Ўэбекистон Республикаси п резиденти қузуридаги д авлат ва ж ам ият қурилиш и академияси Ў эбекистон Республикаси Ваэирлар м ахкамаси



Download 13,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/96
Sana15.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#554357
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   96
Bog'liq
Davlatning iqtisodiy xavfsizligi (H.Abulqosimov)

Асосий таянч тушунчнлар
Озиқ-овқат, очлик ва тўйиб овқатланмасликка барҳам бе- 
риш, озиқ-овқат хавфсизлити, давлатнинг озиқ-овқат хавфсиэ- 
лигини таъминлаш сиёсати, озиқ-овқат билан ўзини ўзи таъ- 
минлаш коэффициенти, қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини 
ўзгартириш, озиқ-овқат саноати
Т акрорлат учун саволлар
1. Озиқ-овқат хавфсизлигининг моҳияти ва ахдмияти кандай?
2. Очлик, тўйиб овқдтланмаслик инсониятга қандай таъсир 
кўрсатади?
3. Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги сиёсати- 
нинг моҳияти нима?
4 Озиқ-овқдт маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлаш ко- 
эффициенти нима учун ҳисобланади ва у қандай аҳамиятга эга?
5. Ўзбекигтонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 
қандай тадбирлар амалта оширилди?
6. Ўзбекистонда қишлоқ ҳўжалиги экинларинияг таркибини 
ўзгартириш нималарга қаратилтан?
7. Озиқ-овқат хавфсиэлигини таъминлашда давлат бошқарув 
органлари қандай вазифаларни бажаради?
8. Истиқболда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 
қандай ишларни амалга ошириш керак?
193
www.ziyouz.com kutubxonasi


10-БОБ. ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК ВА УНИ
ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
10.1. Экология муаммолари ва экологик
хавфсизликка тақдидлар
Экологая - тирик оргакиамларнинг ўэаро ва уларнинг 
яшаш муҳити билан бўладиган муносабати ҳақидаги фан 
деб тан олинади. Ушбу таъриф унинг грекча атамасидан 
келиб чиқкан бўлиб, грекчада “о1ко5"- уй, яшаш жойи, 
яшаш мухити, “1о§оз" - таълимот деган маънони англата- 
ди. Уни биринчи бўлиб фанга немис табиатшунос олими 
Эрнғст Геккель ўаининг 1866 йилда чоп этилган “Организм- 
ларнинг умумий морфологияси" деган китоби орқали олиб 
кирган. Кнтобда: “Экология - табиатни иқтисодий жихат- 
дан тадқиқ қилиш орқалн ҳамма тирик организмларнинг, 
органик ва ноорганик муҳит унсурлари билан бирга, унинг 
таъсир доирасида турган антагонистик ва ноантагонистик 
алоқадорлиқцаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ўртасидаги 
муносабатларни очиб бериши”, - деб таъкидланган.
Фан ва таълим ривожлангани сари экология нафақат 
мустақил фан соҳаси, балки фанлар тиэимига айланиб, 
ҳозирги кунда мутахассисларнинг ҳисобларига кўра, эко- 
логшс соҳасига оид бОга яқин фан мавжуд.
Шунингдек, экологик билимлар қадимги Юнонистон, 
Рим, Шарқ ҳамда Марказий Осиё мамлакатларида ҳам 
ривож топган. Жумладан, Гиппократ, Аристотель каби 
юнон файласуфлари асарларида экология ҳақида қўплаб
194
www.ziyouz.com kutubxonasi


маълумотлар келтирилгаи Экология фанининг тарихи та- 
биий фанларнинг тараққиёт босқичлари билан узвий боғ- 
лиқдир. Кддимта юнон олими Афлотун (Аристотель, зра- 
мизгача бўлган 384-322 йиллар) дунёнинг пайдо бўлиши 
ҳақида фикр юритиб, табиатдаги барча мавжудот бир- 
бири билан боғликдир, деган. Афлотуннинг шогирди Теоф- 
раст Эрезийкий (эрамиздан олдинги 378-280 йиллар) ўсим- 
ликлар дунёсини ўрганиб, уларнинг турли шароитда ҳар 
хил шаклда (дарахтсимон, бутасимон ва ўтсимон) бўлиш- 
ларини қайд қилиб, уларнинг инсон ҳаётидаги ролини ало- 
ҳида таъкидлаган. Гиппократ (эрамизгача 460-370 йиллар) 
инсон саломатлигига сув, ҳаво ва у яшаб турган муҳит 
ниҳоятда катта таъсир кўрсатиншни алоҳида қайд этган.
Экологиянинг кейинги тараққиёти Европада XVIII асрга 
тўғри келади Бу даврда КЛинней ва Ж.Бюффонлар қим- 
матли экологик кузатишлар олиб боришган.
Жумладан, Карл Линнейнинг (1707-1778 йиллар) “Та- 
биат системаси” (1735), “Ботаника фалсафаси”, (1751) ва 
“Ўсимлик турлари” (1753) каби илмий асарла{Ьида ўсим- 
ликлар ва ҳайвонларнинг сунъий системасига;< оид мавзу- 
лар ёритилган. У табиатда уч нарса: минераДлар, ўсим- 
ликлар ва ҳайвонот дунёсининг ўзаро боғлиқлигини таъ- 
кидлаб ўтган Француз табиатшунос олими Ж Бюффон эса 
бир турнинг иккинчи турга айланиши^а ташқи муҳит, 
иқлим ҳарорати, овқатланиш сифати ва бошқа омиллар 
сабабчи бўлишини исботлаб берган. 
!
Кейинчалик, Марказий Осиё ва Ўзбекистонда ҳам эко- 
логия фанини ривожлантириш соҳасйга бир қанча олим- 
лар ўз ҳиссаларийк қўшиб, муайян йўналишларни шакл- 
лантирганлар. 

«
Эътиборли томони шуйдакй, 1930 йилларда экология 
йўналишларш а асосланган Марказий Осиё мактаби ҳозир- 
ги М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий давлат уни- 
верситети қошида шаклланган. Мактаб ўлканинг биоло- 
гик жамоалари, уларнинг таркибий қисмларини ўрганиш 
билан бирга, эколог мутахассислар тайерлашда, эколо- 
гия фанининг ривожланишида ҳам муҳим туртки бўлган.
195
www.ziyouz.com kutubxonasi


Демак, экология фанининг мақсади — ҳозирги ва кела- 
жак авлодлар учун экологик хавфсиз муҳитни яратиш ва 
таъминлашдан иборатдир. Экологик хавфсиз муҳит - орга- 
низмларнииг барқарор ҳолатда кўпайиши, ўсиши ва ри- 
вожланиши учун тоза, соғлом ва қулай табиий мухит
Бугунги кунда экология фани соф биологик фанлар 
тизимидан чиқиб, унинг мазмун доираси янада кенгайиб 
бормоқца. Атроф-муҳитга замонавий фан ва техника та- 
раққиётининг таъсири натижасида “экология” тушунчаси 
кенгайиб, “инсон экологияси” деган тушунча пайдо бўлди1.
Табиий ва минерал хом ашё бойликларидан ваҳший- 
ларча, экстенсив усулда, жуда кагта харажатлар ва ис- 
рофгарчиликлар билан фойдаланиш ҳамда инсоннинг та- 
биат имкониятлари ва унинг ривожланиш конуниятлари- 
ни ҳисобга олмай, жадал юритилган хўжалик фаолияти 
ер юзида тупроқ нураши, ўрмонлардан маҳрум бўлиш, 
балиқларнинг. ҳайвонларнинг ҳаддан ташқари кўп овла- 
ниши, тузли ёмғирлар, атмосфера ифлосланиши, озон 
қатлами бузилишига олиб келди.
Урбанизация жараёнларининг жадал суръатлар би- 
лан содир бўлаётганлиги оқибатида шаҳарларнинг иф- 
лосланиши кучайди. Таркибида олтингугурт қўшоксиди 
ва азот окснди бўлган тузли ёмғирлар ёғиши кўпайди.
Дунёда тўхтовсиз давом этаётган қуролланиш пойга- 
си, атом, турли хил кимёвий ва оммавий қирғин қурол- 
ларини ипхпаб чиқариш, сақлаш ва синаш, бир қанча мам- 
лакатларда содир бўлиб турган қуролли низолар, фуқа- 
ролар урушлари, куролли можаро ва урушлар инсони- 
ят яшайдиган муҳит учун катта хавф тутдирмоқда.
Дунё ахолиси сонининг ўсиб бориши оқибатида одамлар 
учун озик-овқат ва ноозик-овкат истеъмол моллари ишлаб
1 Қаранг: Холмўминов Экология ва экология хукуки фанларини 
ўқитишни такомиллаш тириш м а с а л а л а р и // М ам лакатимизда 
демократик ислохотларни янада чукурлаштириш ва фуқаролик 
жамиятини ривожлантириш концепцияси - “Еш олимлар илмий 
тадкикотларини ю ксалтириш асоеи” мавзусидаги Республика 
назарий, илмий-амалий конференцияси (м аърузалар тўплами)
—Т.: Акайеш
1
уа, 2011. 15-6ет.
196
www.ziyouz.com kutubxonasi


чиқаришнинг жадал ривожланиши, ўрмонларнинг қисқариб 
кетиши, чўл-саҳроларнинг бостириб келиши, тупроқнинг 
бузилиши, атмосферанинг юқорида жойлашган озон тўси- 
ғининг камайиб кетиши, ер ҳавоси ўртача ҳароратининг 
ошмб бориши каби нохуш ҳолатларнинг юзага келиши ку- 
чайиб бпрмоқца. Экологик муҳитнинг ёмонлашуви билан боғ- 
лиқ турли-туман касалликлар сони янада ўсиб бормоқда,
Экологик муаммоларнинг кучайиши, атроф-муҳитнинг 
ифлосланиши, ишлаб чиқариш чиқиндиларининг кўпайи- 
ши, атмосферага ифлослантирувчи модцаларни чиқариш- 
нинг жадал ўсиши, ер ва сув ресурслари камайиши, улар 
сифатининг, унумдорлигининг пасайиши экологик хавф- 
сизлик муаммссини келтириб чиқарди. Ўзбекистон Респуб- 
ликаси Президенти И.А.Каримов: “Экологик хавфсизлик 
муаммоси аллақачонлар миллий ва минтакдвий доирадан 
чиқиб, бутун инсониятнинг >гмумий муаммосига айланган. 
Табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муно- 
сабатда бўлади. Бу қрнуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас 
экологик фалокатларга олиб келади”2, - деб таъкидлаган.
Ўзбекистон Республикасидаги экологик вазият унинг 
географик жойлашуви ҳамда иқлим шароитига боғлиқ- 
дир. Ўзбекистон Амударё ва Сирдарё дарёларинмнг ора- 
лиғида, Евроосиё қитъасининг маркаэий қисмида, ярим 
шарнинг субтропик ҳудудида жойлашган. Унинг майдони 
448,9 минг кв.км бўлиб, ҳудудининг ғарбдан шарққача 
бўлган узунлиги 1400 километрни, шимолдан жанубгача 
эса 925 километрни ташкил қилади. Давлат чегаралари- 
нинг умумий узунлиги - 6621 километр.
Ўзбекистон табиий-геаграфик шароитлари бўйича тоғ, 
текислик ва саҳро рельефи ўзига хос уйғунлаштан энг қулай 
минтақалардан биридир. Мамлакат ҳудудининг 64 фоизини 
саҳрп майдонлари ташкил этади. Кумлик саҳролар, шарқ 
ва жануби-шарқца қир-адирлар ҳамда тоғ ёнбағирларига 
айланади Республика тоғларининг энг юқори чўққиси - Ҳисор
8 Каримпв И.А. Ўэбекистон ХХТ аср бўсағасида хавфсиэликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари -Т.: Ўэбекистон,
1997. 112-113-бетлар
197
www.ziyouz.com kutubxonasi


чўққисининг баландлиги денгиз сатққцан 4643 метр бўлиб, 
энг қуйи нуқгаси — Мингбулоқ пастлиги — денгиз сатқидан 
12 метр пастдир. Тоғлар минтақанинг знг йирик экотизими 
бўлиб, табиий-экологик мувозанат ва табиий муҳитнинг бар- 
қарорлигини сақпаб крлиш учун мухим аҳамият касб этади. 
Улар ер, иқлим, сув, биологик, энергетик, минералогик ва 
ландшафт хилма-хиллигининг муҳим манбаи ҳисобланади 
Фойдали казилмаларнинг асосий конлари (нефть ва гаэдан 
ташқари) тоғларда жойлашган. Тоғлар ўртасида Фарғона 
водийси, Тошкент-Мирзачўл, Сангзор-Нурота текисликла- 
ри, Амударёнинг альювиал текисликлари жойлашган
Ўабекистоннинг ва бутун Марказий Осиёнинг энг йирик 
дарёлари - Амударе (1415 км) ва Сирдарёдир (2122 км).
Мамлакатнинг иқлими - субтропик, кескин минтақа- 
вий бўлиб, унга қурғоқчилик, иссиқлик ва ёруғликнинг 
мўл бўлиши, кундузги ва тунги, қишки ва ёэги ҳарорат- 
ларнинг кескин амплитудаси хосдир. Республикада энг 
соЕуқ 
январь ойида шимолда ҳарорат ўртача -10" С дара- 
жа, жанубда +2,-3° С бўлганда, Термиз шаҳри атрофида 
ҳарорат ўртача +18"Сни ташкил этади.
Ўзбекистон учта асосий иқшш эоналари - чўллар ва 
қуруқ даштлар, тоғ ёнбағирлари ва тоғларга бўлинади. 
Чўл ва қуруқ дашт ҳудудларининг деярли барчаси, шу 
жумладан, Қизилқум саҳроси, Устюрт платоси, Карши 
ва Далварзин чўллари денгиэ сатҳидан 400 метр баланд- 
ликда ва ундан пастда ётади.
Собиқ шўро ҳокимияти даврида табиат қонунларига 
аид равишда республикамиэ иқлим шароитлари ҳисобга 
олинмай, иқтисоднинг бир томонлама, хом ашё, оралиқ 
маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги, халқ 
хўжалигида пахта яккаҳокимлиги, сув ва ўрмон ресурс- 
ларидан хўжасизларча фойдаланиш чўл майдонларшшнг 
кенгайиши, тупроқ қатламининг шўрланиши, эколошя- 
нинг бузклишига олиб келди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 
“Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, 
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” ки-
198
www.ziyouz.com kutubxonasi


тобида 1997 йилдаёқ республикамизда вужудга келган 
экологик вазиятни тавсифлаб берган^. Бу вазият Юртбо- 
шимиз баён қилганидек, қуйидагилардан иборат:
Биринчидан: ернинг чекланганлиги ва унинг сифат тарки- 
би пастлиги билан боғлиқ хавф тўхтовсиз ортиб бормовда. 
Бу хавф ерларнинг одамлар муносабати туфагши, илгари 
нурашга қарши чора-тадбирлар яхши олиб борилмаган- 
лиги, шамол ва сув таъсирида емирилишнинг тупроқ унум- 
дорлигига салбий таъсир кўрсатиши, тупроқ нураши, 
шўрланиши, ер устки ва ер ости сувлари сатҳи пасайи- 
шида намоён бўлмоқда Шунингдек, тупроқнинг ҳар хил 
саноат чиқиндилари ва маиший чиқиндилар билан шид- 
датли тарзда ифлосланиши, айниқса, уран ва бошқа фой- 
дали қазилма бойликларини қазиб чиқариш жараёнида 
радиактив қолдиқлар сақланадиган жойлар экологик жи- 
ҳатдан хавфли ифлослантириш ўчоғн ҳисобланади.

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish