13.2. Минтақа иктисодий хавфсизлиги
Миллий хавфсизлик жамиятнинг барча бўғин ва дара-
жаларидаги хавфсизликни ифодалаганидек, иктисодий
хавфсизлик мамлакат ҳамда унинг минтақалари иқтисо-
дий хавфсизлигини ҳам ўз ичига олади.
Минтақавий хавфсизлик мамлакат вилоятлари (туман-
лари) манфаатларининг ички ва ташқи таҳдидлардан
ҳимояланганлигини ифодалайди. Минтақавий хавфсизлик
ўа ичига табиий-техноген, озиқ-овқат, умумиқтисодий,
ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий (шахсий ва мулкий) хавф-
сизликларни олади (13.2.1-чизма).
2 6 2
www.ziyouz.com kutubxonasi
13.2.1 -чизм а
М интакавий
х а в ф с и з л и к
таркиби3
Минтақа иқтисодий хавфсиэлиги минтакэнинг ижтимп-
ий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожланиши, иқтисо-
диёт билан минтақанинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви
муассасалари ўртасидаги мувозанатли ҳплат бўлиб, бу ҳолат
минтақада миллий манфаатларнинг ҳимояланганлиги ҳамда
сиёсатнинг ижтимоий йўналтирилганлигини ифодалайди.
Минтақавий хавфсизлик минтақа (ҳудуд)да шахс, жамият
ва давлат, минтақа иқтисодихт манфаатларининг ички ва
ташқи таҳдидлардан қднчалик даражада ҳимояланганлиги-
ни, минтақанинг ижтимоий-иқгисодий жиҳатдан ривожла-
ншни барқарорлигининг таъминланганлигини ифодалайди.
Бу борада таъкидлаш жоизки, мамлакатда мавжуд нохуш
ҳолатлар, турли инқирозли ҳолатлар минтақа хавфсизли-
гига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Минтақа хавфсизлигини
таъминлашда минтақа (ҳудуд)да мавжуд бўлган нохуш, танг-
лик ҳолатларни ўз вақгида аниқлаш лозим бўлади. Минта-
кэдаги нохуш танглик ҳолати деганда уни яхшилаш учун
марказий ҳукумат органлари томонидан минтақа иқгисоди-
ётига аралашув ва уни тартибга солишнинг фавкулодца усул-
ларини қўллашни такрзо этувчи ҳолат тушунилади.
Минтақалардаги ижтимоий-иқгисодий ҳолатни кузатиб
бориш ҳараёнида Давлат статистика қўмитаси олти гуруҳ-
даги индикатив к$фсаткичлардан фойдаланади: ижтимоий 3
3 Қаранг: Об
1
Цая теория наципнальной безопасности Учебник/ Под
оЙ
1
Ц ред. А.А.Прохожева - Иэд 2 доп -М.: Иад-во. РАГС, 20ПЯ. -С 227.
263
www.ziyouz.com kutubxonasi
ва
икгисодий
индикаторлар;
қишлоқ
хўжалиги индикатор-
лари;
инврстиция
ва
молиявий индикаторлар; институхдю-
нал ўзгаришлар натижаларини ифодаловчи индикаторлар.
Минтақа (худуд)даги иқтисодий хавфсизликни аник-
лашда қуйидаги ижтимоий-иқтисодшх индикаторлардан
фойдаланилади:
- ахоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот;
- яшаш минимуми;
- иш ҳақи,
- иш ҳақи бўйича муддати ўтган қарздорлик;
- ишсизлик даражаси;
- ишсизлар сонининг бўш иш ўринларига нисбати;
- аҳолининг саводхонлик даражаси;
- аҳоли даромадлари бўйича табақаланиши ва бошқалар.
Ушбу индикаторлар оркали мамлакат минтақалари
(ҳудудлари) ижтимоий-иқгисодий ривожланишидаги фарқ-
лар аниқланади ва гуруҳланади. Шу асосда минтака (ҳудуд)-
лар ривожланган, ўрггача ривожланган ва ривожланишдан
орқада қолган минтақалар гуруҳига ажратилади.
Минтақа иқгисодий хавфсизлиги унинг ижтимоий-икги-
содий ривожланиш даражаси, мамлакат рмвожланишининг
ўртача даражасидан фарқланиши даражасига боғликдир.
Минтақа иқтисодий хавфсизлиги объектларига қуйи-
дагилар киради:
- минтақа аҳолисининг иш билан бандлиги;
- аҳоли турмуш даражаси;
- меҳнат мотивацияеи;
- аҳолининг мамлакатда амалга оширилаётган исло-
ҳотларга муносабати;
- ички минтақавий бозор;
- аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъмин-
ланганлиги;
- минтақа ишлаб чиқарувчиларининг рақрбатбардошлиги;
- минтақанинг экологик ҳолати;
- минтақа саноат ишлаб чиқаришининг таркиби ва бош-
қалар4 *
*
Вегканов Г.С. Экономическая беаопасность Учебник СПБ Питер
2007. Глава 8
2 6 4
www.ziyouz.com kutubxonasi
Минтақа хавфсизлигига таҳдидлар куйидаш гуруҳларга
ажратилади:
- ижтимоий-сиёсий тахдидлар. Уларга ишеизлик да-
ражаси ва динамикаси; меҳнат мотивациясининг кучсиз-
ланиши; ижтимоий боқимандаликнинг кўпайиши туфай-
ли иш билан бандлар меҳнат юкламасининг ўсиши; мин-
тақа аҳолиси турмуш даражаси ва динамикаси; аҳоли
даромадларининг табақаланиши, озиқ-овқатлар билан
таъминланганлиги (ва ҳ.к) киради;
- тизимли бошқариш характеридаш тахдидлар. Улар
таркибига ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши, иқгисо-
дии ўсиш суръатларининг пасайиши, ишлаб чиқариш қув-
ватлари - бандлигининг паст даражадалига, айрим ишлаб
чиқаришларнинг ёпилиши, тўхтатилмши, илмий-техника-
вий потенциалнинг пасайиши, минтақа маҳсулоти ракобат-
бардошлигининг пасайшпи, илмий-тадқиқот, тажриба кон-
структорлик ишларининг тўхтатшшши, мшггақа молиявий
барқарорлигининг буэилиши каби кўрсаткичлар киради;
- ташқи иқгасодий таҳдидлар. Улар таркибига зкспортга
товар чикзрувчи тармоқларда ишлэб чикариш ҳажмларининг
қисқариши, ташқи бозор ҳажми, ташқи савдо айланмаеи
ҳажмининг қисқариши ва пасайиши, экспорт таркибида илм-
талаб, юкори технологик, истеъмолга тайёр маҳсулотлар
улушининг камайиши, экспорт таркибцда хом ашё товарлари
улушининг катталиги, минтақавий бозорлар инвестициявий
жоэибадорлигининг пасайииш, озиқ-овкдт мустақиллигининг
йўкртилиши ва озиқ-овқат импортига боғлиқликнинг ўсииш,
минтақа ички бозорида четдан келтириладиган импорт маҳсу-
лотлар улушининг ўсишм кабилар киради’.
Минтақавий ривожланишга таъсир кўрсатувчи таҳ-
дид ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича мантақа- 4
4 Безопасность экономического прос гранства хозяйствукпцего субъекта
/ Петренко И.Н. -М.: Анкил, 2005 Глава 2,4; Внешнеэкономическэя
деятельность региона содержакие и проблеми развигия: Сборник
статей. -Ростов-на-Дону: РИО Ростовского филиала РТА, 2005. —С. 28-
53; В неш неэкономический комплекс региона: сод ерж ан и е и
особенности формиропания: Сб. научних трудов. —Ростов-на/Д: РИО
Ростонского филиала РТА. 2(107; -С 14-43.
265
www.ziyouz.com kutubxonasi
лар ўртасидаги табақаланишнинг кучайиши, айрим мин-
тақа ривожланишидаги туррунлик ва танглик ҳолатининг
юзага келиши ҳисобланади.
Минтақа иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг
асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- хавфсизлик ва ҳимоя объектлари;
- хавф-хатар ва таҳдид субъектлари;
- хавф-хатар ва таҳдидлар юзага келиши ҳамда тар-
қалишига хос хусусиятлар;
- юзага келиш мумкин бўлган зарарлар;
- хавфсизликни таъминловчи тизимларнинг мақсади,
вазифалари ва амал қилиш механизмлари.
Минтақа иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда мин-
тақа ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи омил-
ларни аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу омиллар
қуйидагилардан иборат:
- мамлакат ягана халқ хўжалиги комллексининг бузи-
лиши, барҳам тоггиши. Бунинг натижасида тармоқпараро
ва минтақалараро алоқалар узилади, ишлаб чиқариш
ҳажмлари қисқаради ҳамда асосий фондларнинг жисмо-
ний ва маънавий эскириши жадаллашади;
- мамлакат агросаноат комплексидаги узилишларнинг
юзага келиши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажм-
ларининг камайиши, давлат томонидан тармоқни молия-
вий жиҳатдан кўллаб-қувватлашнинг қисқариши минтақа
ривожланишига салбий таъсир кўрсатади;
- минтақада зарар кўриб ишлайдиган корхоналар со-
нининг кўпайиши, маҳсулот сотиш бозоридан маҳрум
бўлиш, жаҳон ва мамлакат бозорларида ҳудудий маҳсу-
лотлар рақобатбардошлигининг пасайиши, асосий ишлаб
чиқариш фондлари эскиришшшнг кучайиши минтақа иқги-
содий ривпжланишига салбий таъсир кўрсатувчи омил-
лар ҳисобланади;
- аҳоли турмуш даражасида минтақавий табақаланиш-
нинг кучайиши, ижтимоий инфратузилма объектларининг
эскириши ва ишдан чиқиши, тугилишнинг қисқариши, она-
лар ва болалар ўлимининг кўпайиши, кутилаётган умр узоқ-
2 6 6
www.ziyouz.com kutubxonasi
лигининг кисқаришм каби омиллар минтака юктимоий-гасги-
содий ривожланиши даражасининг пасайишига, унинг хавф-
сиалигига тахдидларнинг кучайишига олиб келади.
Ҳозирги даврда минтакалар ижтимоий-иқтиспдий ри-
вожланишидаги табақаланишнинг кучайииш, ундаги фарқ-
ларнинг катталашиб бориши минтақалар рақрбатбардош-
лигининг пасайиши, хавф-хатарларнинг кучайишига,
минтақа икгисодий хавфсизлигини таъминлашда жиддий
муаммолар туғдиради.
Минтака хавфсиалиги даражаси унинг рақобатбардош-
лиги даражасига боғлиқдир. Минтақа иқтисодиётининг
рақобатбардошлигини баҳолашда эса куйидаги кўрсаткич-
лар гуруҳидан фойдаланилади:
1) аҳоли Т
5
фмуш даражаси;
2) меҳнатга лаёқатли аҳолииинг иш билан бандлиги;
3) демографик ҳолат;
4) ишлаб чиқариш салоҳияти;
5) илмий-техникавий салоҳият;
6) бюджет-молия соҳаси;
7) инвестициявий муҳит;
8) экологик ҳолат;
9)
ҳуқук
тартибот.
Ушбу гуруҳлар кўрсаткичлари асосида минтақавий ри-
вожланиш тўғрисидаги маълумотлар мамлакат ривожла-
нишининг ўртача кўрсаткичлари билан таккосланади. Бу-
нинг оқибатида минтақа хавфсизлигини ифодаловчи мезон-
лар тизими аниқланади. Шунингдек, минтақаларнинг мам-
лакат иктисодий риважланишининг ўртача кўрсаткичлари-
га нисбатан қай даражада фарқланиши ҳам аниқланади.
Минтақа хавфсизлигини баҳолашда куйидаги кўрсаткич-
лар умуммамлакат кўрсаткичлари билан тақкосланади:
- ҳудудим ялпи маҳсулот ҳажми ва унинг мамлакат
ялпи ички маҳсулотидаги улуши;
- ялпи ҳудудий маҳсулотнинг аҳоли жон бошига тўғри
келадиган ҳажми;
- саноат ишлаб чиқаришида ишлаб берувчи саноат ва
машинасоэликнинг улуши:
2 6 7
www.ziyouz.com kutubxonasi
- ички истеъмол ҳажмида импорт улуши;
- экспортнинг минтақавий ишлаб чиқаришдаги улуши;
- умумий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмида янги тур-
даги маҳсулотлар ишлаб чиқдришнинг ҳиссаси;
- ялпи ҳудудий маҳсулотга нисбатан инвестициялар
ҳажми, яъни ҳиссаси;
- инфляция даражаси;
- ишсизлик кўрсаткичлари;
- замонавий технологияларнинг минтақавий иқтисоди-
ётга жорий қилиниши;
- илмий тадқиқот ишларига қилинган ҳаражатларнинг
ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмқдаги улуши.
Ушбу курсаткичлар орқали минтақа иқгисодий хавф-
сиэлиги ва рақобатбардошлиги ҳолати, даражаси ҳамда
унга таҳдидлар аниқланади. Ушбу таҳлиллар асосида
минтақа иқгисодий хавфсизлигини таъминлаш концепция-
си ва уни амалга ошириш дастурлари ишлаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |