1, хо-
рижий инвестицияли қўшма корхоналарни вужудга кел-
тириш орқали янги аамонавий технплогиялар, хўжалик
юритиш шакллари ва бошқариш усулларини жорий этиш.
5. Мшлаб чиқарувчи кучларш
1
жойлаштириш ва таби-
ий ресурслардан фойдаланиш учун қулай шароит яра-
тиш максадида транспорт тизими ва коммуникациялари-
ни ривожлантириш истиқболларини асослаш.
6. Мулкдорлар синфини вужудга келтириш бўйича
вазифаларни ҳал этиш мақсадида кичик бизнес ва хусу-
сий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқти-
содиётдаги улушини кўпайтириш, бозор инфратуэилма-
сини ривожлантириш.
7. Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш кўла-
ми ва параметрларини белгилаш. Бунда ташқи савдо тар-
кибий тузилишгши такомиллаштириш, маҳаллий хом ашё
ресурсларини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвестиция-
ли корхоналарни ривожлантиришга алоҳнда эътибор
қаратилиши мақсадга мувофиқдир.
8. Дастурда табиий ташқи муҳит, табиатни муҳофаза
қилиш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чикариш тад-
бирлари, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака-
сини ошириш чора-тадбирла ри ҳам ўа ифодасини топади.
Ҳар бир минтақавий дастурда уни амалга ошириш
механиэми кўзда тутилиши керак Бу механизмда дастурни
молиявий, иқтисодий ресурслар билан таъминланиши
муҳим ўрин тутади.
Дастурни ишлаб чиқишда ҳар бир тадбир ва тармоқ
бўйича турли ресурсларга бўлган талаб, эҳтиёж ҳисоб-
китоб қилинади Шундан сўнг дастур бўйича унинг ре-
сурслар билан таъминланиш манбалари аниқланади. Дас-
2 8 0
www.ziyouz.com kutubxonasi
турларда ресурслар баланслаштирилади. Мақсад ва ре-
сурслар ўртасидаги мувофиқлик таъминлаиади.
Дастурларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш-
тиришда, авваламбор, маҳаллий ресурслар ва имкони-
ятлар ҳисобга олинади.
Жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа-
руви органлари маҳаллий бюджет, тадбиркорлар ва кор-
хоналар ўз маблағлари, фермер ва деҳқон хўжаликла-
ри, аҳоли маблағларини жалб қилинадиган хорижий ин-
весторлар, ҳудуддан ташқаридаги ташкилот, корхоналар
маблағлари ҳамда банк кредитларини минтақавий дастурни
амалга оширишга жалб қилиш лозим бўлади.
Шутшгдек, минтақавий дастурларни амалга опшриш-
да республика бюджети ва бюджетдан ташқари жамғар-
малар, Ўзбекистон Республикаси тараққиёт ва тикланиш
жамғармаси маблағлари ҳам жалб этилиши мумкин.
Дастурларни ишлаб чиқишда ундан кутилаётган на-
тижалар кандай бўлиши олдиндан белгиланиши лозим.
Дастурларни амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий
натижалари сифатида ҳудудий ялпи ички маҳсулот, са-
ноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш-
нмнг ўсиш суръатлари, умумий ҳажми аҳоли жон боши-
га ишлаб чиқариш суръатлари олинади Шунингдек, аҳоли
турмуш даражаси ва унинг иш билан бандлиги, аҳоли
жон бошига даромадларининг ўсиши, минтақа аҳолиси-
нинг газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви, уй-жой
билан таъминланишининг яхшиланиши, минтақанинг
ўаиго
1
-ўзи озиқ-овқат, бошқа истеъмол товарлари билан
таъминланишининг яхшиланиши кўрсаткичлари дастур-
ларнинг бажарилиши натижалари ҳисобланади.
Дастурлар бажарилишини ташкилий жиҳатдан таъ-
минлаш муҳим аҳамият касб этади. Дастурларни амалга
оширишда бутун масъулият жойлардаги маҳаллий ҳоки-
мият ва бошқарув органлари зиммасига юклатилади Мақ-
садли минтақавий дастурни экспорт баҳолаш, умумий
назорат қилишни Вазирхпар Маҳкамасининг тегишли бош-
қарма ва бўлинмалари амалга оширади.
281
www.ziyouz.com kutubxonasi
Бунда республика ҳукумати ва жойлардаги маҳаллий
ҳокимият органларининг мақсадли минтақавий дастурларни
ишлаб чиқиш, амалга оширишдаги ваколатлари ҳамда
ваэифалари аниқ белгиланиши лозим бўлади.
Минтақавий дастурларнинг самарадорлигини ошириш
учун қуйидагиларни бажариш мақсадга мувофиқдир:
- етарли даражада ривожланмаган, умумреспублика
даражасидан орқада қолаётган минтақаларни ривожлан-
тириш дастурларини ишлаб чиқишнинг ягона методика-
сини тасдиқлаш;
- республика шахдр ва қишлоқ туманларидаги иқгисодий
ҳамда ижтимоий аҳволни мониторинг қилиш. уларни ривож-
ланиш даражаларига кўра типологиясини ишлаб чиқиш;
- минтақавий дастурлар, орқада қплган туман ва ша-
ҳарларни қўллаб-қувватлаш дастурларининг лойиҳала-
рини экспертизадан утказшдни ташкил этиш.
Жойларда ммнтақаларни ривожлантириш дастурла-
рини самарали бошқариш мақсадида вилоят, шаҳар, ту-
ман ҳокимликлари зиммасига қуйидаги вазифаларни юк-
лаш мақсадга мзгапфиқ бўлади:
- минтақавий ривожлантириш концепциясини ишлаб
чиқиш, ҳудудий дастурни тузиш бўйича таклифлар бериш;
- дастур асосида қўллаб-қувватлашга муҳтпж, муам-
моли шаҳар, туман, аҳоли пунктларини ажратиш ва бел-
гилаш;
- улар асосида маҳаллий дастурларни шакллантириш
ва амалга ошириш минтақавий дастурларини республи-
канинг ҳудудий сиёсати устуворликлари ва тамойилла-
рига мувофиқлаштириш;
- маҳаллий дастурлар лойиҳаларини экспертизадан
ўтказиш ва улар асосида ягона минтақавий дастурларни
шакллантириш ҳамда уларни кўриб чиқиш, тасдиқлаш
учун минтақавий ривожлантириш бўйича Республика ко-
миссиясига тақцим этиш;
- маҳаллий дастурларни амалга оширишга раҳбарлик
қилиш ва бажарилишини назорат қилкш, даетур бўйича жо-
рий ахборотлар хдмда хисобоггларни мунгазам бериб бориш.
2 8 2
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |